Ўзбекистон 2020 йилнинг 10 ойида хорижий давлатлардан қиймати 471,1 миллион долларга тенг бўлган ёғоч ва ёғоч маҳсулотларини импорт қилди, дея хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 37,7 миллион долларга кам.
Қайд этилишича, ўтган 10 ой мобайнида импорт қилинган ёғоч ва ёғоч маҳсулотларининг энг катта улуши Россия (433,7 миллион), Хитой (14,6 миллион), Туркия (5,2 миллион), Беларусь (3,5 миллион) ва Италия (2,7 миллион) ҳиссасига тўғри келган.
Маълумот ўрнида, бу йил Ўзбекистон 49 та хорижий давлатлардан ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари импорт қилган.
Изоҳ (0)