• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун «Нажот» мобил иловаси ишга туширилди

    Ўзбекистонда зўравонлик қурбонлари бўлган аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга ўз вақтида ёрдам бериш учун «Нажот» мобил иловаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Фото: Сенат матбуот хизмати

    Фото: Сенат матбуот хизмати

    Қайд этилишича, ҳар йили 15 ёшдан 49 ёшгача бўлган ҳар бешинчи аёл ва қиз зўравонлик ҳақида хабар беради. Янги маълумотлар пандемия бошланганидан кейин аёллар ва қизларга нисбатан зўравонлик таҳдиди кучайганлигини кўрсатмоқда. Карантин чекловлари туфайли кўплаб зўравонлик қурбонлари ўз вақтида етарли даражада ёрдам олмаган бўлиши мумкин. Ўзбекистонда 2020 йил январь–сентябрь ойларида зўравонликдан жабрланган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига 14 849 та мурожаат келиб тушган.

    «Нажот» иловаси БМТнинг «Гендер асосидаги зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар» кампанияси муносабати билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури томонидан Швеция ҳукумати кўмаги билан амалга оширилаётган «Давлат бошқарувида ва ижтимоий-сиёсий ҳаётда аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш» қўшма лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган.

    Унинг бош саҳифасида фавқулодда вазият учун мўлжалланган «Ёрдам тугмаси» мавжуд. Агар фойдаланувчи зўравонлик қурбонига айланса, ушбу тугмани босиб, 3 сониядан кўпроқ ушлаб туриши керак. «Нажот» иловаси қурбоннинг оиласига ёрдам сўраб хабар жўнатади ва унинг манзилига ҳавола юборади.

    Бунинг учун фойдаланувчи 5 нафар яқин инсони контактларини ва ёрдам ҳақидаги хабарни иловага қўшиши лозим. Уларни эса илова тўғрисида олдиндан огоҳлантириш талаб этилади. Қолаверса, фойдаланувчи «Энг яқин ёрдам марказига хабар бериш» параметрини танлаши ҳам мумкин. Шунда хавф туғилганда хабар энг яқин реабилитация марказига юборилади.

    Иловада «Ёрдам марказлари» бўлими ҳам мавжуд. Унда оилавий муаммолар, зўравонлик ва фавқулодда вазиятларда ёрдам учун мурожаат қилиш мумкин бўлган жойлар ҳақида маълумот олиш мумкин. Ушбу марказларда, лозим бўлса, психолог, шифокор ёки ҳуқуқшунос маслаҳатларини олиш ва ҳимояланган турар жой бўйича ёрдам кўрсатилади.

    Иловада ҳар бир ҳудуддаги зўравонлик қурбонларини реабилитация қилиш марказлари рўйхати ҳамда марказларнинг манзили харитада келтирилган. Керакли ҳудудни танлаб, ушбу марказларнинг манзили ва контактлари тўғрисида маълумот олиш мумкин.

    «Билиш муҳим» бўлимида аёллар саломатлиги, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, оилавий муносабатлар, ҳуқуқий масалалар ва бошқа масалаларга оид энг кўп тарқалган саволларга жавоблар мавжуд. Шунингдек, ҳимоя ордерини олиш бўйича кўрсатмалар мавжуд. Бундан ташқари, фойдаланувчи зўравонлик турини аниқлаш ёки зўравонлик нима эканлигини тушуниш учун тестлардан ўтиши мумкин.

    Ушбу бўлимда фойдаланувчи тестдан ўтиши ва ўзига нисбатан зўравонлик борлигини аниқлаши ва қандай ёрдамга муҳтожлигини тушуниши мумкин. Масалан, агар жавобларда «кўпинча» ва «доимий» жавоблар устунлик қилса, демак, фойдаланувчи оиласида зўравонлик муаммоси долзарбдир.

    Қаерда ва қандай бўлишидан қатъи назар, фойдаланувчи ёрдам олгунча у тақдим этган барча маълумотлар сир сақланади. Ушбу мобил илова ўзбек ва рус тилларида мавжуд. Яқин орада «Нажот» мобил иловасини PlayStore’да юклаб олиш мумкин.

    Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг август ойида Тошкентда зўравонликдан жабр кўрган аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази очилганди. Марказ Чилонзор тумани, Дилхуш кўчасида жойлашган, шунингдек, у билан 1146 рақами орқали боғланиш мумкин.

    Сентябрь ойида эса аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоялаш тўғрисида қонун имзоланди. Қонунга кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи содир этилган зўравонлик ёки таҳдид ҳақида тегишли органларга ёхуд судга мурожаат этиш, бепул ҳуқуқий маслаҳат, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиш каби ҳуқуқларга эга.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда зўравонликдан жабрланган аёлларга ҳимоя ордери бериш тартиби тасдиқланди

    08.12.2020, 20:32   Изоҳ (0)   20522
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда Хитой вакцинаси синовлари қачон бошланиши номаълумлигича қолмоқда

    08.12.2020, 18:09

    Жиззахда жарима майдонидан машиналарни олиб чиқиш учун катта навбат юзага келди. ЙҲХББ ҳолатга изоҳ берди

    08.12.2020, 17:51

    Наманган ва Сурхондарё вилоятлари қурилиш бош бошқармалари раҳбарлари ўзгарди

    08.12.2020, 16:50

    ЮНИСЕФ: Пандемия туфайли Ўзбекистонда 1 миллиондан ортиқ бола камбағаллашиши мумкин

    08.12.2020, 16:02

    Тошкент ва Фарғона водийсида 9 декабрь куни қор ёғиши кутилмоқда

    08.12.2020, 15:01

    Фото: Суриядан «Меҳр» билан қайтарилган ўзбекистонлик аёллар ва болалар

    08.12.2020, 14:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.