• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Оксфорд луғати 2020 йилнинг ягона сўзини танлай олмади, унинг ўрнига 16 та сўз танланди

    Инглиз тилининг Оксфорд луғати 2020 йилнинг асосий сўзни аниқлай олмади ва ҳар ой учун асосий сўзларни танлади. Уларнинг сони 16 тани ташкил этади, улар «2020 йил. Беқиёс йил сўзлари» ҳисоботига киритилди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    «Инглиз тили ҳаммамиз сингари бу йил ҳам тез ва такроран мослашишга мажбур бўлди. Шунинг учун биз тажрибали лексикографлар жамоамиз томонидан 2020 йил давомида кузатилган тил ўзгаришлари феноменал доираси ҳақида батафсил айтиб беришга қарор қилдик», — дейилади ҳисоботда.

    Унда қайд этилишича, COVID-19 сўзи ва у билан боғлиқ луғат 2020 йилда «тилни кузатиш учун аниқ йўналиш берган», аммо тил ва сиёсат, иқтисодиёт, фаоллик, атроф-муҳит каби катта ўзгаришлар юз берган бошқа соҳалар мавжуд. «Буларнинг барчаси 2020 йилни битта йил сўзига тўғри келмайдиган йил эканлигини исботламоқда», — дейилади ҳисоботда.

    Оксфорд луғацҳунослари январь ойидан октябрь ойигача ҳар ой учун биттадан учтагача асосий сўзни танлади. Сўзлар максимал фойдаланиш частотасига эга бўлган ойларга мувофиқ танланган.

    Январь

    Bushfire (ўрмон ёнғини). 2019 йил сентябрдан 2020 йил мартигача давом этган ва уч миллиардга яқин ҳайвонни йўқ қилган Австралиядаги ўрмон ёнғинлари туфайли январь ойининг сўзи бўлди.

    Impeachment (импичмент). Бу АҚШ президенти Дональд Трампнинг 2019 йилда Вакиллар палатасидаги демократлар томонидан бошланган импичмент жараёни туфайли танланган. Импичментга Трампнинг Украина раҳбари Владимир Зеленский билан суҳбати сабаб бўлган.

    Февраль

    Acquittal (оқлаш). Ушбу сўздан фойдаланиш АҚШ Сенатининг Трампнинг импичмент жараёнини тугатиш тўғрисидаги қарори фонида авж олди.

    Март

    Coronavirus (коронавирус). Янги турдаги SARS-CoV-2 коронавирусни қисқартириш учун уни коронавирус деб аташ бошланди. Март ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мазкур вирус пандемияни юзага келтирганини эълон қилди.

    Апрель

    COVID-19. Ушбу ном Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан февраль ойида SARS-CoV-2 келтириб чиқарган касалликка берилган эди.

    Lockdown (карантин). Пандемия сабабли эълон қилинган қаттиқ карантин чоралари инглиз тилида сўзлашадиган мамлакатларда шундай номланди.

    Social Distancing (ижтимоий масофа). Пандемиянинг ижтимоий масофага бўлган талаби туфайли бу ойнинг сўзига айланди. Ижтимоий масофа камида бир метр бўлиши керак.

    Май

    Reopening (очилиш). Бу сўз карантин юмшатилганидан кейин ишни қайта бошлаш ёки чегараларни очишни англатади. Россия ва Европада чекловлар май ойида бекор қилинганди.

    Июнь

    Black Lives Matter. Қора танлилар ҳуқуқлари учун Америка ижтимоий ҳаракатининг номи. Америка Қўшма Штатларидаги ирқчилик ва полиция зўравонликларига қарши намойишлар сабабли ойнинг сўзига айланди.

    Июль

    Cancel culture (бекор қилиш маданияти). Машҳур одамлар ва компанияларнинг хатти-ҳаракатлари ёки баёнотларини, агар улар бировга тажовузкор ёки ноўрин туюлса, жамоатчилик томонидан танқид ёки бойкот қилинишини (одатда ижтимоий тармоқларда) билдиради.

    BIPOC (Black, Indigenous and People of Color). Қора танли одамлар, маҳаллий аҳоли ва оқ танли бўлмаган одамларни англатиш учун қисқартма сўз.

