ПСЖ ҳужумчиси Неймар Европа Чемпионлар Лигаси 6-тури доирасида «Истанбул Башакшеҳир»га қарши кечган баҳсда (5:1) ҳет-трик муаллифига айланди.
Шу тариқа Неймар Чемпионлар Лигаси ва Европа Чемпионлар Кубоги тарихида иккита турли жамоа сафида 20 тадан гол уришга эришган илк футболчига айланди.
Бундан ташқари бразилиялик форвард Чемпионлар Лигасидаги учинчи ҳет-трикини нишонлади. Бу борада фақат «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ва «Барселона» форварди Лео Месси (8 тадан) ундан яхшироқ натижа қайд этган.
Неймар ПСЖдан аввал 2013—2017 йиллар мобайнида «Барселона»да тўп сурган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)