«Союзмультфильм» «Сеними, шошмай тур!» мультфильмининг қайта ишлаш жараёнида янги қаҳрамон – мушукча учун кастинг бошлади, деб ёзади «КиноПоиск».
Сюжетга кўра, янги қаҳрамон бўри қуённинг ортидан қуваётган вақтида кутилмаганда пайдо бўлади. Мушукка овоз бериш учун студия кастинг ўтказилиши эълон қилди, унда 6 ёшдан ошганлар иштирок этиши мумкин.
Танловда иштирок этиш учун мушукнинг бир нечта иборалари видеотасмага ёзилиб, уларни Instagram ёки «ВКонтакте» тармоғида #XochuvNuPogodi хештеги остида пост қўйилиши керак. Танлов 2020 йилнинг 16 декабригача қабул қилинади ва натижалар 2020 йилнинг 31-декабрида эълон қилинади.
Анимацион картинанинг биринчи фасли «Сеними, шошмай тур! Таътилда» деб номланади ва қаҳрамонларнинг саргузаштларидан ҳикоя қилади. Маълумотларга кўра, ёқимтой ва жасур мушукча доимо кераксиз вақтда ва нотўғри жойда пайдо бўлади, аммо у ўзининг ақллилиги ва уддабуронлиги билан вазиятдан чиқиб кетади.
Шунингдек, мультфильмда бўрига Гарик Харламов, қуёнга эса Дмитрий Хрусталев овоз бермоқда. Бундан ташқари мультсериал квази-3D анимация техникасида, имкон қадар графика қўшилган ҳолда оригинал ҳолатга яқинлаштирилади. Мультсериалнинг жанри эса ўзгаришсиз қолади. Аммо томошабинлар янги қаҳрамонларни замонавий қиёфада кўриши мумкин.
Анимацион сериал 6-8 ёшдаги томошабинлар учун мўлжалланган бўлиб, ҳар бир эпизоднинг вақти 7 дақиқани ташкил этади. Ҳозирча ҳаммаси бўлиб 52 қисм чиқариш режалаштирилган.
Изоҳ (0)