Ўзидан уч баробар оғирроқ штанга ёрдамида машқларни бажарган канадалик қиз дунёдаги энг кучли қизча деб топилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Етти ёшли Рори ван Улфт силтаб кўтаришда 32 килоли, даст кўтаришда эса 42 килоли штангани боши узра кўтара олади, 61 килограммли штанга ёрдамида ўтириб-туриши ва 80 килограммгача юкни қўлларининг эркин турган ҳолатига қадар кўтариши мумкин. Яқинда у АҚШда 11 ва 13 ёшгача бўлган 30 килограммли болалар ўртасида ўтказилган оғир атлетика мусобақасида ғолибликни қўлга киритди.
Қизалоқ оғир атлетика билан беш ёшидан буён шуғулланиб келади ва машғулотларга ҳафтасига тўрт маротаба ташриф буюради. Шунингдек, у гимнастика билан ҳам шуғулланади ва ушбу спорт турини маъқул кўргани сабаб ҳафтасига машғулотлар учун 9 соат ажратади.
Аввалроқ хитойлик мактаб ўқувчиси дунёдаги энг баланд бўйли ўсмир сифатида тан олинган эди.
Изоҳ (0)