«Дэдпул» фильмида бош ролни ижро этган актёр Буюк Британияда футбол клубини сотиб олди
Голливуд актёрлари Райан Рейнолдс ва Роб Макелҳенни Англиянинг «Рексем» футбол клуби хўжайинларига айланади. Бу ҳақда актёрлар ўзига хос видеолавҳа орқали маълум қилди.
Таъкидланишича, келишув, тахминан, 3 миллион еврога баҳоланган.
«Рексем» айни дамда Англиянинг тартиб бўйича бешинчи (АПЛ, Чемпионшип, Лига 1 ва Лига 2 дан кейин) лигаси — Миллий лигада ҳаракат қилади.
Клуб 1864 йилда ташкил этилган бўлиб, Уэльсдаги энг қадимий жамоалардан бири. Жамоа 23 карра Уэльс Кубоги соҳиби ҳисобланади.
Рейнолдс кўпчиликка «Дэдпул» фильмидаги роли орқали таниш.
A message from our owners-elect...
— Wrexham AFC (@Wrexham_AFC) November 16, 2020
Welcome to Wrexham AFC, @RMcElhenney and @VancityReynolds 🥳
🔴⚪️ #WxmAFC pic.twitter.com/ho1vV8cvry
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!