• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда декабрь ойидан ишлаб чиқарилаётган электр энергияси ҳажми ошиши кутилмоқда

    Ўзбекистонда декабрь ойидан ишлаб чиқарилаётган электр энергияси ҳажми ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев «Kun.uz»га берган интервьюсида маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Истеъмол ортишинини ҳисобга олиб, олдимизга бир қатор вазифаларни белгилаб олганмиз. Хусусан, инвестиция лойиҳалари доирасида йил якунига қадар жами 1250 мегаватт янги электр энергияси ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилади.

    Бугунги кунда шундан 878 мегаваттли энергоблоклар фойдаланишга топширилди. Жумладан, Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясида 450 мегаваттли иккинчи, Тахиатош иссиқлик электр станциясида 280 мегаваттли биринчи буғ-газ қурилмалари ҳамда 73 мегаваттли гидроэлектр станция агрегатлари тизимга уланди. Сирдарё иссиқлик электр станциясида олтинчи энергоблокнинг қуввати 75 мегаваттга оширилди. Қолган 372 мегаваттга тенг қувватлар йил якунига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган», — деган Шерзод Хўжаев.

    Шунингдек, Тахиатош иссиқлик электр станциясида биринчи 280 мегаваттли буғ-газ қурилмаси, Фарғона иссиқлик электр марказида 17 мегаваттли газ турбина қурилмаси, Сирдарё иссиқлик электр станциясида бешинчи энергоблокнинг модернизация ишларини якунлаш натижасида қуввати 75 мегаваттга оширилишини таъкидлаган.

    Энергетика вазири ўринбосарининг айтишича, ҳозирда Толимаржон иссиқлик электр станциясида 800 мегаваттли ҳамда Ангрен иссиқлик электр станциясида 150 мегаваттли энергоблокларда жорий таъмир ишлари бажарилмоқда. Таъмир ишлари ноябрь ойида якунланади ва декабрь ойида қурилмалар ишга туширилади.

    Аввалроқ Тўрақўрғон ИЭСда авариявий ўчиш юз бериши оқибатида Наманган вилоятининг аксар ҳудудлари электрсиз қолгани, Тахиатош ИЭС совуқ кунларда қарийб бир ярим кун ишламай қолгани, Фарғона вилоятида электр энергияси таъминотида 28 соатгача узилишлар кузатилаётгани, Сурхондарёда электр таъминотида узилишлар юз бергани, Келесдаги туғруқхона электр таъминотида узилиш кузатилгани ҳақида хабар берилган эди.

    Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда электр энергияси таъминотидаги узилишларнинг асосий сабаби ҳавонинг совиб кетиши натижасида электр энергияси истеъмолининг кескин ортиши эканлигини маълум қилган. Монополияга қарши курашиш қўмитаси сўнгги пайтларда газ ва электр муаммолари юз бераётгани бўйича қўмита ва унинг ҳузуридаги агентликка мурожаат қилишни сўраган.

    Танзила Норбоева газ ва электр муаммоси махсус кўриб чиқилиши, ялпи мажлисда кўтарилиши, Президентга ахборот берилишини айтди.

    Мавзуга доир: «Мурожаатлар сони ошгани муаммонинг кескин кўпайганлигини англатмайди. Бир неча йил аввал вазият бундан-да оғир бўлган» — Энергетика вазирлиги

    23.11.2020, 07:06   Изоҳ (0)   16561
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чилонзорда Malibu салонидан гиёҳванд модда топилди

    23.11.2020, 06:31

    Қорақалпоғистонда Ўзбекистон давлат консерваторияси филиали ташкил этилади

    23.11.2020, 06:15

    Фото: Каттақўрғонда электрсиз қолган иссиқхона бир кечада 35 минг доллар зарар кўрди

    22.11.2020, 22:17

    Қашқадарёлик тадбиркор уч кун электрсиз қолгани сабаб олти мингта товуғидан айрилди

    22.11.2020, 21:56

    Сурхондарёда электр таъминотидаги узилишлар юзасидан изоҳ берилди

    22.11.2020, 20:25

    Тошкентда Киночилар уйи қайта тикланади

    22.11.2020, 19:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.