Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи ота тўрт нафар вояга етмаган фарзандига тўланиши лозим бўлган 42 миллион сўм алимент пулини бир вақтнинг ўзида тўлаб берди. Бу ҳақда «Дарё»га МИБ Пастдарғом туман бўлими маълум қилди.

Қайд этилишича, Фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туманлараро судининг қарори билан фуқаро Р.T.дан ундирувчи Ш.Н.нинг тўрт нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ойлик даромадининг иккидан бир қисми миқдорида алимент ундириб бориш белгиланган.

Бу ҳолат бўйича МИБ Пастдарғом туман бўлими томонидан ижро иши юритилган бўлишига қарамасдан, фуқаро Р.T. алимент тўловларини тўламай келган.

МИБ Пастдарғом туман бўлими ходимлари томонидан қарздор Р.T. билан атрофлича суҳбат ва тушунтириш ишлари ўтказилиб, бугунги синов кунларида фарзандларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи экани тушунтирилган.

Олиб борилган тушунтириш ва профилактик тадбирлардан ўзига тўғри хулоса чиқарган ота фарзандлари таъминотини ўйлаб 42 миллион сўм пулни бирданига тўлаб берган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди