Тошкентда ишга жойлаштиришда ёрдам беришни ваъда қилиб катта миқдорда пул олган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди, деб хабар бермоқда шаҳар ИИББ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, ички ишлар органларига 26 ёшли Шуҳрат М. мурожаат қилиб, 2020 йил 17 август куни уни МЧЖлардан бирининг қўриқлаш хизматига ишга жойлаштиришини ваъда қилган 40 ёшли Шерзод Ш.га нисбатан чора кўришни сўраган. Мурожаатда айтилишича, гумонланувчи ишга киритиб қўйиш учун Шуҳратдан 2000 АҚШ доллари олган.
Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Аввалроқ Фарғонада 5 гектар ер ажратиб бериш эвазига фуқародан 22 минг доллар ва 28,5 миллион сўм пора олган масъул қўлга олингани, Фарғонада талаба бошқа бир талабага баҳо олиб бериш эвазига 300 доллар олаётганда қўлга олингани ҳамда Тошкентда 28 ёшли аёлни Дубайга фоҳишалик қилиш учун юбораётган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)