Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 16 ноябрдаги ПФ-6111-сон фармони билан Мақсудов Алишер Эркинович Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси этиб тайинланди.
Маълумот учун, Алишер Мақсудов 1974 йил Тошкент шаҳрида туғилган. У 1996 йил Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамда 2003 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини битирган.
Алишер Мақсудов 2017 йилдан шу кунга қадар «Ўзпахтасаноат» АЖ бошқаруви раиси лавозимида фаолият кўрсатган.
Аввалроқ «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раисига биринчи ўринбосар, Намангандаги янги ташкил этилган Давлатобод тумани раҳбарияти ҳамда Қудратилла Рафиқов Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига раис этиб тайинлангани ҳақида хабар қилинганди.
Изоҳ (0)