Ўзбекистон ва Россия мудофаа вазирлари 2020 йилнинг 18 ноябрь куни телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар берди Россия ҳарбий идораси матбуот хизмати.
Россия мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу Ўзбекистон мудофаа вазири, генерал майор Баҳодир Қурбонов билан телефон орқали музокара ўтказди. Музокаралар давомида ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликка оид кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди.
Маълум қилинишича, октябрь ойи охирида МДҲ мамлакатлари Қуролли кучлари штаблари раҳбарлари Ҳамдўстлик чегараларидаги ҳарбий-сиёсий вазиятни Самарқандда муҳокама қилди. Учрашувда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбий делегациялари ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси ва МДҲ мудофаа вазирлари кенгаши котибияти делегациялари иштирок этди.
Қайд этилишича, учрашув кун тартибига мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик, шунингдек, МДҲ давлатлари чегаралари бўйлаб юзага келаётган ҳарбий-сиёсий вазият тўғрисида фикр алмашиш масалалари киритилди.
Аввалроқ Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш масаласини муҳокама қилганди.
Изоҳ (0)