FIFA 2019/20 йилги мавсумнинг энг чиройли голига даъвогарлар учлик рўйхатини эълон қилди.
Пушкаш—2020 соврини учун «Атлетико» ҳужумчиси Луис Суарес, «Тоттенҳэм» вингери Сон Ҳён Мин ва «Фламенго» ярим ҳимоячиси Жоржиан де Арраскаэта кураш олиб боради.
Уругвайлик футболчи «Барселона» сафида «Мальорка»га қарши ўйинда (5:2) товони билан антиқа голга муаллиф бўлган. Жанубий Корея терма жамоаси вакили АПЛ доирасида «Бёрнли»га қарши учрашувда (5:0) деярли бутун майдонни босиб ўтган ҳолда дарвозани ишғол қилган. Арраскаэта эса «Сеара» билан бўлган баҳсда (3:0) акробатик услубда тўп киритганди.
Аввалроқ ФИФА ушбу совринга 11 нафар голни номзод сифатида кўрсатганди.
Изоҳ (0)