• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    ОАВ: Эронда «Ал-Қоида» етакчиларидан бири йўқ қилинган

    Эронда уч ой аввал 1998 йилда Африкадаги АҚШ элчихоналарининг бирига уюштирилган ҳужумга алоқадор «Ал-Қоида» террорчилик ташкилоти етакчиларидан бири ўлдирилган. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берган.

    Фото: Kogonuso

    Нашрнинг ёзишича, 7 августда Теҳрон кўчаларидан бирида мотоциклдаги икки шахс дипломатик миссия биносидаги терактга алоқадор Абу Муҳаммад ал-Масри тахаллуси билан танилган Абдулла Аҳмад Абдуллани отиб кетган. Улар террорчининг қизи Марямни ҳам ўлдирган. Аёл «Ал-Қоида» асосчиси Усама бен Ладеннинг ўғли Ҳамза бен Ладеннинг рафиқаси эди. Ҳамза бен Ладен гуруҳнинг террорчилик ташкилотлари билан муносабатларига масъул бўлган, Дональд Трамп уни йўқ қилиш ҳақида буйруқ берган ва террорчининг ўлдирилгани ҳақида 2019 йил сентябрь ойида эълон қилганди.

    Ҳамза бен Ладен

    Ҳамза бен Ладен
    Фото: New York Times

    Газетада берилган хабарга кўра, номаълум кишилар овоз ўчиргичли пистолетдан беш марта ўқ узган. Тўртта ўқ ал-Масрининг машинасига, яна биттаси эса бошқа бир автомобилга тегган.

    NYT суҳбатдошининг қайд этишича, операция АҚШ кўрсатмаси асосида Исроил махсус хизмати ходимлари томонидан амалга оширилган. Шунингдек, Вашингтоннинг бир неча йил давомида ал-Масри ва «Ал-Қоида»нинг Эрондаги бошқа жангариларини кузатгани ҳам баён қилинган.

    Ал-Масрининг йўқ қилингани ҳақидаги расмий ахборот ҳанузгача тасдиқланмаган. «Ал-Қоида» етакчиларидан бирининг ўлими ҳақида эълон қилмаган, Эрон расмийлари ҳам бу ҳақда хабар бермаган ва ҳеч бир мамлакат амалга оширилган операция юзасидан масъулиятни ўз зиммасига олмаган, деб ёзмоқда газета.

    NYT «Ал-Қоида» етакчисининг ўлимидан кейин Эрон ОАВда Теҳронда ливанлик тарих профессори Ҳабиб Дауд ва унинг 27 ёшли қизи ўлдирилгани ҳақида хабарлар берилган. Ливаннинг МТV янгиликлар канали ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари Дауднинг «Ҳизбуллоҳ» шиалар партияси (АҚШ ушбу гуруҳни Эрон ва Яқин Шарқ манфаатларига хизмат қилувчи террорчилик ташкилоти деб ҳисоблайди) аъзоси бўлганини таъкидлаган.

    Ливандаги манбалар Ҳабиб Дауднинг ҳаётда бор шахс эканлигини тасдиқлай олмаган. Разведка вакилларидан бири Дауднинг ал-Масрига берилган тахаллус эканини билдирган.

    NYT АҚШдаги разведка вакилларига таяниб ал-Масрининг 2003 йилдан бери Эронда яшаганини аниқлаган. У 2015 йилдан буён Теҳрондаги Пасдарон туманида яшаган бўлиши мумкин.

    Вашингтон маълумотларига кўра ал-Масри 1998 йилда Кения ва Танзаниядаги терактларнинг ташкиллаштирилишида иштирок этган, мазкур ҳодисалар оқибатида 244 нафар одам (жумладан, 12 нафар америкалик) ҳалок бўлган, юзлаб кишилар (4 мингдан зиёд) турли даражадаги тан жароҳатлари олганди. ФҚБ жангари ҳақида ахборот берганларга 10 миллион доллар миқдорида муокофот беришни таклифни этган. У ҳали ҳам қидирувдаги дунёнинг энг хавфли террорчилари рўйхатида турибди.

    Фото: New York Times

    Эрон расмийлари NYT’нинг сўровларига жавоб бермаган. Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяхунинг котибияти ва АҚШ миллий хавфсизлик кенгаши ҳам бу борада изоҳ беришни истамаган.

    Октябрь ойида «Ал-Қоида»нинг яна бир етакчиси Абу Мухсин ал-Масри йўқ қилинганди. АҚШ федерал қидирув бюроси террорчининг қидирувга берилган дунёнинг энг хавфли жангарилари рўйхатига киритган.

    2020 йил февралида АҚШ Яманда «Ал-Қоида» террорчилик ташкилотининг Арабистон яриморолидаги етакчиси Қосим ар-Римий ўлдирилганини маълум қилган.

    15.11.2020, 11:35   Изоҳ (0)   36244
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Австрияда 17 ноябрдан тўлиқ локдаун жорий қилинади

    15.11.2020, 11:34

    Россия Қирғизистонга молиявий ёрдамни қайта тиклади

    15.11.2020, 10:35

    NYT: Прокуратура АҚШ сайловларидаги қонунбузарликни текширишдан бош тортди

    15.11.2020, 09:13

    Ғазо секторидаги кўргазма, тақиқланган шаҳар юбилейи, 22 метрлик арча. Ҳафта суратлари

    14.11.2020, 23:59

    Россияда янги антирекорд — сутка давомида 22 мингдан ортиқ одамда коронавирус аниқланди

    14.11.2020, 21:36

    Садир Жапаров Қирғизистон Марказий сайлов комиссиясига президентлик сайловида иштирок этиш учун ҳужжатларини тақдим этди

    14.11.2020, 20:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.