• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Чироқчида 300 йиллик тарихга эга масжид сохта ҳужжатлар билан ёпилди. Аҳоли буни масжид имомига никоҳ ўқитмай қўйганлик учун жазо деб ҳисобламоқда

    Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги 300 йиллик тарихга эга Бобошер жоме масжиди фаолияти сохта ҳужжатлар асосида тугатилиб, гувоҳномаси Китоб туманида жойлашган Ҳазрати Башир жоме масжидига бериб юборилди. Бу ҳақда «Дарё»га хабар берган чироқчиликларнинг маълум қилишича, сохта ҳужжат масжиднинг собиқ имом хатиби Шуҳрат Равшанов томонидан тайёрланган ва имзолар ҳам сохталаштирилган.

    Фото: «Дарё»

    Мазкур муаммони ўрганишни мақсад қилган «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошев Чироқчи туманининг Оқтўнли қишлоғида бўлди.

    «Масжидимизнинг ёпилишига сабабчи бўлган инсон бу — Раҳматилла Усмонов. У инсонни мен ҳурмат қилардим. Бирга ҳаж сафарига бориб келгандик. Аммо ёлғон гапириб, биз намозхонларни Аллоҳнинг даргоҳи бўлмиш масжиддан айирди. Масжидимиз гувоҳномаси Китоб туманидаги Ҳазрати Башир зиёратгоҳи масжидига бериб юборилди. Раҳматилла Усмонов бу қинғир ишини бажаришда масжидимизнинг ўша пайтдаги имоми Шуҳрат Равшановдан фойдаланди», — дейди масжид намозхонларидан бири Шодиёр ҳожи Эргашев.

    Шодиёр ҳожи Эргашев.

    Шодиёр ҳожи Эргашев.
    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган оқтўнлиликларнинг айтишича, масжид фаолияти 2019 йил 1 ноябрь куни тугатилган. Аммо аҳоли масжид фаолияти тугатилганидан 2020 йил 24 февраль куни хабар топган. Масжид ёпилишининг сабабини билиш мақсадида Қашқадарё вилоят Адлия бошқармасига борган мурожаатчиларга эса «масжид фаолиятини давом эттиряпти, ҳали ёпилгани йўқ», деган жавоб берилган.

    Фото: «Дарё»

    «Масжидимизни сохта қарор билан ёпишган, — дейди яна бир намозхонлардан бири Омондавлат Жуманов. — Масжидимизнинг ўша пайтдаги имоми Шуҳрат Равшанов 2019 йил 27 июль куни масжид масъуллари иштирокида умумий йиғилиш ўтказилди, деб сохта қарор тайёрлаган. Масжид имоми ўтказилмаган йиғилишни ўтказилди деб, йиғилиш баённомасини тайёрлаган ва унда ‘МФЙ раиси сўзга чиқиб, Бобошер жоме масжидига эҳтиёж йўқлигини, шу масжиддан 4,5 км узоқликда масжид борлигини айтиб, ёпиш керак, деди’ дея сохта қарор тайёрлаган. Энг ёмони сохта қарорда ўзга шахс номидан имзо ҳам қўйган».

    Омондавлат Жуманов.

    Омондавлат Жуманов.
    Фото: «Дарё»

    «Қумдарё» МФЙ раиси Шерзод Абдухолиқовнинг тасдиқлашича, у масжид масъуллари томонидан ташкил этилган ҳеч қандай йиғилишда иштирок этмаган бўлса-да, йиғилиш баёнида унинг сўзга чиққани, масжидга эҳтиёж йўқлигини айтгани ёзилган.

    Фото: «Дарё»

    «Мен масжид ёпилишига бағишланган йиғилишда иштирок этмаганман. Ҳолбуки, йиғилишда иштирок этмасам-да, менинг номимдан масжидга эҳтиёж йўқлиги, масжиддан 4,5 км узоқликда Оқтош диний ташкилоти борлигини айтганим ёзилган. Мазкур ҳужжат сохталаштирилган. Мен депутат ва МФЙ раиси сифатида бу сохта ҳужжат ҳақида Мусулмонлар идорасининг вилоятдаги масъулларига хабар бердим. Лекин ҳалигача улар бу сўровимга жавоб беришмаган», — дейди МФЙ раиси Шерзод Абдухолиқов.

    Шерзод Абдухолиқов.

    Шерзод Абдухолиқов.
    Фото: «Дарё»

    Аҳоли вакиллари томонидан сохта деб айтилаётган ҳужжатда йиғилиш котиби дея кўрсатилган Холмирза Тожиев ҳам ҳужжатдаги имзо унга тегишли эмаслигини айтмоқда.

    «Масжидни ёпиш ҳақидаги йиғилиш баёнида мени йиғилиш котиби сифатида киритишиб, номимдан имзо ҳам қўйишган. Аслида бу йиғилишда мен умуман иштирок этмаганман. Ҳеч қандай ҳужжатга имзо ҳам қўймаганман. Демакки, имзомни ҳам сохталаштиришган», — дейди шу масжидда 12 йил мутаввали бўлиб ишлаган Холмирза Тожиев.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири йиғилишда иштирок этгани ёзилган яна бир масъул, Чироқчи туман имом хатиби Бекзод Норқулов билан суҳбатлашганда масъул ушбу йиғилишда иштирок этмаганини, ҳужжатда туман имом хатиби йиғилишда иштирок этди, деган гап ёлғонлигини таъкидлади.

