• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Касаба уюшмалари федерацияси Uzbekistan GTL заводида юз берган тартибсизлик сабабларини маълум қилди

    Тошкентда шаҳрида 9 ноябрь куни Касаба уюшмалари федерациясининг 2016—2020 йиллардаги фаолиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда федерация раиси ўринбосари — меҳнат инспекцияси бошлиғи Қобилжон Қирғизалиев 21 октябрь куни Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги Uzbekistan GTL заводида юз берган оммавий тартибсизликка алоҳида тўхталди, деб ёзмоқда «Kun.uz».

    Кадр: Telegram

    Кадр: Telegram

    Раис ўринбосарининг айтишича, ташкилот томонидан тузилган ишчи гуруҳ воқеа жойига бориб, уч кун давомида тўполон сабабларини ўрганган. Натижада жанжал келиб чиқишининг бир нечта сабаблари аниқланган. Қирғизалиев оммавий тартибсизликнинг келиб чиқишига карантин шароитида ишлаш режими ўзгарганини асосий сабаб сифатида келтириб ўтди.

    Федерация масъулининг айтишича, қурилишда 17 мингдан ошиқроқ одам ишлаши керак. Ҳозирда 13500 дан ортиқ ишчи ишламоқда. Бунинг 10 мингдан кўпроғи — маҳаллий ишчи-ходимлар, қолганлари эса хорижлик қурувчилар ҳисобланади.

    Федерация ишчи гуруҳи 14 та саволдан иборат анкета тузиб, уч кун давомида 1500 га яқин ишчи билан мулоқот ўтказган.

    «Энг катта муаммо — ходимлар илгари 22 кун ишлаб, 8 кун дам олиш режимида ишлаган, лекин пандемия туфайли ўша режим бузилган. Улар ишда 60-70 кун қолиб кетган. Тасаввур қилинг, иш жойининг атрофи ўралган. Ҳеч қаерга чиқиш мумкин эмас. Тўртта пост бор. Ҳеч кимни киргизмайди ҳам, чиқармайди ҳам.

    Ишчи-ходимларни автобусда олиб кирилади — ‘пропускной режим’. Яшаш учун 13400 кишилик шаҳарча қурилган. У ерда ҳам тўртта пост бор. Кириш-чиқиш мумкин эмас. Лекин ичида барча шароитлар яратилган. Автобус яшаш жойидан ишга, ишдан яшаш жойига олиб боради. 60-70 кун давомида одамлар шу шароитда яшаган. Иложи йўқ, ҳаммага келган тўй. Ўша ерда қолиб кетган», — дея таъкидлаган Қирғизалиев.

    Унинг сўзларига кўра, мазкур объектда 14 кунлик карантин жорий қилинган бўлиб, ишчилар ҳам шунча вақт карантинда сақланган. Компания ишчи-ходимлар соғлиғини муҳофаза қилиш учун 5 миллиард сўм сарфлаган: ишчиларга тест топшириш учун шароит яратилган; енгил шаклдаги касаллар ўша ерда, оғирроқлари шифохонага олиб бориб, компания ҳисобидан даволанган. Яшаш жойида ҳам, иш жойида ҳам катта поликлиника бор.

    Маълум қилинишича, 130 га яқин автобус ишчиларга хизмат кўрсатади. Ётоқ жойидан ишга олиб боради. Баъзиларини тушликка ҳам ётоқ жойига олиб келади. Аниқланишича, 30 га яқин автобусда шароит оғирроқ. «Масалан, кондиционер ишламайди ёки ўриндиқлар яроқсиз ҳолга келиб қолган ва ҳоказолар. Бу ҳам уларнинг руҳиятига таъсир қилган», — деди федерация вакили.

    Қобилжон Қирғизалиевнинг билдиришича, заводда 10 та овқатланиш корпуси — ошхоналар бор. Уларга моноблок қурилмаси ўрнатилган. Бунда ишчиларга карта берилади. Ишчи картаси ёрдамида моноблокдан чек олади, чекни олиб бориб ошпазга узатади, ошпаз эса овқатни беради.

    «Тасаввур қилинг, мингта одам овқатга навбатда турибди. Ҳар биттасининг қўлида моноблок. Шу нарса одамлар 30-50 дақиқагача навбатда қолиб кетишига олиб келган.

    Эрталабдан бетон қуйган инсон 50 дақиқагача қорни оч қолиб кетса, бу, албатта, унинг руҳиятига салбий таъсир қилади», — деди Касаба уюшмалари федерацияси раиси ўринбосари.

    Қирғизалиевнинг сўзларига кўра, озиқ-овқат ва иш ҳақи билан боғлиқ муаммо кузатилмаган. У бундай бузғунчилик келиб чиқишига иш жойида ўзаро аҳил муҳитнинг яратилмагани ҳам сабаб эканини қайд этди.

    «Яна бир асосий сабаби — инженер-техник ходимлар билан ишчилар ўртасидаги ўзаро муносабат ҳам етарли даражада ижобий ташкил этилмаган.

    Жанжал юз берган куни эрталаб соат 07:30 да 500-600 нафар ишчи овқатлангани келган. Моноблок бузилиб қолган. Навбат узоқ чўзилган ва шу сабр косаси тўлишига охирги томчи бўлган», — деди федерация вакили.

    Унинг таъкидлашича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар бу масала билан шуғулланмоқда. Ким тартибсизликка даъват этганини аниқлаш ишлари кетмоқда.

