• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Молдовадаги сиёсий ғалабанинг Россияга таъсири. Рустам Имомали Тожикистоннинг меросхўрими? Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» ўтиб бораётган ҳафтада дунё матбуотида эълон қилинган ва муҳокама марказида бўлган мақолалар шарҳи билан таништиради.

    Майа Сандунинг Молдовадаги ғалабаси Путин учун нимани англатади?

    Майя Санду 1972 йилда Молдованинг Фалешт раёни Рисипен қишлоғида туғилган. Отаси ветеринар шифокор, онаси қишлоқ мактаби ўқитувчиси. Санду 1989–1994 йиллар мобайнида Молдовадаги Иқтисодий академиясида таҳсил олди. 1994 йилдан Молдова Иқтисодиёт вазирлигида ўз меҳнат фаолиятини бошлади. 2010 йилда Гарварднинг Жон Кеннеди номидаги давлат бошқаруви институтини тамомлади ва 2010–2012 йиллар мобайнида Жаҳон банки ижрочи директорининг маслаҳатчиси сифатида фаолият юритади.

    Майя Санду

    Майя Санду
    Фото: AFP

    Ғарбга яқин қарашларга эга Сандунинг ғалабаси Путин учун ўзининг яқин қўшнилари билан муносабатларига салбий таъсир қилади. Молдоваликлар ҳам қирғизлар ва беларусликлар каби рус сиёсатчиларининг сиёсий этикага мос келмайдиган хатти-ҳаракатларидан чарчади. Қирғизистон, Беларусь ва Молдовадаги сайлов натижалари Путин сиёсатининг бу мамлакатлардаги мағлубияти сифатида баҳоланмоқда.

    Собиқ совет давлатларида демократия ниқоби остида ҳокимият тепасига келаётган сиёсатчилар ўз мамлакатларида сезиларли сиёсий ислоҳотлар қилишга шошилмаяпти  натижада, улар ўзларини расмий Кремль қўллаётган нодемократик режим тарафдорлари эканини намойиш қилиб қўймоқда. Ҳаттоки, бу раҳбарлар демократик анъаналарга ҳужум қиляпти. Бу эса сохта сайловлар, оммавий ахборот воситаларини тегиб қўйишга бўлган интилишларда кўзга ташланмоқда.

    Путин эса ўз чегараларига яқин жўғрофий ҳудуддаги сиёсий вазиятларда бепарволик ёки эҳтиёткорлик билан иш кўрмоқда. Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги можарода ҳам Путин ўз иттифоқчиси бўлган Арманистонни ўз ҳолига ташлаб қўйди. Бу эса расмий Кремлнинг Туркия билан муносабатларни янада кескинлаштирмаслиги тарафдори эканини исботи ҳамдир. Путинда ҳозир 2014 йилда Қримни босиб олишда кўрсатган шижоатдан асар қолмагандек.

    Ноябрь ойининг бошларида Молдовада ўтказилган сайловларда ғарбча дунёқарашга эга бўлган Майя Сандунинг ҳокимият тепасига келиши ҳам Путиннинг ташқи сиёсатдаги мағлубиятларидан бири ҳисобланади. Кремлга яқин хослар Молдовада Кремлнинг ўз одами бўлган Игор Додон сайловларда ғалаба қилади, деган ишончга эса путур етди.

    Санду эса Кремлдан кўра Ғарб билан интеграциялушувни чуқурроқ ва кенг кўламли бўлишини истаётган сиёсий раҳбардир. Путин Сандуни ғалабаси билан табриклаган бўлса-да, бу Путинда Молдова ва Россиянинг келажакдаги муносабатлари ҳақида бир талай саволларни уйғотган бўлса ажаб эмас. Қолаверса, молдованлар ҳам рус олигархлари этагидан тутаётган сиёсатчиларнинг коррупцияга берилгани, адолатсиз сайловлардан безор бўлди. Улар ғарбда бўлгани каби яхши таълим олишга, сайловларнинг адолатли ўтишига кўпроқ хайрихоҳ.

    Фото: Google Photos

    Сандунинг ғалабаси эса Россиянинг мамлакатда таъсири сусайишидан дарак. Санду 20 ноябрь санасида рус тинчликпарвар кучларининг Днестр бўйи Молдова республикасидан олиб чиқиб кетилишини талаб қилди. Бироқ собиқ руспараст президент Игор Додон ва Россия Федерацияси кенгаши аъзоси Алексей Пушков Днестр бўйи Молдовасидан рус кучларининг олиб чиқиб кетилиши минтақада низога олиб келишини таъкидлади. Днестр бўйи Молдова республикаси 1990–1991 йилларда ташкил топган, аммо ҳозирга қадар таън олинмаган мамлакатлардан бири ҳисобланади.

    Санду, шунингдек, Майя Санду Украина ва Молдова муносабатлари ҳақида гапирар экан, Қрим Украинанинг ҳудуди эканини билдирди. Рус сиёсий доиралари эса Сандунинг бу баёнотини қўпол сиёсий хато дея, Қрим Россияга референдум воситасида қўшиб олинганини, ҳеч қандай аннексия бўлмаганини таъкидлади.

    Майя Санду олдида ҳозирда расмий Кремль билан ҳал қилиниши лозим бўлган бир қатор масалалар мавжуд. Аввало, Санду молдовалик мигрантларнинг Россияда ишлаш, пенсия олиш каби масалаларни ҳал қилиши, рус-молдова иқтисодий ҳамкорлигида барча тенг ҳуқуқли равишда руслар билан савдо қилиш борасида музокаралар олиб бориши керак. Санду учун эса рус-молдова муносабатларини бир ўзанга солиш анча қийин кечишини кутиш мумкин.

