Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Келажакка қайтиб» фильми юлдузи Майкл Жей Фокс тўртинчи мемуарини тақдим қилди. Esquire’нинг хабар беришича, унда актёр бир вақтнинг ўзида реалист ва оптимист бўлиш ҳақида фикр юритади.

Фото: Journalistate

Фото: Journalistate

29 ёшида Паркинсон касаллиги ташхиси қўйилган актёр китоби «No Time Like the Future» деб номланган. Унинг айтишича, илгари у ҳаётда учрайдиган янги «ўйин» шартларини қабул қила олган, аммо эндиликда ижобий фикрлаш уни қутқара олмаяпти.

Актёр бир вақтлар дуч келган спиртли ичимлик билан боғлиқ муаммоларни ҳам эсга олган. Бир куни рафиқаси Трейси Поллан эрини маст ҳолда диванда ётгани, пиво эса гиламга тўкилганига кўзи тушади. Шу билан боғлиқ муаммоларга ечим топиш мақсадида Фокс «Ҳушёрликка 12 қадам» дастурида иштирок этади.

2013—2014 йилларда NBC’да Паркинсон касаллигига чалинган ва карьерасини қайта тиклашни истаган телебошловчи ҳақида «Майкл Жей Фокс» шоуси тақдим қилинади. Аммо шоу биринчи фаслдан кейин ёпилади. Актёр бунга канал раҳбариятининг унинг касаллигидан чўчиганини айтиб, шу билан бирга, ташхис сабаб диққат ва эслаб қолишда муаммолар юзага келгани сабаб масъулиятни ўзига олади.

Бундан ташқари китобда унинг умуртқасидаги ўсма жарроҳлик йўли билан олиб ташланганидан кейин юришни янгидан ўргангандек бўлгани, ногиронлар аравачасини ёмон кўргани, аммо ҳассадан фойдалана олмагани кейинчалик эса ғилдираклари бор оддий стул бошқа унинг ҳаётини белгилаб бермаслигига қарор қилгани ҳақида ёзган.

Эпилогда Фокс, мемуарлар устида ишлашни пандемия авж олган вақтида тугатганини таъкидлаб, тиббиёт ходимлари ва бундай осон бўлмаган вақтда одамлар учун меҳнат қилган кишиларга миннатдорчилик билдирган. Бу ҳақида фикр юритиш, жарроҳлик амалиётидан кейин шифокорлар унга тикланишга кўмаклашганларини эслашга туртки бўлган. Фокснинг айтишича, карантин вақтида у турмуш ўртоғи билан бирга ҳар куни кечки соат еттида шифокорларга миннатдорчилик билдириш мақсадида қарсак, қўнғироқча ва ҳуштаклар чалган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар