Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда айни пайтда COVID-19’га чалинган беморларни даволаш учун ажратилган койка-ўринларнинг 38 фоизида беморлар даволанмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Йиғилишда қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистон бўйича 89 та муассасада 17 500 та ўрин COVID-19 билан касалланганлар учун ажратилган.

Ҳозирда ушбу ўринларда 6570 нафар бемор даволанмоқда. Койкалар бандлиги Қорақалпоғистонда 16 фоиз, Хоразмда 10 фоиз, Қашқадарёда 11 фоиз, Наманганда 19 фоизни, республика бўйича эса 38 фоизни ташкил этмоқда. Шу боис улкан маблағлар бекорга сарф бўлаётгани қайд этилди.

Шу муносабат билан, мутасаддиларга коронавирусга ихтисослашган шифохоналар фаолиятини чуқур ўрганиб, уларни оптимизация қилиш топшириғи берилди.

Қайд этиш жоизки, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 17 ноябрь соат 19:00 ҳолатига берган маълумотида «ҳозирда мамлакатда коронавирусга чалинган 2123 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилаётгани» айтилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2020 йилнинг ёзида коронавирус тарқалиши тезлашгани сабабли ҳудудларда касалликка чалинган ва гумонланган беморларни саралаш ва тақсимлаш марказлари ташкил қилинганди. Шунингдек, Тошкентда 74 та кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиника аҳолига кун-у тун хизмат кўрсатиш тизимига ўтказилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Бош вазир ва Тошкент шаҳар ҳокими биноларнинг 1-қаватидаги кафе ва дўконларни бузиш бўйича кўрсатма бергани рад этилди
Дунё
Халқаро бедарак йўқолганлар ҳафталиги, 20 минг долларлик эчки, қайта авж олаётган денге эпидемияси — 31 май суратлари
Маҳаллий
Қорақалпоғистоннинг Мўйноғидаги “Кемалар қабристони” — суратларда