• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Танаффусдаги тарғибот, Қашқадарёдаги хатоликлар, кимга Trailblazer, кимга Tahoe, жинсий таълим керакми?

    Ушбу ҳафтада Green Card рўйхатидан ўтиш муҳлати тугаши биланоқ юртимизда ватанпарварликни кучайтиришга оид ҳужжат тарқалди. Ўқувчилар дарсдан олдин мадҳия куйлайди, танаффусда ватан мавзусидаги шеър ва қўшиқлар эшитади.

    2 ноябрь санаси билан имзоланган хат тизимнинг 14 та ҳудуддаги масъул раҳбарларига йўлланган. Бундай топшириқ берилишига Президент Администрациясининг 23 октябрдаги йиғилиши баёни асос бўлган. ХТВ ўринбосарининг айтишича, умумтаълим муассасаларида мадҳияни куйлаш, қўшиқ ва шеърларни эшиттириш ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Танаффус вақтида ватан ҳақидаги қўшиқ ва шеърлар таълим муассасаларининг имкониятидан келиб чиқиб, радио тармоғи ёки овоз кучайтиргич орқали эшиттирилади.

    «‘Янгича Ўзбекистон – янгича дунёқараш’ тарғибот-ташвиқот тадбирларида ўзбек адабиётининг намояндалари – Чўлпон, Фитрат, Ойбек, Ҳамид Олимжон, Миртемир, Зулфия, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов ва бошқа ёзувчи, шоирларнинг ижод намуналарини эшиттириш тавсия этилиши қайд этилган. Рўйхатда 50 нафар ижодкорнинг шеърлари ўрин олган. Эшиттириладиган қўшиқлар рўйхатида эса 41 нафар хонанданинг шунча миқдордаги ижод намунаси келтирилган», – дейди вазир ўринбосари.

    * * *

    Аммо, лекин, бироқ ватанпарварлик тарғиботи қанчалик кучайтирилмасин, ватанни юракдан севишга ўргатиш мураккаблашмоқда. Хусусан, расмий ТВ ибораси билан айтганда, «вазифасига панжа орасидан қаровчи» мулозимлар ватанни чўнтакдан севишга ружу қўймоқда. Айниқса, давлат чўнтаги жуда ҳам кенг бўлиб, унга истаганча қўл тиқиб, Malibu, Equinox, Trailblazer, Tahoe каби машиналар сотиб олса бўлади. Гап сўнгги кунларда муҳокама мавзусига айланган давлат харидлари ҳақида кетмоқда.

    Ўзи кечагина ташкил қилинган Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси 795 миллион сўмга битта Tahoe, 635,5 миллион сўмга иккита Malibu ҳамда 115,6 миллион сўмга Lacetti харид қилган. Бунинг учун жами 1,5 миллиард сўм кетган. Аввалроқ Маданият вазирлиги энг қиммат конфигурацияли иккита Malibu 2 олганди. Аввалги машиналари эскириб қолган экан. Келинг, энди Зарбдор тумани ҳокимлигига зарбани йўналтирамиз: улар Captiva хизмат машинаси бўла туриб, 370 миллион сўмга Trailblazer сотиб олган.

    Аммо жамоатчилик фикри тўхтаб қолгани йўқ. Давлат активларини бошқариш агентлиги жамоатчилик таъсири остида Trailblazer сотиб олиш фикридан қайтди.

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов қиммат нархлардаги хизмат автотранспортларини харид қилинаётганига муносабат билдирди. Унинг айтишича, туман ҳокимларига нархи 267,5 миллион сўмдан юқори хизмат автомобили сотиб олиш тақиқланиши мумкин.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Транспортга оид яна бир хабар. Мобил телефонга олинган йўллардаги қоидабузарликлар эндиликда видеорегистраторлар билан тенглаштирилади ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

    * * *

    Мамлакат президенти бу ҳафта Қашқадарёда борди. Президентни қаршиликлар манзарали чимларни яшил рангга бўяб кутиб олди. Шавкат Мирзиёев комбинат, клиника, қурилиш мавзеларида бўлди. Бироқ Қашқадарёдаги нутқларида танқидий мазмун кўпроқ учради. Президент, хусусан, Қашқадарё мамлакатнинг кўпгина ҳудудларидан орқадалигини тилга олди.

    «Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот мамлакатимиздаги энг паст кўрсаткичлардан бири. Қашқадарё эли шунга муносибми?» деб савол қўйди у. Вилоят ҳокими ўринбосарини ишдан олиб ташлади. Шунингдек, Қашқадарёнинг мева-сабзавот экспортига паст баҳо берди. Қашқадарёнинг эски ҳокими Зафар Рўзиев номига танқидларни аямади, уни бошқарувга қўйганини хато деб тан олди. Қашқадарё ерлари, гарчи, кўп сув олса-да, унумдорлик пастлигини таъкидлаб, сувга масъулларни ишдан олишни буюрди.

