• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Қўзиқорин

    2020 йил ёзида америкалик талаба миллионер яширган хазинани топди, уни минглаб одамлар 10 йилдан буён қидираётган эди

    2010 йилда АҚШда ажабтовур миллионер, собиқ арт-дилер ва коллексионер Форрест Фенн Қояли тоғларга хазина яшириб, ўзига хос ўйин ташкил қилган эди, деб ёзади Meduza. Ўзининг The Thrill of the Chase («Хазина қидириш завқи») автобиографиясида Фенн ўзи яшайдиган Ню-Мексико штатидаги Санта-Фе шаҳридан шимолда, Қояли тоғларнинг қаеридадир жойлашган саҳрога қадимий бронза сандиқ яшириб қўйгани ҳақида ёзган. Сандиқда соф ҳолдаги тиллалар, ноёб тангалар, заргарлик буюмлари ва бошқа артефактлар бўлган, уларнинг жами қиймати бир миллион долларга тенг бўлган (2013 йилда хазина беш миллион долларга баҳоланган).

    Хазина сақланган сандиқнинг сурати, уни Форрест Фенн эълон қилган

    Хазина сақланган сандиқнинг сурати, уни Форрест Фенн эълон қилган
    Фото: LETA

    Миллионер ўз китобида эълон қилган шеърда хазина яшириб қўйилган жойга ишора қилувчи тўққизта шифрли калит сўзлар бўлган. Китоб чоп этилганидан кейин Фенн яна бир неча марта ёрдамчи кўрсатмаларни эълон қилган. Яъни хазина денгиз сатҳидан икки минг метрдан зиёд баландликда жойлашган, уни Айдахо ва Ютадан, шунингдек, қабристон ва харобалардан қидирмаслик маслаҳат берилган.

    Фенн хазинани ўзи ўлим топишни истаган жойга яширган. Сирли хазина ҳақидаги ғоялар миллионерда 1988 йилдаёқ — унда онкологик касаллик аниқланган вақтда пайдо бўлган. Ўшанда у ўзи ҳақида алоҳида хотира қолдириш учун хазина яшириб, уни қаердан қидириш бўйича калит сўзлар қолдиришга қарор қилган. Касалликни тўхтатишга эришилган, аммо Фенн ўзининг хазина билан боғлиқ ғоясини барибир амалга оширишга бел боғлади.

    Қиймати бир миллион долларга тенг қимматбаҳо буюмлардан иборат хазинани минглаб одамлар қидирди. Уларнинг баъзилари пулидан, баъзилари эса ҳаётидан айрилди. 2016—2020 йиллар мобайнида хазина қидириш вақтида камида беш киши ҳалок бўлгани маълум, уларнинг барчаси Колорадода яшаган. Айни пайтда хазина кетидан қуваётган одамлар Фенни ҳам таъқиб қилиб, унга таҳдидлар уюштирган, ҳатто уйига ҳам бостириб кирган.

    Хазина кетидан қувиш 2020 йил 6 июнида Американинг Ваёминг штатида якунига етди. Форрест Фенн миллионернинг шеърида келтирилган калит сўзлар ёрдамида, яшириб қўйилган сандиқни қидириб топган одам у билан боғланганини эълон қилди. Ўшанда хазина қидирувчиси ўз шахсини ошкор қилмасликка қарор қилди, бу яна қанчадир вақт шундай давом этиши мумкин эди, аммо 7 сентябрь куни Форрест Фенн 90 ёшида вафот этди.

    Унинг ўлимидан кейин Medium сайтида Форрест Фенн хотирасига бағишланган аноним мақола пайдо бўлди, унинг муаллифи даъво қилишича, Қояли тоғлардаги хазинани айнан у топган. Унинг сўзларига кўра, 2018 йилдаёқ миллионер хазинани қаерга яширганлигини тушуниб етган, бироқ аниқ жойни қидириб топиш учун унга икки йил ва Қояли тоғларда ўтказилган 25 кеча-кундуз керак бўлган. У хазинанинг 2010 йилда Фленн яшириб қўйган жойда олинган суратини эълон қилди. Бундан ташқари, мақола муаллифи Фенн билан учрашгани ва у билан хазина қидириш ҳақидаги суҳбатлашганини гапириб берди.

