• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Америкага янги ҳаёт умидини берган президент. Жон Кеннеди ўлдирилганига 57 йил бўлди

    Бундан 57 йил олдин АҚШ президенти Жон Фицжеральд Кеннеди ўлдирилган эди. Кеннеди мамлакатни узоқ вақт давомида бошқармаган бўлса ҳам, у Американинг энг машҳур раҳбарларидан бири эди. Кеннеди расман ёлғиз қотил Харви Освальд томонидан ўлдирилган деб ҳисобланса-да, аксарият америкаликлар АҚШ президентини фитна қурбонига айланган деб ўйлайди. «Дарё» Американинг ҳеч кимга ўхшамаган президенти фаолияти ва тақдири ҳақида ҳикоя қилади. 

    Усти очиқ машина Даллас кўчаларидан ўтиб бормоқда, машинада жилмайиб ўтирган одамлар уларни олқишлаётган оломон билан саломлашмоқда. Бирдан ўқ овозлари эшитилди. Жароҳат олган президентнинг боши, ёнида ўтирган аёлининг елкасига тушиб қолди… Ҳаваскор камерачи томонидан суратга олинган ушбу фожиали кадрларни бутун дунё кўп маротаба кўрди. АҚШ президенти ўз рафиқаси Жаклин Кеннеди ва минглаб одамларнинг кўз ўнгида ҳалок бўлгани бутун Америка халқини шок ҳолатига солиб қўйди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Кеннеди президентлиги

    Кеннеди ўзидан олдинги президентларга ўхшамасди. У Оқ уйни таниқли ёзувчилар ва маданият арбоблари ташриф буюрадиган муваффақиятли америкаликлар клубига айлантирганди. Жон Кеннеди нафақат сиёсатчи, балки америкаликларга янги ҳаёт умидини бахш этган юлдуз эди. Кеннедига ўша «Битлз даври» призмасидан қарайдиган бўлсак, у давр сиёсатчилари ичида ўзига хос рокстар эди. Унинг биринчи президентлик муддати 1960 йилда бошланди.

    У мамлакат бошқарувини ўз қўлига олган пайтда АҚШда иқтисодий таназзул, ишсизлик ва ирқий адолатсизлик каби бир қатор қийинчиликлар мавжуд эди. Унинг ички сиёсати америкаликлар учун янгилик бўлиб туюлди, чунки иккита консерватив қарашларга эга бўлган президентлардан кейинги Кеннедининг либерал қарашлари халққа далда берувчи кучга эга бўлди. Масалан, у барча фуқаролар учун тенг ҳуқуқларни ҳимоя қилди ва солиқларни камайтиришга ҳам ҳаракат қилди.

    Ойга йўл

    Кеннеди СССРни ҳамма нарсада қувиб ўтишни ўз олдига мақсад қилиб қўйганди ва космик режалар унинг энг устувор вазифаси бўлди. Хусусан, унинг президентлик даврида илк бора Ойга учиш дастурлари ярала бошлади. «Мен ишонаман, бу миллатнинг ўн йиллик охиригача эришиши керак бўлган битта катта мақсади бор. Бу мақсад одамни ойга юбориш ва уни Ерга эсон-омон қайтаришдир. Ҳеч қандай космик лойиҳа бундан-да муҳим бўла олмайди…», деган эди Кеннеди.

    Ташқи сиёсат

    Ташқи сиёсий вазифалар билан шуғулланиш эса у учун анча қийин кечди. Дунёдаги урушлар 1961 йилда уни Тинчлик корпусини тузишга ундади. Қоғозда  ушбу агентлик жаҳон давлатлари ўртасида тинчликни сақлаш учун ишлаб чиқилган, аслида эса уруш заифлаштирган мамлакатларда коммунизмнинг тарқалишини олдини олиш усули эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Кариб инқирози

    Вьетнам уруши ва Кубадаги Фидел Кастронинг коммунистик режимини ағдаришга қаратилган уринишлар АҚШ учун самарасиз якунланди. Кастро режимидан норози кубаликлардан фойдаланиш режаси ҳам амалга ошмади. АҚШ томонидан Кубага ташланган бу исёнчилар бир неча кун ичида ўлдирилди ва Куба Совет Иттифоқига яқинлашди, бу эса  АҚШ учун янги муаммоларни келтириб чиқарди.

