• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон мактабларида учта таътил ўрнига узайтирилган қишки таътил жорий этилиши мумкин

    Ўзбекистонда умумтаълим мактабларидаги учта (кузги, қишки ва баҳорги) таътилнинг ўрнига битта узайтирилган таътилни жорий қилиб, ўқув йили тақвимини ўзгартириш таклиф қилинди. Таклиф матни «Илм-фан ва таълим» Telegram каналида эълон қилинди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Билдирилган таклифга кўра, кўплаб ривожланган давлатларда мактаблардаги ўқув йили бошланиши, таътил кунлари ва дарс машғулотлари давомийлигининг белгиланиши асосан таълим мақсадларидан, ташкилий масалалардан ҳамда иқлим шароитларидан келиб чиқиб амалга оширилади.

    Таъкидланишича, умумтаълим мактаблари ўқувчилари, айниқса, бошланғич синф ўқувчиларининг куз-қиш мавсуми даврида ўқув машғулотларига қатнашидаги қатор ноқулайликларни ўқув йилининг бошланиши, тугаши ҳамда таътил кунларининг муддатини ўзгартириш ва дарс машғулотлари давомийлигини қисқартириш орқали сезиларли даражада бартараф этиш мумкин.

    «Республикамиздаги 10 мингга яқин умумтаълим мактабларининг аксарияти қишлоқ ҳудудларда жойлашгани, ушбу мактабларга 3 километр радиусда жойлашган хонадонлардан ички йўлларнинг ҳозирги ҳолатида қиш кунларида, ёғингарчиликлар даврида ҳам ўқувчиларнинг, айниқса, бошланғич синф ўқувчиларининг пиёда қатнаб ўқиётгани, бу даврда ўқувчилар касал бўлишларининг кескин кўпайиши, умумтаълим мактабларининг марказий иситиш тизимларига уланмагани ҳамда куз-қиш мавсумида иссиқлик ва электр-энергиясига бўлган эҳтиёжнинг кескин ортиб кетиши натижасида энергия танқислиги вужудга келиши, таълим муассасаларини куз-қиш мавсумида иситиш учун ва электр энергияси учун, жумладан, кўмир сотиб олиш учун давлат бюджетидан 80—100 миллиард сўмга яқин маблағлар сарфланаётгани масаланинг долзарблигини кўрсатади», — деб ёзади таклиф матнида.

    Ташаббускорлар гуруҳи қуйидаги таклифларни илгари сурган:

    • Ўқув йилининг бошланишини 2 сентябрь куни ўрнига 26 август, тугашини эса 25 май ўрнига 31 май деб белгилаш;
    • Ўқувчилар учун амалдаги 4—9 ноябрь, 28 декабрь—10 январь, 21—27 март кунларидаги таътил кунлари ўрнига 25 декабрдан 2 февралгача қишки таътилни жорий этиш;
    • Ёзги таътил вақтининг икки ҳафтага қисқариши муносабати билан ўқитувчилар учун 11—25 январь кунлари давомида икки ҳафталик ҳақ тўланадиган меҳнат таътилини бериб бориш;
    • 2-чораклар ҳамда 3 ва 4-чораклар оралиғида қисқа муддатли таътил зарур деб ҳисобланса, 1 ва 3-чоракнинг охирги ўқиш куни машғулотларини ҳамда 2 ва 4-чоракнинг биринчи ўқиш куни машғулотларини тегишли чораклардаги бошқа ўқиш кунларида ўтиш ҳисобига чораклар орасида икки кунлик таътил белгилаш.
    Фаолларга кўра, бу таклифни амалга ошириш учун деярли маблағ сарфланмайди; аксинча, бир неча ўн миллиард сўм маблағ тежалиши мумкин. Шунингдек, бу билан қиш мавсумида ўқувчи ва ўқитувчиларга анча енгиллик яратилиши маълум қилинган.