    «Мен ўтган июнь ойигача ҳеч қачон Форрест билан кўришмагандим ва бизнинг учрашувимиз биринчи ва охиргиси бўлди. Форрестни кўрганимда унга у билан қачондир учраша олишимга ишончим комил бўлмаганини айтдим. Хазинани топиш жуда қийин бўлди. У эса юзида табассум билан уни топиш қийинлиги лекин бунинг иложи борлиги ҳақида ҳар доим айтиб келганини ва мен унинг ҳақлигини исботлаганлигимни айтди».
    Яна икки ярим ойдан кейин мақола муаллифи ўз шахсини ошкор қилди, бу муваффақиятга эриша олмаган бошқа хазина қидирувчилар у билан судлашишга қарор қилганидан кейин юз берди. Хазинани топган одам Мичиган штатидан тиббиёт факультети талабаси 32 ёшли Жек Стюф бўлиб чиқди. Унинг исм-шарифини Фенн хазинасини қидиришга бағишланган китоб тайёрлаётган журналист ва ёзувчи Дениел Барбариси Оуциде журналида биринчилардан бўлиб эълон қилди. Барбариси таъкидлашича, Феннинг оиласи Стюфга боғлиқ бўлмаган ҳолда, унинг ҳақиқатан ҳам хазинани топганини тасдиқлаган. Жек Стюфнинг ўзи 7 декабрь куни Medium’да баёнот эълон қилиб, ўз шахсини ошкор қилишга қарор қилгани, акс ҳолда буни суд амалга оширишини айтди.

    Жек Стюф яширадиган нарсаси борлиги учун эмас, балки бошқа хазина қидирувчилар Форрест Фенни таъқиб қилгани, унга таҳдид қилгани ва унга қарши судга даъволар бергани сабабли шахсини ошкор қилишдан бош тортганини таъкидлади. «Бу нарса мен ёки оилам билан ҳам юз беришини истамайман», — деди Стюф. Унинг аниқлик киритишича, чикаголик адвокат Барбара Андерсен хазинани топган одамга нисбатан судга даъво берганидан кейин анонимликдан воз кечишга қарор қилган. Адвокатнинг даъво қилишича, бу одам унинг хазина қаерда жойлашганлиги ҳақидаги тахминларидан иборат ёзишмаларини хакерлик йўли билан қўлга киритган — Андерсен хазина Ню-Мексико штатига яширилганини тахмин қилган эди.

    Жек Стюф Дениел Барбарисига гапириб беришича, Ню-Мексикодаги суд Андерсеннинг даъвосини қабул қилган, ўтган ҳафта эса судья Форрест Феннинг меросхўрларидан даъво қилувчига хазинани топган одамнинг шахсий маълумотларини беришни талаб қилган. Стюф даъвони асоссиз деб атади ва Барбара Андерсен ҳақида ва Фенн хазинани Ню-Мексикога яширганлиги ҳақида ҳам ҳеч қачон эшитмаганини таъкидлади. Стюф суд унинг исм-шарифини эълон қилишидан хавфсираб, ўзи баёнот билан чиққанини айтди.

    Стюф воқеалар бундай тус олишига тайёр турганини айтди. Ўзини ҳимоя қилиш учун у оиласини соқчилар томонидан қўриқланадиган ва бир неча даражали ҳимояга эга жойга кўчириб ўтказган.

