Тошкент вилоятидан Тошкент ҳайвонот боғига пушти пеликан олиб келинди, дея хабар бермоқда боғ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, қуш электр симларига урилиб, ерга қулаб тушган. Кузги кўчиш пайтида қуш заифлашган ва турдошларидан ортда қолиб кетгани тахмин қилинмоқда.
Пушти пеликан Ўзбекистоннинг Қизил китобига киритилган ва мамлакат ҳудудида – Жанубий Орол денгизи минтақасида, Амударё, Зарафшон ва Сирдарё ҳавзаларида яшайди.
«Пеликанлар оқ пушти ранглари билан машҳурдирлар, аммо бизнинг пеликанимиз ҳали ҳам ўспирин экан, шунинг унинг ранги кул ранг-жигар рангга яқин. Аммо тез орада, у организми учун муҳим даврни босиб ўтгач, унинг ранги ўзгаради.
Айни пайтда янги меҳмонимиз алоҳида яшаяпти ва мутахассисларимизнинг назорати остида. Бироқ тез орада у кучга тўлади, янги дўстлар топади ва ўзининг бутун чиройини намойиш этади», – дейилади боғ матбуот хизмати хабарида.
Маълум қилинишича, пеликан ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда ва «меҳмонлар билан учрашишни орзиқиб кетмоқда».
Аввалроқ Тошкент ҳайвонот боғига каркидон ва зебралар олиб келиниши ва Тошкент ҳайвонот боғига кичкина тоғ эчкиси олиб келингани ҳақида хабар қилинганди.
Изоҳ (0)