Сметана, банан ва пряниклардан ажойиб таъмга эга торт тайёрлаб кўринг. Шоколад ва ёнғоқлар ширинликни янада мазали қилиши шубҳасиз.
Керакли маҳсулотлар:
- Сметана − 500 грамм;
- Шакар упаси − 100 грамм;
- Банан − 2-3 дона;
- Пряник ширинлиги − 500 грамм;
- Шоколад ва ёнғоқ таъбга кўра.
- Сметана шакар упаси билан аралаштирилади;
- Бананлар юпқароқ, пряниклар ён томонидан икки бўлакка бўлинади;
- Пряник бўлаклари сметанали аралашмага ботирилади ва қолипга териб чиқилади;
- Устидан банан терилади;
- Жараён шу йўсинда такрорланади ва энг устки қисмга пряник терилади. Ортиб қолган сметанали крем ширинлик устидан қуйилади;
- 6-7 соат давомида музлаткичга қўйилади;
- Тайёр бўлган торт эритилган шоколад ҳамда ёнғоқлар билан безатилади.
Изоҳ (0)