    «Қонунда белгиланган тартибда ўзининг эътирозини айтиш керак эди. Биз бориб кўзимиз билан кўрдик: 7-8 та ошхона ичидаги ҳамма нарсани пачоқлаб ташлашган: компьютерлар, совитадиган жиҳозлар, ҳаттоки ўзларига тиббий ёрдам кўрсатадиган тиббиёт пунктининг ҳам деразаларини синдириб ичкарига киришган. Ҳамма буюмларни дабдала қилишган. Иш бу даражага етишига сабаб бўлган қандайдир даъватчилар бўлган.

    Биз ўша ошхонанинг овқатидан еб кўрдик. Бунақа овқатни уйда ҳам кўпчилик одамлар емайди. Биринчи, иккинчи овқатлар ва ҳоказолар бор. Тўполондан кейин яна ош ҳам қўшиб берилди. Овқатдан нолийдиган жойи йўқ.

    Кейингиси, иш ҳақи. Бориб ҳужжатларни кўриб чиқдик. Ҳозир Меҳнат вазирлиги буни ипидан игнасигача текширяпти. Сентябрь ойининг иш ҳақи ҳам бериб бўлинган экан. Иш ҳақи ёки овқатдан норозилик йўқ уларда», — деди раис ўринбосари.

    Раис ўринбосарининг сўзларига кўра, Касаба уюшмалари федерацияси биринчи навбатда 20 та янги автобус олдириб, заводга олиб борган. Моноблок бекор қилинган. 22 кун иш, 8 кун дам олиш режимига қайтилган. Ишчиларнинг яшаш жойида бир ҳафта-ўн кунда савдо комплекси қуриладиган бўлди. Спорт билан шуғулланиш учун қўшимча зал ҳам қилинадиган бўлди.

    «У ерда ишлаётган 10 мингдан ортиқ одамнинг 4-5 мингтаси касаба уюшмалари аъзоси экан. Ўша ернинг ўзида завод касаба уюшмасини ҳам туздик. Ҳозир фаолият олиб боряпти. Мулоқотдамиз. Вазият яхши. Одамлар ишлаяпти, меҳнатини қиляпти. Шароитдан рози», — дея таъкидлаган федерация расмийси.

    Эслатиб ўтамиз, 21 октябрь куни Қашқадарё вилояти Ғузор туманида қурилаётган Uzbekistan GTL заводида ишчиларнинг оммавий тартибсизлиги юз берган. Қурилиш ишларини амалга ошираётган Enter Engineering компанияси тартибсизлик тонгда ишчилар учун мўлжалланган ошхонанинг моноблок ускунаси (электрон ўтказиш тизими)да техник носозликлар юзага келгани боис улар ўз вақтида нонуштага кира олмагани сабабли юз берганини маълум қилди.

    Завод масъули Шуҳрат Арзиев ОАВ вакиллари билан мулоқотда Uzbekistan GTL заводи қурилишидаги ишчиларининг оммавий норозилигига уларнинг иш куни кўпайиб, дам олиш куни ўзгаришсиз қолгани ҳам сабаб бўлганини айтган. Uzbekistan GTL бош директори Фахриддин Абдурасулов тўполон кўтарган ишчилар масаласига тўхталиб ўтиб, карантин сабаб уларнинг иш куни ортиб, дам олиш куни ўзгаришсиз қолгани сабаб ишчиларда руҳий толиқиш бўлганини маълум қилганди,

    Кейинроқ Uzbekistan GTL заводини қураётган Enter Engineering компанияси Меҳнат кодексининг 161-моддасини, яъни меҳнатга ҳақ тўлаш тартибини қўпол равишда бузгани маълум қилинди.

    Қашқадарё вилоят ИИБ маълумотларига кўра, заводда юз берган тўполонда ишчилар заводга 480 миллион сўм зарар етказган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми «в» банди (кўп миқдордаги мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) ва 277-моддаси 2-қисми «б», «в», «e» бандлари (бир гуруҳ шахслар томонидан; совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб; кўп миқдорда зарар етказиб, бировнинг мулкини нобуд қилиб ёки унга шикаст етказиб содир этилган безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

    13.11.2020, 06:13   Изоҳ (0)   22191
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Пиллачилик ва қоракўлчилик қўмитаси ходимларига 60 фоизгача устама тўланади

    12.11.2020, 23:57

    Тошкент таркибида Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ташкил этилди

    12.11.2020, 23:33

    Чироқчида 300 йиллик тарихга эга масжид сохта ҳужжатлар билан ёпилди. Аҳоли буни масжид имомига никоҳ ўқитмай қўйганлик учун жазо деб ҳисобламоқда

    12.11.2020, 23:21

    Ўзбекистон ОТМлари 16 ноябрдан анъанавий таълим шаклига қайтади

    12.11.2020, 22:47

    Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникасига ташриф буюрди

    12.11.2020, 22:11

    Тошкентда лойиҳа қиймати 9,6 млн доллар бўлган рақамли ситуацион марказ тендерсиз қурилади

    12.11.2020, 21:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Америка авиакомпаниялари самолётларда Starlink хизматини ўчира бошлади

    Дунё | 8 июн, 23:55

    АҚШ ва Хитой савдо божлари борасида Лондонда учрашув ўтказади

    Дунё | 8 июн, 23:05

    Франция Германияни мағлуб этиб Миллатлар Лигаси бронза медалини қўлга киритди

    Спорт | 8 июн, 22:38

    Францияда электроскутер сабаб юзага келган ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 8 июн, 22:10

    Тошкент марказида “Салом, Мундиал” супершоуси бўлиб ўтади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:52

    Шимолий Кореяда май ойида муваффақиятсизликка учраган кема қайта сувга туширилди

    Дунё | 8 июн, 21:45

    Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.