    Кубада Кариб инқирози бошланди. Даҳшатли ядровий зарба беришга тайёр бўлган Америка ва СССР денгиз флотлари Кубага йўл олди. Хавф жуда катта – қайсидир томондан ҳужум бошланса, бу ядровий урушга айланиб кетиши мумкин эди. Шунинг учун Кеннеди ва Хрушчев келишиб олди: Москва ўз ракеталарни Кубадан, АҚШ эса Туркиядан олиб чиқди. Бир томондан, бу деярли бутун дунёни урушдан сақлаб қолди, иккинчи томондан эса АҚШ президентининг рейтингги қулай бошлади.

    Далласга ташриф

    1963 йилда АҚШда президентлик учун янги курашлар бошланди. Бу сафар Кеннеди томонидан Техас штатининг Даллас шаҳрига ҳам сайловолди ташвиқоти билан ташриф буюришга қарор қилинганди, чунки аввалги сайловлар пайтида бу шаҳар аҳолиси Кеннедига эмас Никсонга овоз берган эди. Шу сабабли, шахсан президентнинг ўзи келиб, сайловчилар билан суҳбатлашиши ёмон фикр эмасди. Президент кортежининг ҳаракатланиш йўналиши 18 ноябрь куни тасдиқланган бўлиб, Кеннеди келишидан икки кун олдин маҳаллий аҳолига эълон қилинди.

    Кеннеди Далласга келганида, президент колоннаси вақтни бой бермасдан шаҳар марказига йўл олди. Усти очиқ лимузинда Кеннеди билан бирга яна уч киши бор эди: рафиқаси Жаклин ва Техас губернатори Жон Коннали ўз рафиқаси Нелли билан. Сайловчилар билан учрашгандан кейин Кеннеди губернатор ва маҳаллий сиёсатчилар ўртасидаги низони ҳал қилиши керак эди. Бироқ кортеж марказга етиб борар экан, Ли Ҳарви Освальд ўз қуролини Кеннедининг бошига ўқ узиш учун тайёрларди. У атрофдаги бинолардан унчалик фарқ қилмайдиган бино – Техас мактабидаги китоблар омборининг 6-қаватига жойлашиб олган эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Пентагон ва Марказий разведка бошқармаси мутахассиси Флетчер Проутининг айтишича, кутубхона биносида ҳам бошқа барча бинолар сингари деразалар очиқ эди. Агар у ерда махсус агентлар ўз ишларини одатдагидек бажарганида, битта ҳам ойна очилмаган бўларди.

    Ўқ овозлари

    Президент лимузини керакли нуқтага бориши биланоқ, биринчи ўқ овози янгради. Ҳамма ҳам нима бўлганини тушунмади, баланд қарсаклар туфайли бу атрофдагиларга феерверклар овозидай туюлди. Бундан ташқари, аксарият тинч аҳоли умрида ҳеч қачон ҳарбий милтиқдан отилган ўқ овозини эшитмаганди. Ўқ Кеннедининг бўйнига тегди. Фақатгина Техас губернатори буни тушунди, чунки у уруш фахрийси эди ва ўқ овозини шубҳасиз танирди.

    Олд ўриндиқда ўтирган губернатор Коннали Кеннеди томонга қайрилиб қараган пайтда, президент аллақачон тирсакларини эгиб, муштларини қисиб, томоғини маҳкам ушлаб олган эди. Машина соатига 18–20 километр тезликда ҳаракатланаётганди, одамлар нима бўлганини тушунмади. Жон Коннали айланаётган пайтда яна бир ўқ овози янгради – ўқ президентнинг бошига тегди.

