• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Коинот

    1 декабрь – «Гранат» орбитал расадхонаси учирилган кун

    Совет иттифоқининг сўнгги йилларида орбитага чиқарган муҳим фазовий расадхоналаридан бири – «Гранат» космик аппарати бундан роппа роса 31 йил олдин, 1989 йилнинг 1 декабрь санасида Бойқўнғир космодромидан парвозга чиқарилган эди. «Дарё» сана муносабати ушбу орбитал расадхона ҳақидаги қизиқ маълумотларни тақдим этади.

    «Гранат» орбитал расадхонаси Ернинг узоқ апогейли олис орбитал нуқталарида ишлайдиган автоматик космик илмий-тадқиқот ускуналари тўпламидан иборат аппарат бўлиб, Собиқ Иттифоқ томонидан коинотга учирилган шу турдаги аппаратларнинг иккинчиси эди. У галактикамизнинг ўзидаги ва ундан ташқаридаги космик нурлар манбаларини электромагнит нурланишлар диапазонининг рентген нурлари ва гамма нурлар диапазонларида тадқиқ қилишга мўлжалланган ўзига хос автомат астрофизик лаборатория бўлган десак, янглишмаймиз.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Аппарат рентген нурлари ва гамма нурлар манбайи бўлган ихчам ва йирик космик манбаларни муфассал тадқиқ қилиш билан шуғулланган ва 2 кеВ дан 100 кеВ гача бўлган кенг нурланишлар диапазонида ишлай олган. У галактика тўдаларидаги иссиқлик плазмасининг ҳароратини аниқлаш, рентген пулсарлари, қора туйнуклар атрофидаги аккерацион дисклар ва бошқаларни ўрганиш мақсадларини қамраб олган. Асосан иссиқликдан бошқа турдаги нурланиш механизмига эга бўлган манбаларни тадқиқ қилиш билан шуғулланган эди.

    «Гранат» старт вақтида тўрт тонна тош босган бўлиб, шундан 2,3 тоннаси фойдали юк, яъни илмий ускуналардан иборат эди. У ўз орбитасидаги энг олис нуқтасида (апогейда) Ердан қарийб 200 минг км масофага олислашиб, энг яқин келган пайтида (перигейда) оралиқ 2 000 км гача қисқарди. Аппарат Ер атрофини айланиб чиқиши учун тўрт кун кетди ва шундан уч кунида астрофизик тадқиқотлар олиб бориш мумкин бўлди.

    Таъкидлаш жоизки, «Гранат» биргина Совет Иттифоқига тегишли эмас эди. Унинг лойиҳасида ва моддий таъминотида Болгария, Дания ва Франция ҳам ҳисса қўшди. «Гранат» бортига ўрнатилган SIGMA телескопи ва PHEBUS детекторлари француз мутахассисларининг ишланмаси бўлган бўлса, данияликлар тақдим қилган WATCH номли тўлиқ осмон монитори бир лаҳзанинг ўзида осмоннинг 75 фоизи қисмини 6-180 кЕВ диапазонда кузатиш имконини берди. Шунингдек, «Гранат» бортида Конус-Б ва АРТ-S спектрометри ҳамда АРТ-P телескопи ўрнатилган эди. Болгариянинг ҳиссаси «Подсолнух» номли оптик детекторлар сифатида намоён бўлди. Лекин ушбу ускуна техник нуқсони сабабли, «Гранат»нинг бутун иш фаолияти давомида деярли ишламади.

    «Гранат» коинотда жами тўққиз йил фаолият кўрсатди. У учирилганидан икки йил ўтиб иттифоқ парчаланиб кетгани сабабли, 1990 йиллар бошига келиб станция ишини молиялаштириш ўлда-жўлда қолиб кетди. Унинг траекториясини бошқариш ва манёврларни бажариш ишлари Қримдаги Евпатория расадхонасидан олиб борилди. Украина мустақил бўлгач, ушбу лойиҳада тўғридан-тўғри иштироки йўқлиги сабабли, расадхонага деярли эътибор қаратмади. Иқтисодий таназзул исканжасида қолган Россия космик саноати ҳам «Гранат»ни етарлича қўллаб-қувватламай қўйди. Шу боис, тўқсонинчи йилларининг биринчи ярмида унинг фаолиятини молиялаштириш асосан Франциянинг зиммасида бўлди.

