• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда Хитой вакцинаси синовлари қачон бошланиши номаълумлигича қолмоқда

    Хитой вакцинасининг Ўзбекистондаги клиник синовлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги рухсат берганидан сўнггина бошланади. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Шаҳлохон Турдиқулова «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимовга берган қисқача интервьюсида айтиб ўтди.

    Эслатиб ўтамиз, 21 октябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги коронавирусга қарши рекомбинант вакцинанинг клиник синовларини Ўзбекистонда ташкил этиш масаласи бўйича Хитой Фанлар академияси Микробиология институти ва Anhui Zhifei Longcom Biopharmacyeutical компанияси вакиллари билан музокаралар ўтказган эди.

    Шаҳлохон Турдиқулованинг маълум қилишича, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 21 октябрь куни Хитой вакцинаси сифат назорати текширувларини ўтказиш учун Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига тақдим қилинган.

    «Агентлик вакцинага ижобий хулоса берганидан сўнг синовлар бошланади. Ҳозирда хитойлик мутахассислар шифокорларга вакцинация жараёнида кўнгиллиларда кўрикларни ташкил этиш, анкета тўлдириш каби ҳужжат ишларини юритиш бўйича тренинг ўтказмоқда. Вазирлик қошидаги илғор технологиялар маркази эса ушбу ишларнинг мониторингини олиб боради», – деди Шаҳлохон Турдиқулова.

    Инновацион ривожланиш вазирлиги режасига кўра, вакцина ишлари 20 ноябрь кунидан бошланиши керак эди. Лекин Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вакцина ҳақида ўз хулосасини ҳалигача вазирликка тақдим этмаган.

    Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги берган маълумотга кўра, вакцина устида сифат назорати текширувларини ўтказиш учун Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илғор технологиялар маркази агентликка 21 октябрь куни эмас, балки 19 ноябрь куни тақдим этган. Хитой вакцинасининг плацебо намуналари ва тегишли стандартлар ҳамда реагентлар Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Давлат маркази томонидан қабул қилинган.

    «Ҳозирги вақтда Давлат марказининг Фармакология қўмитаси ушбу вакцина клиник тадқиқотларининг биринчи ва иккинчи босқич ҳужжатлари экспертизаси устида ишламоқда. Шунингдек, Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказининг Вакцина, зардоб препаратлари ва микробиологик таҳлил лабораторияси, Дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораторияси ҳамда Фармако-токсикологик лабораторияда вакцинанинг сифат назорати текширувлари ўтказилмоқда. Таъкидлаш жоизки, барча амалга оширилаётган ишлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратида», – дейилади Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборотида.

    «Дарё» мухбирининг Хитой вакцинаси устидаги сифат назорати текширувлари қачон якунланиши ҳақидаги саволига Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати аниқ жавоб бермади.

    Қоидага кўра, текширувлар ижобий якунланганидан сўнг вакцинанинг учинчи босқич клиник тадқиқотларини Ўзбекистонда ўтказиш масаласи ҳал этилади. Агарда салбий хулоса берилса, синовлар ўтказилмайди. Бу ҳолатда хитойлик мутахассисларнинг Ўзбекистондаги кейинги фаолияти ва вакцинацияга тайёргарлик ишлари учун ажратилган ресурсларнинг тақдири нима бўлиши ҳақида маълумот берилмаган.

    Аввалроқ Инновацион ривожланиш вазири, биолог олим Иброҳим Абдураҳмонов Хитой вакцинасини ижобий баҳолаган.  Вазир вакцина олувчилар 18 ёшдан 59 ёшгача бўлган битта гуруҳ, иккинчи гуруҳга эса 60 ёшдан юқори бўлганлар киришини таъкидлаб ўтган. Вакцинанинг ножўя хавфли таъсирлар пайдо бўлганда, яъни 15 фоиз одамларда шу ҳолат кузатилса, зудлик билан зарур чора-тадбирлар кўрилади ҳамда ўрганиш бошланади. Лекин бу агар 30 фоизга етадиган бўлса, вакцина синовлари тўхтатилади.

    Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хожибоев 2020 йил охири ёки 2021 йил бошларида Ўзбекистон «Спутник V» вакцинасининг клиник синовларига киришишни мўлжаллаётганини маълум қилганди. Шунингдек, Ўзбекистон Россиянинг «Вектор» илмий маркази томонидан ишлаб чиқарилган «ЭпиВакКорона» вакцинаси рўйхатдан ўтказилгандан сўнг унинг қўшма синовларини ўтказишга қизиқиш билдирганди. Ҳиндистон ҳам коронавирусга қарши вакциналарини Ўзбекистонга таклиф қилган. Ўзбекистонда 2021 йилнинг июнига қадар 60 фоизгача аҳолини коронавирусга қарши эмлаш режалаштирилган.

    Эслатиб ўтамиз, 2 декабрь куни Буюк Британия дунёда биринчи бўлиб Pfizer’нинг коронавирусга қарши вакцинасидан фойдаланишни маъқуллаган. Москвада эса 5 декабрдан коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланиши айтилган эди. Украина пойтахти Киевда коронавирусга қарши вакцинацияни амалга ошириш учун тайёргарлик бошланди. Қозоғистонда коронавирусга қарши оммавий вакцинацияни 2021 йилдан бошлаш режалаштирилмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусга қарши мажбурий вакцинация ўтказишга қарши чиқди.

    08.12.2020, 18:09   Изоҳ (0)   12935
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиззахда жарима майдонидан машиналарни олиб чиқиш учун катта навбат юзага келди. ЙҲХББ ҳолатга изоҳ берди

    08.12.2020, 17:51

    Наманган ва Сурхондарё вилоятлари қурилиш бош бошқармалари раҳбарлари ўзгарди

    08.12.2020, 16:50

    ЮНИСЕФ: Пандемия туфайли Ўзбекистонда 1 миллиондан ортиқ бола камбағаллашиши мумкин

    08.12.2020, 16:02

    Тошкент ва Фарғона водийсида 9 декабрь куни қор ёғиши кутилмоқда

    08.12.2020, 15:01

    Фото: Суриядан «Меҳр» билан қайтарилган ўзбекистонлик аёллар ва болалар

    08.12.2020, 14:52

    Ўзбекистонда сўнгги икки йилда чақалоқ савдоси бўйича қанча фуқаро жиноий жавобгарликка тортилгани маълум қилинди

    08.12.2020, 13:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.