Тушлик учун тезпишар ва тўйимли таом тайёрлаш керакми? Ундай бўлса макарондан «запеканка» тайёрлаб кўришингизни тавсия қиламиз.
Керакли маҳсулотлар:
- Макарон маҳсулоти − 300 грамм;
- Қаттиқ пишлоқ − 100 грамм;
- Тухум − 2 дона;
- Қаймоқ − 100 грамм;
- Сариёғ − 1 ош қошиқ;
- Туз.
Макарон маҳсулоти қадоқдаги кўрсатмага мувофиқ пишириб олинади.
Алоҳида идишда тухум, қаймоқ ва қирғичдан ўтказилган пишлоқ солиб, аралаштирилади. Таомни устига сепиш учун пишлоқдан бироз олиб қўйиш мумкин.
«Запеканка» тайёрланадиган идиш сариёғ билан ёғланади ва макарон маҳсулоти солинади.
Устидан қаймоқли аралашма қуйилади ва ортиб қолган пишлоқ сепилади. Печга 170 даража ҳароратга 30-35 дақиқага қўйилади.
Макарондан «запеканка» тайёр. Таъбга кўра безатиб, дастурхонга тортиш мумкин.
Ёқимли иштаҳа!
Изоҳ (0)