• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Зироат Мирзиёева: Болалар ҳар хил бўлгани билан уларнинг ҳуқуқлари тенг бўлиши лозим

    «Замин» халқаро жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева болалар таълимига бағишлаб ўтказилган халқаро веб-форумда нутқ сўзлади.

    Фото: «Замин» фонди

    Фото: «Замин» фонди

    «Болаларнинг таълим олиш ҳуқуқи: пандемия давридаги долзарблик, бардавомлик ва инновациялар» мавзусидаги форум «Замин» фонди ва БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида, 20 ноябрь – Жаҳон болалар куни арафасида ташкил этилди.

    Зироат Мирзиёева ўз нутқида ногиронлиги бўлган болалар таълими ачинарли аҳволда қолаётганини қайд этди.

    «ЮНЕСКО маълумотларига кўра, пандемия туфайли ҳанузгача дунёдаги мактаб ўқувчиларининг учдан бир қисми анъанавий таълим олиш имкониятига қайта олмаяпти. Бу жуда ачинарли албатта. Ушбу муаммо онлайн ўқув курслари орқали қисман ҳал қилинишига эришиляпти. Лекин ногиронлиги бўлган болалар таълими масаласи ҳанузгача жуда ачинарли аҳволда қолмоқда.

    Бугун фурсатдан фойдаланиб, ушбу болаларга ҳам бошқа болалар каби тенг имконият ва шароит яратиш, уларнинг барча ҳуқуқларини таъминлаш ўта муҳим масала эканини таъкидламоқчиман. Ва нафақат давлат идораси мутассадилари, балки бутун жамоатчиликни мазкур масалага жиддий масъулият билан қарашга чақириб қоламан.

    Чунки ҳар бир боланинг ўзлиги бор. Болалар ҳар хил бўлганлиги билан уларнинг ҳуқуқлари тенг бўлиши лозим. Шу сабабли таълим жараёнларида ҳар бир бола учун индивидуал ёндашувни топиш, ҳеч бир ўғил ва қизни эътибордан четда қолдирмаслик зарур», — деди у.

    Фонд раиси ногиронлик тиббий масала эмас, биринчи навбатда инсон ҳуқуқлари масаласи эканини таъкидлади.

    «Ўтган даврда бу соҳада мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратилди, ўнлаб қонунлар қабул қилинди. Республикамиз БМТнинг ‘Бола ҳуқуқлари тўғрисида’ги конвенциясига қўшилди ва унинг ратификация қилиниши илк халқаро ҳужжатлардан бири бўлди.

    Шу йилнинг 23 сентябрь куни қабул қилинган янги таҳрирдаги ‘Таълим тўғрисида’ги қонунга илк бора ‘инклюзив таълим’ тушунчаси киритилди. Шунингдек, «Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонунда илк бор ногиронлик белгисига кўра камситилишга йўл қўймаслик тамойили киритилди.

    Ногиронлик эндиликда тиббий масала эмас, балки биринчи навбатда инсон ҳуқуқлари масаласи дея қонуний эътироф этилди.

    Шуни таъкидлаш жоизки, ногиронлиги бўлган болалар учун тўсиқлардан холи ва инклюзив муҳитни яратиш орқали уларнинг тўлиқ ва сифатли таълим олишини таъминлаш – бола ҳуқуқларини амалга оширишнинг самарали йўлларидан биридир», — деди Зироат Мирзиёева.

    «Замин» фонди раҳбари ногиронлиги бўлган болаларнинг барча билан тенг бўлиши ва ўз ўринларини топиши учун шарт-шароитлар яратиб бериш фонднинг асосий мақсад ва вазифаларидан бири эканини таъкидлади. Унинг қайд этишича, фонд эшитиш қобилияти заиф болалар учун таълимни ривожлантириш дастурини ишлаб чиққан ва унинг асосида Zamin Education, «Инклюзив таълимни қўллаш» лойиҳалари амалга оширилмоқда.

    Зироат Мирзиёева ўз сўзида Жаҳон болалар куни арафасида бу каби халқаро форумни ҳар йили ўтказишни таклиф қилди.

    «Жаҳон болалар куни муносабати билан, дунёдаги барча болалар ва уларнинг ҳуқуқларига ҳурмат изҳор этиш мақсадида бугун соат 18:00 дан бошлаб Ўзбекистондаги тарихий ва замонавий бинолар мовий рангда ёритилади. Бу — болаларимизга ўз меҳримизни яна бир бор изҳор қилишимизнинг ифодасидир», — деди Зироат Мирзиёева.

    Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон болалар куни муносабати билан Ўзбекистонда 19—20 ноябрь кунлари соат 18:00 дан бошлаб 6:00 гача «Халқлар дўстлиги» ва «Туркистон» саройлари, «Пойтахт» бизнес маркази, симпозиумлар саройи, Навоий давлат академик театри, Ўзбекистон тарихи музейи, Миллий стадион, Ҳамид Олимжон майдонидаги 16 қаватли уйлар, аэропорт, шунингдек, бошқа маданий диққатга сазовор жойлар, меҳмонхоналар, спорт ташкилотлари кўк рангда товланади.

    Мавзуга доир: 

    • Зироат Мирзиёева раислигидаги фонднинг фаолияти 5 минг аёлга моддий ёрдам беришдан бошланди
    • Зироат ва Саида Мирзиёевалар Сардобадаги тошқиндан азият чеккан аҳоли билан учрашди
    • Зироат Мирзиёева: «Кайфиятларингизни кўтариш учун, озгина бўлса ҳам ўз ҳиссамизни қўшиш учун келдик»

    19.11.2020, 17:36   Изоҳ (0)   40120
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Монополияга қарши курашиш қўмитаси UzAuto Motors иши бўйича суд қарори устидан апелляция берди

    19.11.2020, 16:58

    Бутунжаҳон болалар куни муносабати билан Ўзбекистондаги диққатга сазовор жойлар кўк рангда порлайди

    19.11.2020, 16:35

    Тошкент метрополитени йўловчи ташиш ҳажми сезиларли ошгани сабаб фуқаролардан ниқоб ва қўлқопларни ечмасликни сўради

    19.11.2020, 16:11

    Самарқандда ичида 20 нафар йўловчи бўлган автобус асфальтнинг сирпанчиқлиги оқибатида ағдарилиб кетди

    19.11.2020, 15:35

    Қор ёғган кунда Тошкент жамоат транспорти талаб даражасида ишламади. Масъуллар автобусларни имкон қадар кўпайтиришга ваъда берди

    19.11.2020, 15:10

    Анвар Асамов инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди

    19.11.2020, 14:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:51

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.