Наманган вилоятида Конституция қабул қилинган сана муносабати билан 3 мингга яқин хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Шаҳар-туманларда жонлиқ сўйилиб, гўшт, гуруч, ўсимлик ёғи, сабзи-пиёз, шакар, чой ва бошқа маҳсулотлардан иборат тўплам тайёрланган. Ҳар бир ҳудудда 200-300 та хонадон йўқланган.
Мутасаддиларга кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари, асосан, темир дафтарга киритилган оилаларга тарқатилган. Улар байрам билан табрикланиб, ҳол-аҳвол сўралган, муаммо ва ташвишлари билан қизиқилган.
Вилоятда кексалар, фахрийлар, ногиронлар, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан хабар олиш ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)