    Рустам Имомалининг Москвага сафари унинг сиёсий вазни ортиб бораётганидан даракми?

    Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг ўғли Рустам Имомали Тожикистон парламентининг спикери сифатида ўзининг дастлабки расмий сафарини Москвага уюштиришдан бошлади.

    24 ноябрдаги сафардан кўзланган мақсад тожик мигрантларнинг Россияга киришлари борасидаги чекловларни юмшатишдан иборат деб ҳисоблашмоқда. Тожикистон Россиядан юборилаётган пул жўнатмаларига ниҳоятда боғлиқ ва бу тожикистонликлар орасида муҳим мавзулардан бири ҳисобланади. Рустам Имомалининг мазкур масалада Москвага ташрифи сўнгги пайтларда Рустам Имомалининг Тожикистоннинг бўлғуси раҳбари бўлиши ҳақидаги тахмин ва фаразларни ҳам юзага чиқармоқда.

    Фото: Google Photos

    32 ёшли Рустам Имомали Москва шаҳрида Федерация кенгаши спикери Валентина Матвиенко, Москва шаҳар мери Сергей Собянин каби юқори мартабали шахслар билан мулоқот ўтказди. Мазкур учрашувларнинг бош мавзуси Россиядаги тожик магрантларининг иш шароитларини яхшилаш ва қўшимча имкониятлар яратиш ҳақида бўлди.

    Вице-премер Алексей Оверчук билан мулоқот чоғида Рустам Имомали пандемия пайтида Россия ва Тожикистон ўртасидаги авиа қатновларни йўлга қўйиш борасида ҳам фикр алмашди. Айни пайтда икки мамлакат ўртасида чартер рейслар амалга оширилмоқда. Коронавирус пандемияси сабаб икки мамлакат ҳам халқаро парвозларга кескин чекловлар ўрнатди.

    Тожикистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги маълумотларига кўра, COVID-19 пайтида тожик мигрантларининг Россияга кириши 57 фоизга камайди. Россия марказий банки эса тожик мигрантларининг Тожикистонга пул ўтказмалари 40 фоизга ёки 681 миллион долларга қисқарди. 2019 йилги маълумотларга солиштирганда мазкур рақамлар пандемиядан олдинги даврда 1 миллиард 111 миллионни ташкил қилганини кўриш мумкин.

    Рустам Имомали рус мулозимлари билан мулоқот чоғида 15 декабрга қадар ҳужжатларини тўғрилай олмаган тожикистонликларга умумий афв эълон қилинишини сўради. Шунингдек, Тожикистон парламенти спикери рус ҳукуматидан Тожикистонда рус тилини ўрганиш учун кенгроқ имкониятлар ташкил қилиш зарурлиги ҳақида гапирар экан, тожикистонлик мигрантларга Россияда ишлаш мақомини кўтариш борасида қўшимча қилди.

    Рустам Имомалининг Москвага сафаридан айни даврда Тожикистон иқтисодиёти кўп жиҳатдан Россияга боғлиқ эканини кўриш мумкин. Унинг мазкур ташрифи келажакдаги сиёсий нуфузи учун ҳам катта аҳамиятга эга. Айни шу сафаргача Рустам Имомали асосан отаси ҳамроҳлигида Наврўз байрамини нишонлаш тадбирларида кўриниш бериб келар эди.

    Москвадаги музокараларнинг самарали кечиши эса Рустам Имомалининг самарали келишувларга эриша оладиган сиёсий раҳбар сифатида оммага маълум қилиши учун ўта муҳим. У ўз олдига қўйган мақсадига эриша олса, кейинчалик 68 ёшга тўлган отаси Имомали Раҳмоннинг давомчиси сифатида мамлакатни бошқариш имкониятини қўлга киритиши мумкин.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    28.11.2020, 10:37   Изоҳ (0)   99385
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий Осиё мамлакатлари суғориш учун сувдан энг кўп фойдаланадиган давлатлар қаторидан жой олди

    28.11.2020, 10:15

    Дональд Трамп «болалар столи»да матбуот анжумани ўтказди. У деярли мағлубиятини тан олди, бироқ ҳеч ким уни эшитмади — ҳамма столга қаради

    28.11.2020, 09:36

    Туркманистонда қоғозни тежаш учун босма нашрлар бирлаштирилади

    28.11.2020, 08:56

    Германиялик шифокор пандемиянинг кутилмаган сабабини маълум қилди

    28.11.2020, 07:51

    Александр Лукашенко Беларуснинг янги конституцияси қабул қилингач, мамлакат президенти бўлмаслигини маълум қилди

    28.11.2020, 07:38

    Эронда мамлакатнинг етакчи ядро физиги Муҳсин Фахризода ўлдирилди. У «Эрон бомбаси отаси» номи билан шуҳрат қозонганди

    28.11.2020, 06:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ироқдаги Курдистон ишчилар партияси аъзолари Туркия билан келишиш учун оъз қуролларини ёқиб юборди

    Дунё | 12 июл, 12:20

    Марлон Тапалес Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жанг олдидан япониялик боксчига ёрдам беради

    Спорт | 12 июл, 12:10

    Ўзбекистон | 12 июл, 12:00

    Трамп Украина учун янги ёрдам пакетини тайёрламоқда — Politico

    Дунё | 12 июл, 11:45

    YouTube эндиликда сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган видеороликларга пул тўламайди

    Лайфстайл | 12 июл, 11:35

    “Реал Мадрид” 100 млн еврога футболчи харид қилмоқчи

    Спорт | 12 июл, 11:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.