Россияда сўнгги суткада COVID-19 беморларининг 442 нафари вафот этди, деб хабар бермоқда Meduza. Бу пандемия бошланганидан буён суткалик ўлим ҳолатлари бўйича энг юқори кўрсаткич. Аввалги рекорд 12 ноябрь куни қайд этилганди.
Сутка давомида 22 410 кишида коронавирус аниқланди. Бу касалланишлар сони кунлик ўсиши бўйича рекорд деб топилган бир кун олдинги кўрсаткичдан 368 нафарга кам. Янги касалланиш ҳолатларининг аксарияти Москва (5882) ва Санкт-Петербург (2130) шаҳарларида аниқланган.
Россияда коронавирус тарқалишни бошлаган пайтдан буён жами 1 971 013 киши касалланган, уларнинг 1 475 904 нафари, шу жумладан, сўнгги сутка давомида 22 055 нафари соғайган.
Мамлакатда сўнгги 24 соат давомида коронавирусни аниқлаш учун 534 мингта, умумий ҳисобда эса 69,1 миллионтадан ортиқ тест ўтказилган.
Изоҳ (0)