Гулистон шаҳрида 12–17 ноябрь кунлари Ўзбекистон–Қозоғистон демаркация қўшма комиссиясида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат делегацияларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Комиссия Мангистау вилояти билан чегарадош бўлган Қорақалпоғистон таркибидаги участкаси учун давлатлараро чегарани белгилаш бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашни давом эттирди.
Комиссия йиғилиши давомида Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши натижасида бузилган чегара устунларини тиклаш мақсадида Қозоғистоннинг Туркистон вилояти билан чегараси бўйлаб Ўзбекистоннинг Сирдарё ва Жиззах вилоятлари чегараларида Ўзбекистон–Қозоғистон давлат чегарасининг айрим участкаларида дала текшируви ўтказилди.
Аввалроқ Ўзбекистонда 1 октябрдан чегаралар очилганига қарамай, нима учун айримлар ундан ўта олмаётганига изоҳ берилганди.
Изоҳ (0)