• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    «Ўлим сотувчиси ўлди». 27 ноябрь – Нобель васияти имзоланганига 125 йил бўлди

    Алфред Нобелнинг динамит деб номланган ихтиросидан кейин уни одамлар «ўлим сотувчиси» деб атай бошлайди. Энди у ўлимидан кейин ҳам ўзини шундай салбий сифат билан эсламасликларини истаб қолади ва орттирган мол-мулкини илм-фан ривожи учун васият қилишга қарор қилади ва 1895 йилнинг 27 ноябрь куни ўз васиятини ёзиб қўяди. Бугун ўша васият ёзилганига роппа-роса 125 йил бўлди. «Дарё» сана муносабати билан Нобель мукофоти тарихи ҳақида ҳикоя қилади. 

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Швед ихтирочиси Алфред Нобелни портловчи моддалар орасида катта бўлган дейиш мумкин. Унинг отаси Эммануэль Нобель ўзига тегишли бўлган хусусий корхонасида нитроглицерин моддасини ишлаб чиқариш билан шуғулланган. Лекин нитроглицерин ишлаб чиқариш жараёни жуда хатарли бўлиб, Алфред Нобелнинг укаси ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса, яъни тасодифий портлаш туфайли вафот этган эди.

    Шунда Алфред Нобель нитроглицеринни хавфсиз усулда ишлаб чиқариш йўлларини қидира бошлади. У кизелгур деб номланувчи енгил ғовак жинслардан иборат махсус инфузор тупроқни қўллаш орқали муаммони ҳал қилди. У ушбу янги ихтиросига динамит деб ном берди. Сўзнинг маъноси юнонча dynamis – «куч», «қудрат» деган сўзларга бориб тақалади. Динамит моддасини ишлаб чиқариш ва бошқа ихтироларининг орқасидан Алфред Нобель салмоқли бойлик орттирган эди.

    Нобель ўзи ушбу портловчи моддани хавфсиз қилиш учун ҳаракат қилиб келган, бу портловчи моддани  тоғ-кон ишларида ва бошқа тинч мақсадларда қўлланишини истаган эди. Шундай бўлса-да, динамит турли қора кучлар томонидан барибир ёвуз ниятларда ҳам, яъни инсон ўлимига сабаб бўладиган мақсадларда ҳам фойдаланиларди. Шу сабабли омма орасида Нобелни «ўлим сотувчиси» деб аташди. Ҳозир эса биз уни дунёдаги энг нуфузли илмий мукофот таъсисчиси сифатида ёдга оламиз. Чунки у ўз бойлигини илм-фан учун васият қилиб кетганини ҳамма яхши билади!

    Айтилишича, Нобель ўз маблағини бу тарзда илм-фан учун васият қилиб қолдириш фикрига матбуот мухбирларининг янглиш мақоласи сабаб бўлган экан. Гап шундаки, 1888 йилда Нобелнинг укаси вафот этади. Бу ҳақида хабар чоп этган газеталардан бирида мухбирлар заҳарханда аралаш «Ўлим сотувчиси ўлди», деган сарлавҳа билан мақола чиқарган, улар янглишиб Алфред Нобелни вафот этди деб ўйлашган эди. Буни ўқиган Алфред Нобель эса ўлимидан кейин ҳам ўзини шундай салбий сифат билан эсламасликларини истаб қолади ва ўзи орттирган мол-мулкни илм-фан ривожи учун васият қилишга қарор қилади. У ўша машҳур васиятини 1895 йилнинг 27 ноябрь куни ёзиб қўяди. Мана, бугун ўша васият ёзилганига роппа-роса 125 йил бўлди!

