Ўзбекистонда 2020 йил бошидан антисептик воситалар нархи 18 фоизга ошди, деб хабар бермоқда Spot Марказий банк маълумотларига таяниб. Бу пандемия даврида унга бўлган талаб юқори бўлгани билан изоҳланган.
Тозалаш ва дезинфекциялаш воситалари нархи 5,7-11 фоизга қимматлаган бўлган бўлса, дори-дармон воситалари 11,5 фоизга ошган. Қайд этилишича, ушбу маҳсулотларга талаб ортаётганини ҳисобга олиб келгусида унинг нархи яна ошиши мумкин.
Инвестиция учун ғоя
Хабарда айтилишича, буларнинг барчаси «Korzinka.uz» асосчиси Зафар Ҳошимов март ойида инвестиция киритишни тавсия қилган товарлардир. Ўшанда у онлайн-бизнес, тиббиёт ва фармацевтика активлари, гигиена, тозалаш ва дезинфекциялаш индустриясини қайд этганди.
«Шу иш билан шуғулланаётганлар — табриклайман! Бизнесда келажакдаги карьераси борасида бир қарорга кела олмаганлар — раҳмат дейиш шарт эмас. Бўш турган маблағи борлар — ҳозироқ инвестиция киритинг, яхшигина даромад оласиз», — деб ёзганди тадбиркор.
Изоҳ (0)