    Мавзуга доир: Республика таълим маркази директори мактабларда жорий қилинаётган Science фани қайсидир фандан воз кечиш эвазига киритилмаётганини айтди

    Бундан ташқари, таъкидланишича, ўқувчилар ёши ва жисмоний ривожланганлик даражаси ҳар хил бўлишига қарамасдан, шу билан бирга, ноқулай об-ҳаво шароитларида, яъни ўта иссиқ ёки совуқ кунларда иситиш ёки совитиш тизимлари билан жиҳозланмаган ҳамда 2—3-сменада ўқитиладиган мактабларда ҳам дарс машғулотининг давомийлиги бир хил — 45 дақиқа деб белгиланган. Бу эса, ўқувчиларга, айниқса, бошланғич синф ўқувчиларига қийинчиликлар туғдирмоқда.

    Шундан келиб чиқиб:

    • бошланғич синф ўқувчилари учун дарс машғулоти давомийлигини 40 дақиқа деб белгилаш (бунда бошланғич синфлар учун танаффус вақтини 5 дақиқага узайтириш орқали барча синфлардаги дарс вақтининг бошланишини бир хил қилиш мумкин);
    • туман ёки шаҳар халқ таълим бўлимлари рухсати билан ноқулай об-ҳаво шароитларида, яъни ўта иссиқ ёки совуқ кунларда иситиш ёки совитиш тизимлари билан тўлиқ жиҳозланмаган, шунингдек, 2—3 сменада ўқитиладиган умумтаълим мактабларида дарс машғулотининг давомийлигини 5 дақиқага қадар қисқартиришга рухсат бериш амалиётини жорий этиш таклиф этилмоқда.
    Бу таклифларнинг жорий этилиши билан қуйидаги натижаларга эришилиши мумкин:
    • куз-қиш мавсуми давридаги иситиш ва электр энергияси сарфи 30 фоиз атрофида тежалади; бу мақсадлар учун харажатлар 20—30 миллиард сўмга камаяди;
    • ҳозирги кунда бир вақтга тўғри келаётган Мустақиллик байрами, Биринчи Президентни хотирлаш куни ҳамда Билимлар кунларининг тарбиявий-маънавий таъсирчанлигини ошириш мумкин;
    • ўқувчиларга, айниқса, бошланғич синф ўқувчиларига қулайликлар яратилади;
    • бошланғич синф ўқитувчиларининг дарс машғулотларидаги меҳнат сарфи 10 фоизга яқин қисқаради;
    • ўқитувчилар учун ўқув йили ўртасида ҳам меҳнат таътилига чиқиш ва ўз устида ишлаш учун қўшимча имконият пайдо бўлади;
    • Президент фармонида белгиланган «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил» ички туризмни ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича таълим муассасалари ўқувчилари, раҳбар-ходимлари учун қўшимча имкониятлар яратилади.
    Қайд этилишича, таклиф «Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталига ҳам жойланган. Таклифнинг порталда эълон қилиниши масаласи модераторлар томонидан ҳал этилади.

    Аввалроқ депутат Алишер Қодиров ўқувчилар орасида жиноятчилик кўпайиб кетаётгани сабабини уларнинг овқатланишидан излаш кераклигини таъкидлагани, мактаб битирувчиларига меҳнат бозорида иш топиб берувчи касбга йўналтириш тизими жорий этилиши ҳамда Ўзбекистондаги мактабларда 2021/2022-ўқув йилидан жисмоний тарбия дарси ҳафтада 2 соатдан ўтилиши ҳақида хабар қилинганди.

    07.12.2020, 14:09   Изоҳ (0)   43222
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шайхонтоҳур прокуратураси Навоий кўчасидаги бузилган дўконлардан бирининг компенсацияси тўланмагани сабаб Тошкент ҳокимлигини судга берди

    07.12.2020, 13:58

    Ўзбекистон Россияга коронавирусга қарши вакцинани биргаликда ишлаб чиқаришни таклиф қилди

    07.12.2020, 13:37

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига олтинчи ҳафта кўтарилди

    07.12.2020, 13:12

    Ўзбекистон Миллий гвардияси тўғрисидаги қонун эълон қилинди

    07.12.2020, 12:23

    «Ўқувчиларнинг акценти қаттиқ сезиляпти». Шерзод Шерматов болаларга тил ўргатиш бўйича мавжуд имкониятлардан фойдаланишга чақирди

    07.12.2020, 12:11

    «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмасига раҳбар тайинланди

    07.12.2020, 11:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.