Уэльсдаги меҳмонхоналардан бири қўйнинг бино ичига кириб, лифт кутаётгандек коридорда тургани акс этган видео билан бўлишди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Меҳмонхона ходимларининг маълум қилишича, адашиб кириб қолган қўйнинг лақаби Сидни.
Меҳмонхона жойлашган ерга узоқ бўлмаган далада боқиладиган ушбу қўй, афтидан, бинога автомат тарзда очиладиган эшикдан кириб қолган. Меҳмонхона швейцарининг таъкидлашича, чақирилмаган меҳмон ўз эгасига қайтарилган, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)