• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда газнинг кунлик истеъмоли 46 миллиондан 70 миллион кубометрга етгани маълум қилинди

    Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши муносабати билан энг муҳим масалалардан бири аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш ҳисобланади. Сўнгги кунларда газнинг кунлик истеъмоли 46 дан 70 миллион куб метрга ошиши, тармоқлар, газ тақсимлаш ускуналари ҳамда «Ҳудудгазтаъминот» таркибий бўлинмаларининг диспетчерлик хизматлари ишидаги юкни сезиларли даражада оширди, дея хабар берган «Ҳудудгазтаъминот» ахборот хизмати.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Корхона хабарига кўра, ушбу фаолиятни мувофиқлаштириш учун кеча-ю кундуз ишловчи штаб ташкил қилинган, 236 та тезкор авария-таъмирлаш гуруҳлари шай ҳолатга келтирилиб, жойларда юзага келувчи авария ёки техник носозликларни бартараф этиш учун зарур бўлган транспорт воситалари, мутахассислар, асбоб-ускуналар, махсус ишчи кийимлар ва тегишли бутловчи қисмлар билан таъминланган.

    Шунингдек, Энергетика вазирлиги, «Ўзтрансгаз» ва «Ўзбекнефтгаз» марказий диспетчерлик бошқармалари билан алоқа ўрнатилиб, ўз вақтида истеъмолчиларни ёнилғи билан узлуксиз таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

    «Ҳудудгазтаъминот» ахборот хизматининг қайд этишича куз—қиш мавсумига тайёргарлик ишлари 2020 йилнинг март ойидан бошланиб, октябрь ойига қадар тўлиқ якунланган. Ушбу давр мобайнида 6949 километр узунликдаги газ қувурларининг ички юзасини тозалаш ва сизиб чиқиш йўқлигини текшириш бўйича ишлар олиб борилган, 123,5 километр газ тақсимлаш тармоқлари ва 623 та газни тақсимлаш пунктлари (ГРП) таъмирланиб, 80 359 таси тўлиқ тафтишдан ўтказилган.

    Суюлтирилган газ билан таъминлаш инфратузилмасини такомиллаштириш ва жиҳозлаш, хизмат кўрсатишда олис ҳудудлар қамровини кенгайтириш, транспорт харажатлари ва етказиб беришга сарфланувчи вақтни камайтириш, соҳада хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида, Фарғона вилоятининг «Сўх», Навоий вилоятининг «Учқудуқ» ва Самарқанд вилоятининг «Қўшработ» газ қуйиш шохобчалари ва пунктларининг ишга туширилиши натижасида уларнинг сони 46 тадан 50 тага етказилган.

    Суюлтирилган газни ишлаб чиқарувчи заводлардан ташиб келтириш учун 23 та темир йўл вагонлари сотиб олинган. Қўшимча 36 минг дона маиший газ баллонлари фойдаланиш учун тарқатилган. Натижада 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида мамлакат аҳолисини 451,9 минг тоннадан ортиқ миқдорда суюлтирилган газ билан таъминлашга имкони яратилган. Корхона ахборот хизматига кўра ушбу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 40 минг тоннага кўп.

    Аёзли кунларда истеъмолчиларнинг эҳтиёжини қондириш учун суюлтирилган газнинг кунлик етказиб бериш миқдори 1400 тоннадан 1920 тоннага оширилган (26 минг маиший газ баллонлари қўшимча равишда тўлдирилди), дейилади компания ахборотида.

    «Ҳудудгазтаъминот» ахборот хизмати маълумоти бўйича, республиканинг айрим маҳалла ва ҳудудларида газ босими билан боғлиқ узилишлар кузатилмоқда ва бу табиий газ истеъмолчиларининг умумий сонига нисбатан 4 фоиздан кўп эмас.

    Компания марказий диспетчерлик бошқармаси маълумотларига кўра, газ тақсимлаш тармоқлари объектлари ва асосий ускуналари ҳолати, суюлтирилган газни ташиш ва етказиб бериш, шунингдек, 3,7 миллиондан зиёд табиий ва 3,6 миллионга яқин суюлтирилган газ истеъмолчиларининг кундалик истеъмоли ҳажмини тизимли кузатиш ҳамда назорат қилиш йўлга қўйилган.