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Васиятда Нобель ўзи орттирган капитални қимматли қоғозлар кўринишига ўтказилишини ва унинг қийматларидан махсус фонд ташкил қилиниб, олинган йиллик даромадлари тенг беш қисмга бўлиниши кераклигини тайинлайди. Ушбу беш қисм маблағ ўтган йил мобайнида кимё, физика, физиология ва тиббиёт соҳаларида катта ихтиро ва кашфиётлар қилган олимларга, шунингдек, адабиёт ҳамда тинчлик соҳаларида улкан ишларни амалга оширган атоқли шахсларга топширилиши кераклигини таъкидлайди. У васиятининг якуний қисмида мукофотни олиш учун номзоднинг миллати аҳамият касб этмаслиги кераклигини, яъни номзоднинг миллатидан қатъи назар, унинг хизматлари эътироф этилиши кераклигини алоҳида урғу бериб таъкидлаган эди.

    Алфред Нобель ушбу васиятни имзолаганидан кейин узоқ яшамади. 1896 йилнинг 10 декабрида, атиги бир йилдан сал кўп вақт ўтгач инсульт оқибатида вафот этди. Нобелнинг муҳрланган васияти 1897 йилнинг январида ўқиб эшиттирилди ва ўшандан бошлаб, 10 декабрь – Нобелнинг вафот этган санаси Нобель куни деб эълон қилинди. Шу куни Стокгольмда швед қироли иштирокида Нобель мукофоти ўз эгаларига топширилди. Мукофот жамғармаси турли йилларда ўзгариб турса-да, лекин тахминан бир миллион АҚШ доллари атрофидаги суммани ташкил қилади.

    Мукофот пул маблағларидан ташқари, лауреатга Алфред Нобель тасвири туширилган олтин медал ва унинг ёрлиғи ҳам тақдим этилади. Албатта, мукофотни топшириш жараёни катта тантанали базм кўринишида, дабдаба билан ўтказилади ва ОАВлар томонидан кенг ёритилади. 2020 йилги Нобель мукофоти эгалари анъанага мувофиқ октябрдаги Нобель ҳафталигида эълон қилинган бўлса-да, мукофот қўмитасининг қарорига мувофиқ, пандемия сабабли бу йилги топшириш маросими бекор қилинди. Маълумотларга кўра, 2020 йилги Нобель лауреатларига ўз мукофотлари 2021 йилдаги маросимда топширилади.

    Музаффар Қосимов тайёрлади.

    27.11.2020, 19:34   Изоҳ (0)   26265
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коронавирус фаоллигини сўндирувчи дамлама номи маълум бўлди

    22.11.2020, 11:55

    NASA коронавирус сабаб сайёранинг қанчалик тозаланганини намойиш этди (видео)

    19.11.2020, 10:00

    Олимлар коронавирус мутациясининг вакцинани қабул қилишга киришувчанлиги кучли эканини билдирди

    16.11.2020, 07:29

    Америкалик олимлар: «Коронавирус мутацияга учради, бироқ унинг хавфлилик даражаси ортмаган»

    14.11.2020, 18:59

    Олимлар коронавируснинг энг аниқ 3D моделини яратди

    12.11.2020, 10:58

    Японияда кўршапалакларнинг 7 йил аввал олинган биоматериалида SARS-CoV-2’га ўхшаш вирус топилди

    09.11.2020, 08:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Shahed камикадзе дронлари Исроил ҳаво мудофаасини йўқ қилиш учун учирилди ва 50 дақиқада манзилга етиб боради — ОАВ

    Дунё | 14 июн, 00:02

    Эрон Исроилга баллистик ракеталар билан зарба бермоқда (видео)

    Дунё | 13 июн, 23:42

    Бухорода 17 ёшли бола бошқарувидаги Lacetti юк машинаси билан тўқнашди

    Ўзбекистон | 13 июн, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 июн, 23:05

    Қашқадарёда ўзини профилактика инспектори деб таништириб, фуқародан пул олаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 13 июн, 22:50

    “Эрон Исроил ҳужумларидан сўнг янада кучаяди” — экспертлар

    Дунё | 13 июн, 22:35

    Суперлига. “Машъал” меҳмонда “Қўқон-1912”ни тор-мор этди

    Спорт | 13 июн, 22:08

    Ўта йирик миқдордаги фирибгарликда айбланаётган фуқаро БААдан Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 13 июн, 22:05

    Фарғонада болаларга ноқонуний диний сабоқ бераётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 13 июн, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.