ФИФА футбол терма жамоаларининг 2020 йилдаги сўнгги рейтингини эълон қилди.
Рейтинг ноябрь ойидаги билан солиштирганда деярли ўзгармади. Сабаби декабрь ойида терма жамоалар ўртасида учрашувлар бўлиб ўтмади. Шу тариқа Вадим Абрамов шогирдлари 1283 очко билан йилни 85-ўринда якунлади. ОФК вакиллари орасида Ўзбекистон термаси 12-поғонада бормоқда.
Фақат Осиё Кубоги—2023 ва ЖЧ—2022 саралаши доирасидаги учрашувни муддатидан аввал ўтказган Қатар ва Бангладеш жамоалари рейтингда силжишга эришган.
Умумий рейтингда ҳам ўзгариш бўлмади. Бельгия бу йилни ҳам биринчи ўринда якунлади.
ФИФА рейтингининг топ-10 жамоалари билан танишинг:
1 (1). Бельгия – 1780 очко
2 (2). Франция – 1755
3 (3). Бразилия – 1743
4 (4). Англия – 1670
5 (5). Португалия – 1662
6 (6). Испания – 1645
7 (7). Аргентина – 1642
8 (8). Уругвай – 1639
9 (9). Мексика – 1632
10 (10). Италия – 1625
27 (27). Япония — 1502
33 (33). Эрон — 1496
40 (40). Жанубий Корея — 1465
41 (41). Австралия — 1457
58 (59). Қатар — 1387
67 (67). Саудия Арабистони — 1353
69 (69). Ироқ — 1347
74 (74). БАА — 1326
76 (76). Хитой — 1323
76 (76). Сурия — 1313
82 (82). Уммон — 1303
85 (85). Ўзбекистон — 1283
...
102 (102). Фаластин — 1204
...
145 (145). Яман — 1071
...
157 (157). Сингапур — 1020
Изоҳ (0)