    Шу сингари ташкилий ва айрим майда техник муаммоларига қарамай, «Гранат» лойиҳасини 90 йилларнинг энг муваффақиятли космик лойиҳаларидан бири дейиш мумкин. Унинг 1990 йилда тақдим этган энг дастлабки маълумотлариёқ илм-фан оламида сенсация кўтарди. Ўшанда галактиканинг қоқ маркази деб ҳисобланган нуқта аслида янглиш бўлгани, галактика марказидаги кучли нурланишлар манбайи бизга кўринадиган динамик марказ нуқтасидан нарироқда жойлашгани аниқланган эди.

    Бундан ташқари, «Гранат» йигирмага яқин янги рентген нурланишлари манбаларини кашф қилди, бир неча нейтрон юлдузлар ва қора туйнукларни очди ҳамда 250 дан зиёд космик гамма-чақнашларини қайд қилди. Умуман олганда, ушбу лойиҳа осмон сферасининг 80 фоизга яқин қисмидаги барча гамма ва рентген нурлари манбаларини аниқлаб берди. «Гранат» лойиҳаси тақдим қилган маълумотлар асосида олимлар 200 дан зиёд катта илмий ишларни ёқлашган ҳамда ҳозирги кундаги нуфузли индексацияли илмий нашрларда «Гранат»дан олинган маълумотларга жами беш мингга яқин ҳавола келтирилди.

    Лойиҳа устида ишлаган мутахассислардан бирининг кейинчалик тан олишича, муҳандислар «Гранат»ни учиришганда уни узоғи билан саккиз ой ишлашини ҳисоб-китоб қилган экан. Чунки вақтдан ютиш ва дастурни молиявий жиҳатдан арзонлаштириш учун у асосан қўл остида мавжуд бўлган захирадаги бутловчи эҳтиёт қисмлардан йиғилган (яъни кўплаб ускуналар унинг учун махсус лойиҳаланмаган ва буюртма қилинмаган).

    Эҳтиёт қисмларнинг аксарияти 1983–1984 йилларда бошқа бир космик лойиҳа – ВЕГА дастури учун ишлаб чиқарилган бўлиб, ҳатто 80 йиллар охири учун ҳам маънан эскирган эди. Шунга қарамай, аппарат кутилганидан 5–6 баробар кўп ишлагани мутахассисларнинг пухта ишлаганидан далолат деб қаралади. У ҳақиқатан ҳам саккиз ой эмас, балки умумий ҳисобда 108 ой ишлаб берди ва шундан 58 ойи тўлиқ штат режимида илмий тадқиқотлар учун сарфланди. Орбитал расадхонанинг самарадорлиги 70 фоиздан ортган деб ҳисобланади.

    Шу тариқа, деярли иккиламчи деталлардан йиғилган «Гранат» орбитал расадхонаси тўққиз йил мобайнида барқарор ишлаб берди ва катта илмий кашфиётларга хизмат қилди. Ундан энг охирги хабар 1998 йилнинг 27 ноябрида қабул қилинган эди ва  1999 йилнинг 25 май санасида аппарат Ерга қулай бошлади ҳамда сайёрамиз атмосферасининг юқори қатламларига кириб келиб, ёниб йўқ бўлиб кетди.

    Музаффар Қосимов тайёрлади.

    02.12.2020, 17:40   Изоҳ (0)   8745
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитойнинг «Чанъэ-5» аппарати Ойга муваффақиятли қўнди. У 44 йил ичида биринчи марта Ойдан тупроқ намунасини Ерга олиб келади

    01.12.2020, 23:24

    Видео: Қуёш юзасида юз берган кучли портлаш

    01.12.2020, 15:29

    Америкалик олим Ер сайёрасининг нархини ҳисоблаб чиқди

    30.11.2020, 18:35

    Хитой космик аппарати Ойга қўниш бўйича тайёргарликни бошлаб юборди

    30.11.2020, 14:46

    Видео: Япония осмонида қулаётган юлдузнинг ёрқин тасвири ижтимоий тармоқларга юкланди

    30.11.2020, 06:14

    NASA астронавти Crew Dragon ойнасидан туриб Ерни видеога олди

    27.11.2020, 12:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Москвада озарбайжонлик “қонундаги ўғри” қўлга олинди (видео)

    Дунё | 4 июл, 08:24

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:51

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.