Блогер Рома Urraco Украинада 29 йил давомида гаражда сақланган идеал ҳолатдаги «Москвич-2141» моделига дуч келди. 1991 йилда ишлаб чиқарилган автомобиль тўлиқ жамланмага эга: заводдаги анжомларини, оригинал шиналарини ва ўриндиқлардаги ҳимоя плёнкаларини сақлаб қолган, деб хабар беради Motor.
21412 модификациясига эга «Москвич»га «УЗАМ-331.10» карбюратор двигатели ўрнатилган. Хэтчбек 1991 йилда ишлаб чиқарилгани сабаб, унинг салони жигарранг сунъий чарм билан қопланмаган, магнитола ўрни бўлишига қарамай, унинг ўзи йўқ.
Минимал даражада минилгани ва яхши сақлангани сабаб машина кузовида занглаш аломатлари йўқ. Юза қисмида бироз коррозия белгиларини кузатиш мумкин, бироқ бу унинг ишчанлигига таъсир кўрсатмайди.
Ишлаб чиқарилганига деярли 30 йил бўлган автомобилдаги жамланмаларини, хусусан, олд сув сепгичлар, юқори волтли симлар, «домкрат» ва захира эшик қоплагичларини заводдаги ҳолича турибди. «Покришка»ларнинг тўрттаси ҳам оригинал — Ми-180 155/80 Р14.
Ҳозирга қадар «Москвич»нинг фақатгина аккумулятори, ёқилғи насоси ва термостати алмаштирилган. Мой ва «свечаси», ҳатто фильтрлари ҳам ўзгармаган.
Машина 72 от кучига эга 1,5 литрли «УЗАМ» двигатели ёрдамида ҳаракатга келиб, беш поғонали механик узатмалар қутиси ёрдамида ҳаракатга келади.
Аввалроқ Украинада ҳали заводдаги плёнкаси олиб ташланмаган 30 йиллик «Москвич» топилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)