«Спартак» собиқ бош директори Шамил Газизов ярим ҳимоячи Остон Ўруновнинг москваликлар сафида кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани ҳақида гапирди.
«Спартак»да ҳар доим қийин. Камдан кам ўйинчи келиши билан натижа намойиш қилади. Улардан бири — Мозес, у келиши билан ўзини кўрсата олди. Ҳатто Александр Кокорин ҳам қийналмоқда, у эса билишимча, Россиянинг энг яхши футболчиларидан бири.Эслатиб ўтамиз, «Спартак»ка ёзда келган Газизов декабрь ойида пойтахт клубини тарк этди.Остонга келадиган бўлсак, у ҳали ёш ва мослашиши учун вақт керак. Бу футболчиларни қандай баҳолаётганини мураббийдан сўраш керак. Менга маълум бўлишича, Тедеско уларга юқори баҳо бермоқда.
Остонга қизиқаётган орасида «Рубин»дан бошқа жамоалар ҳам бор. Футбол бозорида буни ҳамма билади. Бу курашишга арзийдиган актив.
Шамил Газизов, «Спартак» собиқ бош директори
Ўрунов Россия чемпионати 2020/21 йилги мавсумида 7 та ўйинда майдонга тушди (бир марта асосий таркибда) ва бирорта ҳам самарали ҳаракат амалга ошира олмади. У шунингдек, Россия Кубоги доирасида битта ўйин ўтказиб, «Спартак»даги дебют голини урди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!