    Ўқлар сони бўйича тортишувлар

    Жон Кеннеди ўлдирилгандан сўнг деярли дарҳол ўқлар сони бўйича тортишувлар бошланди. Баъзилар  учта, бошқалари эса иккита ўқ отилди деди, битта «сеҳрли ўқ» назарияси пайдо бўлди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари қотилликдан кейин дарҳол гувоҳларни сўроқ қилишни бошлади. Умуман олганда, полиция президентга қилинган ҳужумнинг камида уч нуқтасини кўриб чиқди. Бироқ респондентларнинг 50 фоизи китоблар омборининг 6-қаватига ишора қилди. Яъни Освальд соатига қарийб 20 километр тезликда ҳаракатланаётган машинада ўтирган президентнинг бўйнига ва бошига 80 метр масофадан туриб беш сония ичида уч марта ўқ узган эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Освальднинг қисмати

    Қотилликдан деярли бир ярим соат ўтгач, гумондор Ли Харви Освальд ҳибсга олинди ва кечқурун унга расмий айблов эълон қилинди. У эртаси куни сўроқ қилинди, аммо Освальд ҳамма нарсани, шу жумладан, далиллар билан тасдиқланган фактларни ҳам рад этди.

    24 ноябрь, якшанба куни Освальдни Техас округ қамоқхонасига олиб боришмоқчи бўлишди ва полиция биносининг ертўласидан олиб чиқишаётганда журналистлар ичидан сакраб чиққан Жек Руби Освальдни пистолет билан отиб ташлади. Ўша куни Освальд президент Жон Кеннеди олиб борилган касалхонада вафот этди. Тез орада Жек Руби ҳам қамоқхонада вафот этди...

    Конспирология денгизи

    Сўнгги 57 йил ичида Жон Кеннедининг ўлдирилиши борасидаги расмий версияга қарши жиддий далиллар базаси шаклланмади. Шу сабабли, бугунги кунда ушбу воқеа атрофида фитна назариялари тўлиб тошди ва Кеннеди кейси конспирологлар учун битмас туганмас фантазиялар майдонига айланиб қолди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ўтказилган сўровномалар шуни кўрсатадики, америкаликларнинг аксарият қисми (70 фоиздан ортиғи) расмий хулосаларга ишонмайди. Кеннедига қарши суиқасд Америка тарихининг катта сирларидан бири бўлиб қолмоқда. Президент Трамп ўз сайловолди дастурларида агар президент бўлиб сайланса, Кеннеди ўлими бўйича махфий ҳужжатларни ошкор қилишини айтган эди, бироқ 2017 йилда ҳужжатларни ошкор қилиш «миллий хавфсизликка таҳдид солиши» мумкинлиги сабабли ошкор қилмасликка қарор қилганини эълон қилди.

    Кеннедилар фожиаси

    Президент Кеннедининг оиласидагилар ҳам аянчли тақдирга дуч келди. 1968 йилда Жон Кеннедининг президентликка ўз номзодини қўйган укаси Роберт Кеннеди ҳам қотил томонидан отиб ўлдирилди. Аммо бу энди умуман бошқа ҳикоя...

    Нурбек Алимов тайёрлади.

    22.11.2020, 12:34   Изоҳ (0)   62122
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коронавирусга чалинганлар сони дунёда 58 миллиондан, АҚШда 12 миллиондан ошди

    22.11.2020, 12:15

    Бельгияда жорий этилган чекловлар коронавирус билан касалланиш ҳолатини 61 фоизга туширишга ёрдам берди

    22.11.2020, 11:14

    Дания олимлари ниқоб тақиш самарадорлиги бўйича тадқиқот ўтказди

    22.11.2020, 10:32

    Таҳлилчилар фикрича олтин нархи чўққига чиқиб бўлган ва энди фақат пастлайди

    22.11.2020, 09:31

    Озарбайжонда махсус карантин режими 28 декабргача узайтирилди

    22.11.2020, 09:12

    Германияда коронавирусга чалинган беморларни ўлдиришда гумон қилинган шифокор қўлга олинди

    22.11.2020, 07:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45

    Дунёнинг энг бой 5 спортчиси: Роналдо, Месси ва бошқалар миллиардларини нимага сарфлайди?

    Лайфстайл | 8 май, 20:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.