    «Мен хазинани топганимдан кейин бутун дунёдаги уни топиш истагида бўлган кўплаб одамларнинг умидлари пучга чиқди. Мен кўпчилик ҳис қилаётган умидсизликни ҳам, ишончсизликни ҳам тушунаман ва ўзим ҳақимдаги ёки баъзилар ўзларини тинчлантириш учун ўйлаб топган фитна назарияси ҳақидаги истеҳзоли изоҳларни эътиборсиз қолдираман. Лекин маълумот учун шуни айтишим керакки, мен ҳеч қачон Форрестнинг қўл остида ишламаганман, у ҳеч қачон мени хазинани «топиш» учун «танлаб олмаган». Мен у учун бир бегона одам эдим. Ва хазинани унинг ўзи ўйлаганидек қилиб топдим».
    Кўпчилик хазина қидирувчилар, ёзувчи Дениел Барбариси хабар қилишича, Жек Стюф нима сабабдан ўз шахсини ошкор қилишни хоҳламаганини тушунади. Лекин у нима учун хазина топилган жой қаерлигини айтишни истамаётганлигини тушунмаяпти. Стюф бунга жавобан, бу жой Феннинг мухлислари учун зиёратгоҳга айланиб кетишини хоҳламаслигини айтди. «Бу жой сайёҳлик учун мос келмайди. У Форрест учун жуда катта қийматга эга бўлган жой, ва у ерни йўқ қилиб ташлашларини истамайман», — дея изоҳлади у.

    Жек Стюфнинг сўзларига кўра, топилган хазина Ню-Мексико штатидаги хавфсиз жойда турибди (бу Феннга тегишли жой эмас). У хазинани Ваёмингдан Санта-Фега олиб келганидан кейин, сандиқни ўша ерга яширган. Стюф хазинани сотмагунича, сандиқ ўша жойда қолади. Ёзувчи Дениел Барбариси билан суҳбатда Стюф хазинани қисмларга бўлиб ёки бутун ҳолида сотиш ҳақида ўйлаётганини айтди. Унинг фикрича, бутун хазинанинг ўзи «Фенн хазинаси» сифатида кўпроқ қийматга эга бўлади, бироқ хазинани бир неча қисмларга бўлса, қидирувларда иштирок этган бошқа хазина қидирувчилар унинг ҳеч бўлмаганда бир қисмини қўлга киритишдан мамнун бўлади.

    Хазинани сотганидан кейин Жек Стюф Форрест Феннинг васиятини амалга оширмоқчи — у хазина сақланган сандиқ бошқа хазина қидирувчилар ҳам кўриши мумкин бўлган бирор жойда сақланишини истаган. Бу қандай жой эканлигига у аниқлик киритмади.

    Мавзуга доир:

    • АҚШ тоғларида 10 йил аввал яшириб қўйилган 1 млн долларлик хазина топилди
    • Ғаройиб миллионер Rocky Mountains’га хазина яширди. Уни топишга уриниб аллақачон тўрт киши ҳалок бўлди

    10.12.2020, 18:20   Изоҳ (0)   32682
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Канадалик аёл хотирасини йўқотиб, ўз эрига иккинчи бор турмушга чиқди

    10.12.2020, 15:13

    Замбиялик аёл турмуш қуриш таклифини билдирмаган йигитини судга берди

    10.12.2020, 10:42

    Павел Дуров АҚШда 2020 йилнинг «асосий безориси»га айланди

    09.12.2020, 23:57

    Германияда юзлаб Санта Клауслар байрамга бағишланган югуриш мусобақасида иштирок этди (видео)

    09.12.2020, 18:56

    Уильям Шекспир Британияда коронавирусга қарши эмланган биринчи эркак бўлди (видео)

    09.12.2020, 17:39

    Қоронғида ғайриоддий товушларни эшитган эркак ҳолатни суратга олди ва бошқа уйга кўчишга мажбур бўлди (фото)

    09.12.2020, 13:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўқон шаҳрида алимент тўламай юрган онадан қарздорлик суд орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:55

    Тарвуз ва қовун каби полиз экинлари кичик ёшдаги болалар учун қанчалик хавфли?

    Фарзанд | 8 август, 17:40

    Чарльз Оливейра Топурия билан жангдаги мағлубиятини тан олди: “У мендан яхшироқ эди”

    Спорт | 8 август, 17:30

    Хитойда чивин тарқатаётган вирус Тайванда ҳам аниқланди

    Дунё | 8 август, 17:20

    “Йиғлаганини ҳам эшитмабман”. Марғилонда ёш болани Gentra’да босиб кетган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:08

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    Олийгоҳ битирувчисини ишга олган корхонага имтиёзли кредит берилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:05

    Ўзбекистонда бешта олийгоҳга киролмаган талабгор олтинчисига қабул қилиниши мумкин

    Ўзбекистон | 8 август, 16:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.