Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12190.01
    • RUB 126.91
    • EUR 12987.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +25°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Ўзбекистонда 9 ойда коррупцияга оид жиноятлар содир этган мансабдор шахслар ҳақидаги маълумот очиқланди

    19.11.2020, 18:10 20539

    2020 йилнинг 9 ойи давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жами 838 та коррупция ҳолатлари юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Таъкидланишича, шундан судларга юборилган 454 та жиноят ишлари бўйича 647 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

    2020 йилнинг 9 ойи давомида аниқланган коррупцион ҳуқуқбузарликлар содир этган мансабдор шахсларнинг энг катта қисми, яъни 261 нафар шахсни (40,3 фоиз) Жиноят кодексининг 167-моддасида (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) кўрсатилган жиноятларни содир этган мансабдор шахслар ташкил қилган.

    Шунингдек, Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан 116 нафар шахс, 184-моддаси (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) билан 68 нафар шахс, 210-моддаси (пора олиш) билан 56 нафар шахс, 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан 24 нафар шахс, 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) билан 9 нафар шахс, 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан 15 нафар шахс, 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан 7 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

    Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 4 нафари республика миқёсидаги, 15 нафари вилоят миқёсидаги 626 нафар шаҳар-туман миқёсидаги мансабдор шахсларни ташкил қилади.

    Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар фаолият юритган соҳалар кесими бўйича таҳлил натижаларига кўра, 7 нафар ҳоким ўринбосари, 1 нафар прокуратура, 1 нафар Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, 13 нафар Мажбурий ижро бюроси, 1 нафар адлия, 59 нафар ИИВ ходими, 6 нафар ДСҚ ходими, 1 нафар божхона, 2 нафар Миллий гвардия, 3 нафар Мудофаа вазирлиги, 57 нафар Соғлиқни сақлаш вазирлиги, 8 нафар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, 15 нафар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, 89 нафар Халқ таълими вазирлиги, 36 нафар Мактабгача таълим вазирлиги, 34 нафар банк раҳбарлари, 184 нафар уставида давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари жиноий жавобгарликка тортилган.

    2020 йилнинг 9 ойи давомида коррупцион жиноятлар оқибатида 200 миллиард сўмдан ортиқ моддий зарар етказилган.

    Аввалроқ бош прокурор грим учун ажратилган маблағга «Ўрикзор»дан арзон косметика сотиб олган Маданият вазирлигидаги жиноий схема ҳақида маълумот берганди. Шунингдек, Ўзбекистонда икки йил ичида салкам 2000 нафар мансабдор шахс коррупциявий жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортилгани маълум бўлганди.

    Мавзуга доир:

    • Тўрақўрғон бандликка кўмаклашиш маркази директори пандемия даврида 325,5 млн сўм маблағни талон-торож қилган — бош прокурор
    • «Бўстонлиқдан дала ҳовли, Tashkent City’дан 2 та уй ва Captiva». «Арк булоқ» божхона пости собиқ бошлиғи олган пораларини нимага сарфлагани маълум бўлди

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда 100 минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар қонунчилик таклифларини парламентга киритиши мумкин бўлади

    Бугун, 19:03

    “Чотқол” маданият маркази паркентликларга совға

    Бугун, 18:41
    Reklama

    Ўзбекистонда “Диний жамоат” тузиб, жавобгарликдан қўрқиб хорижга чиқиб кетган эркак қидирилмоқда

    Бугун, 17:20

    Грецияда қўйлар 100 килограмм нашани еб қўйди

    Бугун, 17:15

    АҚШ Польшадан Украинага ёрдамни тўхтатиш ҳақидаги баёноти учун тушунтириш сўради

    Бугун, 16:41

    Ўзбекистондаги йирик бозорлар ва боғларнинг кириш жойига шахсни юзидан таниб оладиган видеокамералар ўрнатилади

    Бугун, 16:31

    “Б” режа: АҚШ ҳарбий ёрдамни тўхтатса, Киев қандай йўл тутади?

    Бугун, 16:17

    Яккабоғда кафел, Миришкорда трансформатор ишлаб чиқарилади: Хитой тадбиркорлари Қашқадарёга 350 млн доллардан ортиқ маблағ киритадиган бўлди

    Бугун, 15:54

    Туркманистонда Мустақиллик байрами муносабати билан 1 180 нафар маҳкум афв этилди

    Бугун, 15:39

    Ханчжоу—2022. Бокс бўйича Ўзбекистон терма аъзоларининг илк босқичдаги рақиблари номи маълум бўлди

    Бугун, 15:28

    “Касалланган болаларнинг 143 нафари тузалган”. Вазир ўринбосари Намангандаги заҳарланган болалар сонига аниқлик киритди

    Бугун, 15:27

    Тавсия этамиз

    “Касалланган болаларнинг 143 нафари тузалган”. Вазир ўринбосари Намангандаги заҳарланган болалар сонига аниқлик киритди

    15:00 / 23.09.2023

    Бош вазир истеъфосини талаб қилаётганлар, сотувга чиққан iPhone 15, АҚШга келаётган рекорд даражадаги мигрантлар — 22 сентябрь суратлари

    22:00 / 22.09.2023

    “Док-1 Макс” иши: 33 минг доллар олди-бердисида воситачилик қилгани айтилган айбланувчига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди

    15:00 / 22.09.2023

    Намангандаги болаларнинг оммавий заҳарланиши Соғлиқни сақлаш вазири назоратида экани маълум қилинди

    07:00 / 22.09.2023

    МОЛИЯ

    Пул

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Олтинга инвестиция киритиш ишончлими?

    20:00 / 21.09.2023

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Меҳнат дафтарчаси йўқолса, қандай қилиб пенсияга чиқиш мумкинлиги тушунтирилди

    14:00 / 09.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Саратонни енгган, лифтда кўзи ёриган ва оғир дардга чалинган турмуш ўртоғини парваришлаётган Саида Раметова 66 ёшда (фото, видео)

    13:00 / 22.09.2023

    Чустдаги болалар заҳарланиши бўйича Бош прокуратура жамоатчиликдан тасдиқланмаган хабарларни тарқатмасликни сўради 

    01:00 / 22.09.2023

    Чустда болаларнинг оммавий заҳарланиши ортидан соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова ишдан олингани ҳақидаги хабарлар юзасидан изоҳ берилди

    13:00 / 22.09.2023

    Украина Россиянинг ўта “нозик” жойига зарба берди — Британия разведкаси 

    18:00 / 22.09.2023

    Украина Қуролли кучлари Россиянинг асосий мудофаа чизиғини ёриб ўтди — WSJ

    19:00 / 22.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?