    * * *

    Талабаларга бу ҳафта қувончли ва... бироз ташвишли хабар келтирди. Талабалар 16 ноябрдан анъанавий таълим шаклига қайтади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Аслида бу кутилган эди, бироқ бунчалик тез эълон қилиниши талабаларни шошириб қўйди, қолаверса, олий таълим муассасасининг барча талабани бирданига қабул қилиш имконияти ҳам йўқлиги сир эмас. Турар жой муаммоси бор. Шунинг учун Олий таълим вазирлиги 14 ноябрдаги брифингда агар талабаларда имконият бўлмаса, ўқишни масофадан туриб давом эттириши мумкинлигини илова қилди. Турар жой масаласини ҳал қилган талабалар эса бемалол келиб ўқийверади.

    * * *

    Бу ҳафта Сенат раисаси Танзила Норбоеванинг турли мавзулардаги фикрлари жамоатчилик муҳокамасини келтириб чиқарди. Норбоева 12 ноябрь куни бўлган матбуот анжуманидаги фикрлари давомида аёллар масаласига тўхталиб, мамлакатда учраб турувчи «қиз ўғирлаш» одатини танқид қилди. Қизларни мажбурлаб турмушга беришга ҳеч ким ҳақли эмаслигини таъкидлади.

    Бундан ташқари, жинсий тарбия масаласида сўз очилганида «мактабгача таълимда ёшга мос қилиб, ўзини доирасида, юқори синфларда ва олий таълим муассасаларида қизлар ва ўғил болаларни оилага тайёрлаш, репродуктив саломатлик, туғиш, сақланиш, қариндош уруғлик никоҳлари ва бошқалар тўғрисида очиқдан-очиқ маълумотларни беришимиз керак», деди.

    Шунингдек, Танзила Норбоева Гулнора Каримованинг қамоқда сақланишига аёл сифатида муносабати қандай экани ҳақидаги саволга жавоб берди.

    «Гендер тенглиги ҳақида гапиряпмиз — аёлми, эркакми, жиноят қилса, тенг жавоб бериши керак», — деди у.

    * * *

    Анчадан бери чиқмай қўйган фош қилувчи аудиоёзувлар бу ҳафта яна тарқалди. Улар Андижон вилоятининг аудиоёзувлари билан эскитдан таниқли ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновга тегишлидир. Ҳоким жаноблари аудиода унга «сассиқ гапирган» уч нафар марҳаматлик аёлни 15 суткага қаматиб қўйганини таҳдид билан гапиради. «Қичиқ» савол берадиган журналистларни «қўйворишидан» огоҳлантиради.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бу аудио тарқалиб, доимгидек жамоатчиликнинг қизғин танқидига учрагач, вилоят ҳокимлиги булар икки йил олдинги гаплар эканлигини маълум қилди. Депутат Расул Кушербоев «у Ленин сабаб бошланган бошқарув мактабининг содиқ вориси бўлиб, вакиллик, суд органлари устидан амалда мутлақ ҳокимият ўрнатиб олган феодал замонига мос инсонлиги»ни қайд этди.

    Дайжестимизга тўплаганларимиз, ҳозирча, шулардан иборат. Соғ ва саломат бўлинг, «Дарё»да қолинг.

    15.11.2020, 23:11   Изоҳ (0)   48164
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Афғонистон билан авиақатновларни 2021 йилдан тиклашни режалаштирмоқда

    15.11.2020, 22:24

    «Менга келган хатларнинг кўпида ‘кўприк қуриб беринг, президент бува’ деб ёзилган». Шавкат Мирзиёев Қашқадарёдаги йўллар ҳақида

    15.11.2020, 21:25

    Ўзбекистон бренди 9 поғона юқорилаб 61-ўринга чиқди. Энди у Кения ва Ироқ ўртасида

    15.11.2020, 20:34

    Наманганда миллиардер Алишер Усмонов ҳомийлигида Халқаро бизнес марказ қурилиши 2021 йил баҳорида бошланади

    15.11.2020, 19:35

    «Қаршида кунига 4-5 соат сув берилади. Ҳатто Қорақалпоғистонда ҳам бундай эмас!» Шавкат Мирзиёев Қашқадарёдаги ичимлик суви муаммоси ҳақида

    15.11.2020, 19:15

    Тошкентда автосаройлардан бирида чиптачи автобус ҳайдовчисига пичоқ тиқиб олди (видео)

    15.11.2020, 18:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.