• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Хиросима бомбасидан 10 баробар кучли. Спитак зилзиласига 32 йил бўлди

     1988 йил 7 декабрда Арманистоннинг шимолида ер қобиғининг ёрилиш зонасида Хиросимага ташланган ўнта атом бомбасининг портлашига тенг бўлган энергия чиқарилди. «Дарё» Арманистон тарихидаги мудҳиш фожиа тафсилотлари ҳақида ҳикоя қилади.

    Аввало, зилзила тўғрисида бир оз тушунча олсак. Зилзила — литосферадаги жараёнлар натижасида юзага келадиган кучли силкиниш. Аксарияти баланд тоғлар атрофида содир бўлади, чунки бу жойлар ҳали ҳам шаклланишда давом этаётган ва ер қобиғи ҳаракатчан бўлади. Зилзилалар бир неча турга эга: тектоник, вулқон ва кўчкилар. Тектоник зилзилалар тош плиталари силжиш пайтида ёки океан ва континентал платформалар тўқнашуви натижасида содир бўлади. Бундай тўқнашувлар тоғларни ёки сирт тебранишларини ҳосил қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Вулқон зилзилалари ядродаги лава ва газлар оқимлари Ер юзига ёриб чиққанда содир бўлади. Вулқон зилзилалари унчалик кучли эмас, лекин бир неча ҳафтагача давом этиши мумкин. Бундан ташқари, бундай ер силкиниши вулқон отилишининг хабарчиси бўлиб, бу янада жиддий оқибатларга олиб келади.

    Кўчкиларнинг зилзилалари ерости сувлари ёки ерости дарёлари таъсирида пайдо бўлган бўшлиқларнинг ҳосил бўлиши билан боғлиқ. Бундай ҳолда ер юзининг юқори қатлами пастга қулаб тушади ва кичик силкинишларни келтириб чиқаради. Зилзила (плиталарнинг тўқнашуви) тўғридан-тўғри содир бўлган жой унинг фокуси ёки гипоцентри деб аталади. Зилзила содир бўлган ер юзининг майдони эпицентр деб аталади. Бу ерда энг оғир ҳалокат юз беради.

    Зилзилаларнинг кучлилиги сирт титраганда пайдо бўладиган тўлқин амплитудасига қараб, ўн балли Рихтер шкаласи бўйича аниқланади. Амплитуда қанча катта бўлса, зилзила шунча кучли бўлади. Энг заиф зилзилалар (Рихтер шкаласи бўйича 1—4 балл) фақат махсус сезгир қурилмалар томонидан қайд қилинади ва ҳалокатга олиб келмайди. Баъзан улар титрайдиган ёки ҳаракатланувчи нарсалар кўринишида пайдо бўлади, баъзида эса улар умуман кўринмайди.

    Рихтер шкаласи бўйича 5—7 баллгача бўлган зилзилалар унчалик катта бўлмаган зарарларга, кучлироқлари биноларнинг тўлиқ вайрон бўлишига олиб келади. Сейсмологларнинг фикрига кўра, сайёрамизда ҳар йили 500 мингга яқин турли хил кучли зилзилалар содир бўлади. Уларнинг 100 мингга яқини одамлар томонидан сезилади, минг таси зарар етказади.

    1988 йил 7 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 11:41 да Арманистонда ҳалокатли зилзила юз берди. 30 сония ичида содир бўлган бир қатор силкинишлар Спитак шаҳрини деярли вайрон қилди ва Ленинакан (ҳозирги Гумри), Кировакан (ҳозирги Ванадзор) ва Степанаван шаҳарлари кўплаб талафот кўрди. 21 та шаҳар, 350 та қишлоқ табиий офатдан жабрланди (улардан 58 таси бутунлай вайрон бўлди).

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Зилзила Қора денгиздан Каспий денгизигача бўлган улкан ҳудудда сезилди. Спитак 30 сония ичида бутунлай йўқ бўлди. Бу СССРда 1948 йилги Ашхобод зилзиласидан кейин энг катта офат эди. Расмий маълумотларга кўра, қурбонлар сони 25 минг кишидан ошди, 520 минг киши уйсиз қолди. Зилзила эпицентри — Спитак шаҳрида унинг кучи 10 баллга (12 балли шкала бўйича), Ленинаканда 9 балл, Кироваканда 8 баллга етди.

    Мутахассисларнинг фикрига кўра, Спитак зилзиласи пайтида энергия ер қобиғининг ёрилиши зонасида ажралиб чиқди, уларнинг ҳар бири 1945 йилда Хиросимага ташланган ўнта атом бомбасининг портлашига тенг эди. Зилзила натижасида юзага келган тўлқин Ер атрофида айланиб чиқди ва Европа, Осиё, Америка ва Австралиядаги илмий лабораториялар томонидан қайд этилди.

    Зилзила республика саноат салоҳиятининг қарийб 40 фоизини ногирон қилди. 210 минг ўқувчига мўлжалланган ўрта мактаб, 42 минг ўринли болалар боғчаси, 416 та соғлиқни сақлаш муассасаси, иккита театр, 14 музей, 391 кутубхона, 42 кинотеатр, 349 клуб ва маданият уйлари вайрон бўлди ёки яроқсиз ҳолга келди. 600 километрлик автомобиль йўли, 10 километрлик темир йўл ишдан чиқарилди, 230 та саноат корхонаси тўлиқ ёки қисман вайрон бўлди.

