Самарқандда Lacetti катта тезликда дарахтга урилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, дея хабар қилмоқда ЙҲХББ.
Қайд этилишича, 2020 йил 5 декабрь куни эрталаб соат 4:00 лар атрофида Самарқанд шаҳар Гагарин кўчаси 2-оилавий поликлиника рўпарасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Унга кўра, Lacetti русумли автомашина тезликни меъёридан ошириши натижасида йўлнинг икки томонлама ажратиб турувчи бетон тўсиқ орасидаги чинорга келиб урилган.
Оқибатда машина ичидаги йўловчи воқеа жойида вафот этган, ҳайдовчи эса олган тан жароҳатлари сабаб шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан мутасаддилар воқеа жойига ҳодиса сабабларини ўрганиш мақсадида етиб келган.
Аввалроқ Фарғонада Nexia келиб урган Damas ҳайдовчиси шифохонада вафот этгани, Сурхондарёда маст ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia-3 дарахтга бориб урилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани ҳамда Оқдарёда танишининг Lacetti’сини олиб қочган маст ҳайдовчи бетон тўсиқни бузиб ўтгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)