    Шунингдек, компания расмий хабарида 2020 йилнинг 20 ноябрь соат 20:00 га қадар босим билан муаммоларга дуч келаётган маҳалла ва туманларнинг рўйхати келтирилган. Ундаги маълумотларда Фарғона, Наманган, Андижон, Самарқанд, Навоий ва Жиззах вилоятларида аҳолида газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар кузатилган.

    Энергетика вазирлиги ва «Ўзтрансгаз» диспетчерлик бошқармалари билан биргаликда газ қувурларида босимни ошириш бўйича тегишли чоралар кўрмоқда, дейилади хабарда.

    «Ҳудудгазтаъминот» хабарида мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш мақсадида, ҳар бир ҳудудда тегишли тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда, якка тартибдаги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан газ ўғирликларини аниқлаш бўйича рейдлар ўтказилаётганини қайд этилган.

    «Ўтган ой давомида турли хилдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи виждонсиз тадбиркорлар томонидан газ тармоқларига ноқонуний уланиш бўйича 185 та ҳолат аниқланиб, бу эса ўз навбатида айрим маҳалла, кўча, туман ва шаҳарларда аҳолини бир маромда табиий газ билан таъминлашга ўз салбий таъсирини кўрсатмасдан қолмади. (10 кунлик маълумот)», – дейилган хабарда.

    Компания хабарида АСКУГ лойиҳаси доирасида бутун мамлакат бўйлаб 515 мингдан зиёд «ақлли» ҳисоблагичлар ўрнатилди ва бу ҳам харажатларни бир меъёрга келтириш ҳамда табиий газдан мақсадсиз фойдаланишларни аниқлаш имконини бераётгани, хусусан, қатор туманларда якка тартибдаги уй хўжаликлари томонидан паррандачилик хоналарни ва иссиқхоналарни иситиш, яширин оҳак печларини ёқиш ёки ўша манзиллардаги хонадоннинг газлаштириш лойиҳасига киритилмаган қўшимча газ ускуналаридан фойдаланилиши оқибатида табиий газни меъёрдан ортиқ сарфлаш ҳолатлари аниқлангани маълум қилинган.

    Мисол тариқасида, «Терранова» дастури орқали баъзи абонентларнинг бир ойда 7 минг куб метргача газ истеъмол қилиши аниқлангани. Ваҳоланки, ушбу уйларнинг газлаштириш техник лойиҳаларига кўра, бир ойда ўртача истеъмол 1000 куб метрдан ошмаслиги кераклиги кўрсатиб ўтилган.

    Маълумотларга кўра Тошкент, Қибрай, Зангиота, Пискент ва Паркент туманларида шунга ўхшаш қатор ҳолатлар аниқланган.

    Мавзуга доир: 

    • Фарғонадаги метан заправкалар 19 ноябрь куни умуман ишламади. Вилоятдаги газ заправкалар фаолиятига чекловлар киритилгани айтилмоқда
    • Монополияга қарши курашиш қўмитаси газ ва электр муаммолари бўйича аҳолига мурожаат қилди
    • «Мурожаатлар сони ошгани муаммонинг кескин кўпайганлигини англатмайди. Бир неча йил аввал вазият бундан-да оғир бўлган» — Энергетика вазирлиги

    23.11.2020, 09:28   Изоҳ (0)   16710
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда аҳолини 2022 йилга қадар жамоат транспорти билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилмоқда

    23.11.2020, 08:07

    Ўзбекистонда декабрь ойидан ишлаб чиқарилаётган электр энергияси ҳажми ошиши кутилмоқда

    23.11.2020, 07:06

    Чилонзорда Malibu салонидан гиёҳванд модда топилди

    23.11.2020, 06:31

    Қорақалпоғистонда Ўзбекистон давлат консерваторияси филиали ташкил этилади

    23.11.2020, 06:15

    Фото: Каттақўрғонда электрсиз қолган иссиқхона бир кечада 35 минг доллар зарар кўрди

    22.11.2020, 22:17

    Қашқадарёлик тадбиркор уч кун электрсиз қолгани сабаб олти мингта товуғидан айрилди

    22.11.2020, 21:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин 25 йил олдин президент бўлишни хоҳламаганини айтди

    Дунё | 13 июл, 18:11

    Шимолий Корея Россияга 12 млн дан ортиқ снаряд етказиб берган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 17:50

    Британияда 60 га яқин депутат Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 17:30

    Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган Gentra ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 17:12

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.