Кўплаб фойдаланувчилар тармоқ орқали суҳбат давомида эможиларни ишлатади. Twitter 2020 йилда фойдаланувчилар асосан қанақа смайликлардан фойдаланганини таҳлил қилиб чиқди. Натижа қизиқарли: биринчи ўринни кўзларида ёш билан хурсанд турган эможи эгаллаган бўлса, иккинчи ўрин — йиғлаётган юз ифодаланган эможига насиб этган. Афтидан жорий йилда кулгидан кўз ёшга (ёки аксинча) ўтиш, фавқулодда тез содир бўлган кўринади.
Учинчи ўринни эса «йиғламсираб турган» кўзлар эгаллаган, бу смайлик «тиланчи-эможи» ёки «ёлвораётган юз» деб аталади. Олтинчи ўринда хафа бўлган смайлик жойлашган. Қолган эможилар севги ёки ўйлаш каби ҳолатларга боғлиқ.
Аввалроқ ижтимоий тармоқ 2020 йилни биргина сўз билан таърифлашни таклиф қилганди. Муҳокамага дунёга машҳур компаниялар, хусусан, LEGO конструктори, YouTube видеохостинги ёки Zoom видеоконференция дастури каби компаниялар ҳам қўшилган. Жавобларнинг аксарияти нафақат ҳаётий, балки ўзига хос зукколик билан берилган.
Изоҳ (0)