    Август

    Mail-in (почта орқали). Бу сўз АҚШ президентлик сайловларида почта орқали оммавий овоз бериш ва Дональд Трампнинг бундай овозни танқид қилиши сабабли ойнинг сўзига айланди.

    Belarusian (беларуслик). Бу сўз 9 август куни бўлиб ўтган президентлик сайловларидан кейин Беларусда бошланган ва шу кунгача давом этаётган норозилик намойишлари туфайли танланган.

    Сентябрь

    Moonshot. Ушбу сўз «Ойга парвоз» деб таржима қилинган, аммо «амбицияли ва инновацион лойиҳа» маъносида ҳам қўлланилади. Moonshot сўзи Буюк Британия ҳукуматининг дастурига берилган бўлиб, унинг асосида мамлакат COVID-19 учун ҳар куни оммавий тестларни ташкил этишни режалаштирмоқда. Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон дастурни сентябрь ойи бошида эълон қилган.

    Октябрь

    Superspreader (супер тарқатувчи). Бу бирон сабабга кўра бошқаларга юқадиган зарарли организмнинг номи. Коронавирус ҳолатида бу жуда кўп ижтимоий алоқаларга эга бўлган одам бўлиши мумкин.

    Net zero. Ушбу сўз иссиқхона газлари чиқиндиларини минималлаштириш ва уларни атмосферадан сўриб олиш усулларини (масалан, ўрмонларни тиклаш орқали) амалга ошириш мақсадини англатади. Бу Хитойнинг 2060 йилгача карбонат ангидрид чиқиндиларини бутунлай тугатишга ваъда бергани сабабли ой сўзи бўлди.

    Ноябрь ва декабрь

    Оксфорд луғатида ҳали ноябрь ва декабрь сўзлари танланмаган.

    Аввалроқ инглиз тилининг яна бир нуфузли луғати Collins English Dictionary 2020 йилнинг асосий сўзи сифатида lockdown’ни танлаганди.

    Мавзуга доир: Коронавируснинг инглиз тилига таъсири сабабли Оксфорд луғатига янги сўзлар киритилди

    23.11.2020, 23:36   Изоҳ (0)   17470
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Билл Гейтс янги пандемиянинг бошланиш муддатини тахмин қилди

    23.11.2020, 22:35

    Владимир Зеленский коронавирусдан соғайди

    23.11.2020, 21:57

    Россиянинг Приморск аҳолиси уйларини электромобиллар қувватидан фойдаланиб иситишни бошлади

    23.11.2020, 21:22

    Исроил бош вазири махфий равишда Саудия Арабистонига ташриф буюрди. Икки мамлакат АҚШ воситачилигида тинчлик битимини имзолаши мумкин

    23.11.2020, 20:57

    Республикачи сенатор Трампни ҳокимиятни топширишни бошлашга чақирди

    23.11.2020, 19:59

    Шанхайдаги аэропорт ходимида коронавирус аниқлангани сабаб тартибсизлик юзага келди. Йўловчилар аэропорт биносидан қочиб чиқиб кетишга уринди (видео)

    23.11.2020, 18:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Марснинг Ердаги энг катта “бўлаги” аукционда 4 миллион долларга сотилади

    Дунё | 3 июл, 14:01

    Марко Асенсио фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши мумкин

    Спорт | 3 июл, 13:55

    Трамп Вьетнам билан савдо битими тузилганини эълон қилди

    Дунё | 3 июл, 13:45

    Арманистон собиқ президенти коррупцияда айбланди 

    Дунё | 3 июл, 13:35

    Искандар Ҳамроқулов 1,5 ёш фарзанди ОИТСдан вафот этгани ҳақида сўзлаб берди

    Шоу-бизнес | 3 июл, 13:25

    Ўзбекистондан Тожикистонга 59 та “иномарка” олиб ўтилиб, ноқонуний сотиб юборилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 13:20

    Россиянинг 4 та ҳудудига дрон ҳужуми уюштирилди (видео)

    Дунё | 3 июл, 13:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.