Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Netflix Роберт Родригеснинг «Биз қаҳрамон бўла оламиз» номли янги фантастик лойиҳасининг илк тизери билан бўлишди, деб хабар беради «Film.ru».

Фото: «Film.ru»

Фото: «Film.ru»

Картина сюжети «Уддабурон болалар» фильмини ёдга солади ва бундан ташқари, воқеалар Родригеснинг «Шаркбой ва Лава саргузаштлари» фильмида тилга олинган коинотда содир бўлади. Фильмда Лава ролини ижро этган Тэйлор Дулини учратиш мумкин, бироқ Шаркбой ролини ижрочиси Тэйлор Лотнер бошқа бир актёр билан алмаштирилган.

Бир гуруҳ болалар суперқаҳрамон ота-оналари ўзга сайёраликлар томонидан ўғирлаб кетилиш хавфи остида бўлганидан сўнг бирлашишга қарор қилади. Улар ҳукумат муассасасидан қочиб чиқиб, қутқарув операциясига тайёрланади.

Шунингдек, картинада Педро Паскал, Приянка Чопра, Кристиан Слейтер ва бошқа кўплаб машҳур актёрларни учратиш мумкин.

Фильм премьераси стриминг сервисида 2021 йил 1 январь куни бўлиб ўтади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар