Европа Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқич ўйинлари ортда қолди ва 1/8 финалга йўл олган барча жамоа номи маълум бўлди.
«Реал» ва «Барселона» матбуот хизматлари 1/8 финалдаги эҳтимолий рақиблар ҳақида маълум берди.
«Реал»га кейинги босқичда ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган тўртта рақибдан бири дуч келади. Булар: «Аталанта», «Лацио», «Лейпциг», «Порту».
«Реал» 1/8 финалда Испаниядан бўлгани учун «Севилья», «Барселона» ва «Атлетико»га қарши ўйнамайди, яна бир иккинчи саватчадаги жамоа — «Боруссия М» эса мадридликлар билан бир гуруҳдан жой олганди.
«Барселона»га эса жуда қийин рақиб дуч келиши мумкин. Каталонлар сўнгги турда «Ювентус»га имкониятни бой берди ва иккинчи ўрин билан кейинги босқичга чиқди.
«Барселона» қуйидаги жамоалардан бири билан тўқнаш келади: «Манчестер Сити», «Ливерпуль», «Челси», «Боруссия Д», «Бавария» ва ПСЖ.
Нимчорак финалга 14 декабрь, душанба куни қуръа ташланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)