    Спитак зилзиласининг ҳалокатли оқибатлари бир қатор сабабларга боғлиқ эди: минтақанинг сейсмик хавфини баҳолаш, зилзилага чидамли қурилиш тўғрисидаги меъёрий ҳужжатларнинг номукаммаллиги, қутқарув хизматларининг етарлича тайёр эмаслиги, ишламаётган тиббий ёрдам ва қурилишнинг сифатсизлиги.

    Спитак. Тирик қолганлар шаҳри

    Спитак — Лори вилоятидаги кичик шаҳарча (12 минг аҳолиси бор). Совет Иттифоқи даврида Арманистон платосида қурилган ўнлаб бинолар билан қопланган оддий вилоят маркази эди, аммо 1988 йил 7 декабрда бутун дунё Спитак ҳақида эшитди — шаҳар 25 минг кишини ҳаётдан олиб кетди ва бутун Совет Иттифоқини ларзага келтирган зилзила эпицентри бўлди. Спитак деганда «Ленинакан»ни назарда тутамиз.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Спитакка боришда биз муҳим тарихий чегарани кесиб ўтамиз: у Арманистоннинг илгари кўрсатилган қисмлари Дилижан ва Севандан ташқари, арман цвилизациясининг юраги бўлган, ҳозирда Туркия чегараси билан кесилган Айрарат тарихий минтақасига тегишли эди. Шунингдек, туркларга Ардахон, грузинлар орасида Гогарена ва қадимги даврларда Ташир номи билан маълум бўлган бошқа бир шаҳар — Гугаркнинг эшиги бўлиб хизмат қилди.

    Грузия—Арманистон чегараси бўйлаб Туркиядан Озарбайжонга чўзилган Гугарк икки насроний мамлакатининг интерпенетрация зонаси бўлиб, 1918 йилда улар ўз тарихларида ягона марта уруш қилиб курашди. Фуқаролар уруши натижасида Жавахетия Грузияда, Утик (Дилижан билан) ва Лори Арманистонда қолди. Бу минтақа ҳеч қачон турк хоқонликларига киритилмади ва Россия уни 1801 йилда Грузия билан бирга қўлга киритди.

    1840 йилда Грузия—Арманистон чегараси Базум тизмаси бўйлаб ўтди. Дебед дарёси водийси Тифлис вилоятининг Борчали туманига, Памбак водийси эса ҳозирги Спитак ва Ванадзор билан Эриван вилоятининг Александрополь туманига кирди. Улар Лори вилоятига фақат мустақил Арманистонда қайтарилган ва Гумридан йўлда унинг чегараси Памбак манбайи бўйлаб ўтган бўлса-да, аслида 900 метрлик туннель тешиб ўтган дарё бўйидаги йўлни тўсиб қўйгандай туюлди.

    У 1989 йилда Тбилиси ва Ереван метрополитени қурувчилари томонидан Арманистон ССРни қайта тиклаш пайтида қурилди, энг кўп зарар кўрган икки шаҳар ўртасида транспорт ҳаракати кескин ошди. Юқоридаги рамкада жойлашган Спитак том маънода ўша тоғнинг орқасида туннель портали шаҳардан шундай кўринади.

    Демакки, Спитак фожиа билан улуғланган шаҳарлардан бири. Масалан, Чернобиль АЭС радиацияси билан қопланмаган бўлганида Припят ҳақида  ким ҳам эшитарди? Шундай қилиб, Россия Спитакни 1801 йилда Банноэнинг катта қишлоғи сифатида мерос қилиб олди. 1949 йилда у саноат ихтисослашуви туфайли «Белий» деб таржима қилинган ҳозирги номини олди. Чунки 1937 йилда бу ерда сут заводи, 1947 йилда эса Арманистон ССРдаги энг йирик шакар заводи бўлган. 1960 йилда Спитак шаҳар мақомини олди, аммо у қадимий ёдгорликлар билан ҳам, манзарали жойлари билан ҳам кўзни қувонтирмайдиган даражада оддий шаҳар эди.

    Абдулазизхон Акрамов тайёрлади.

    07.12.2020, 16:25   Изоҳ (0)   37262
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Трамп Байденнинг инаугурацияси куни Флоридадаги митингда чиқиш қилиши мумкин

    07.12.2020, 16:01

    Қадимий Рим нафаси келиб турадиган бир неча асрлик Туркия шаҳарлари — суратларда

    07.12.2020, 14:42

    Дунё бўйича 67 миллион киши коронавирусга чалинди. Саккиз кунда улар 5 миллионга кўпайди

    07.12.2020, 14:31

    ОАВ: Ҳиндистонда 300 дан ортиқ киши номаълум касаллик билан шифохонага ётқизилди. Бир киши вафот этган

    07.12.2020, 12:48

    Трамп демократларни коммунизмга олиб боришни истаётганликда айблади

    07.12.2020, 08:55

    Олимлар баҳорга бориб АҚШда COVID-19 қурбонлари сони икки баравар ошиши мумкинлигини тахмин қилди

    07.12.2020, 08:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.