    «Мен Бобошер жоме масжидини ёпиш ҳақидаги умумий йиғилишда иштирок этмаганман. Менинг иштирок этганим ёзилган ҳужжат сохта», — дейди Мусулмонлар идорасининг тумандаги вакили Бекзод Норқулов.

    Масжиднинг эски ўрни.

    Масжиднинг эски ўрни.
    Фото: «Дарё»

    Мазкур вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Бобошер жоме масжидининг собиқ имоми, айни кунда бошқа ҳудуддаги масжидга имомлик қилаётган Шуҳрат Равшанов билан боғландик ва аҳоли томонидан сохталиги айтилаётган ҳужжат ҳақида сўрадик. Журналист эканлигимизни билган Шуҳрат Равшанов саволимизни эшитгач бироздан сўнг қайта қўнғироқ қилишини айтиб, телефон гўшагини қўйди. Бироздан сўнг эса унинг телефони батамом ўчирилгани маълум бўлди.

    Оқтўнлиликларнинг қўшимча қилишича, масжид ёпилишига бош-қош бўлган Шуҳрат Равшанов унга никоҳ ўқитмай қўйган аҳолини шу йўл билан жазолаган.

    Фото: «Дарё»

    «Шуҳрат Равшанов масжидимизга имом этиб тайинлангач никоҳ ўқиш нархини 200 минг сўмгача оширди. Шунингдек, аҳоли имомнинг икки никоҳли эканлигини эшитгач унга никоҳ ўқитмай қўйди. Бу эса масжид имоми Шуҳрат Равшановга маъқул келмади. Ва у аҳолининг ишлаб турган масжидини ёпиш билан уларни жазолади», — дейди оқтўнлиликлар.

    Айтилишича, аҳоли масжид ёпилди деган гаплардан хабар топгач Мусулмонлар идорасининг вилоятдаги масъули Раҳматилла Усмоновнинг олдига ҳам борган. Дин пешвоси ҳам «масжидингиз фаолияти тугатилмаган, намоз ўқишда давом этаверинг», деган жавобни бериш билан кифояланган.

    Фото: «Дарё»

    «Раҳматилла Усмонов ҳамда вилоят Адлия бошқармаси масъулларининг олдига 50 маротабадан кўп бордик. Ҳар сафар борганимизда масжид фаолияти тугатилмаган, ишлашни давом эттиради деган жавобни беришарди. 2020 йил 3 октябрь куни борганимизда эса масжид ёпилди, қаерга борсангиз боринг, деган жавобни беришди. Масжид ёпилишига сабаб нима? Мусулмонлар идорасининг масжид ёпилганлиги тўғрисидаги ҳужжатини кўрсатинг десак, кўрсатишмади», — дейди Шодиёр ҳожи Эргашев.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Раҳматилла Усмонов эса Бобошер жоме масжиди ёпилмаганини, шунчаки ҳужжатларида камчилик борлигини маълум қилди.

    Раҳматилла Усмонов.

    Раҳматилла Усмонов.
    Фото: «Дарё»

    «Шахсан ўзим менинг ёнимга келган намозхонларга масжид ҳужжатларида камчилик борлигини айтиб, тўғрилашларини сўрадим. Масжид ёпилмаган. Фаолиятини давом эттиради. Фақат ҳужжатларидаги камчилик тузатилса, бас», — деди Раҳматилла Усмонов.

    Бобошер жоме масжиди ёпилдими ёки йўқми деган саволимизга Қашқадарё вилоят Адлия бошқармасидан ҳам тайинли жавоб бўлмади. Бироқ бизга тақдим этилган ҳужжатларда эса масжид имом хатибининг сохта қарори асосида бошқарманинг ўша пайтдаги бошлиғи Музроп Икромовнинг 2019 йил 1 ноябрдаги буйруғи билан Бобошер жоме масжиди қайта рўйхатдан ўтказилган. Шунга кўра, Бобошер жоме масжидининг нафақат гувоҳномаси, ҳисоб рақами ҳам Ҳазрати Башир зиёратгоҳидаги масжидга бериб юборилган.

    Ушбу ҳолат юзасидан Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ўрганиш ўтказиб, муносабат билдириши мақсадга мувофиқ кўринади.

    12.11.2020, 23:21   Изоҳ (0)   40712
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ОТМлари 16 ноябрдан анъанавий таълим шаклига қайтади

    12.11.2020, 22:47

    Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникасига ташриф буюрди

    12.11.2020, 22:11

    Тошкентда лойиҳа қиймати 9,6 млн доллар бўлган рақамли ситуацион марказ тендерсиз қурилади

    12.11.2020, 21:34

    Ўзбекистон ОТМларида бакалавриат ва магистратуранинг 1-босқич талабалари учун контракт тўлаш муддати узайтирилди

    12.11.2020, 21:22

    Қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш бўйича ишчи гуруҳ Ўзбекистон аҳолисига мурожаат қилди

    12.11.2020, 20:36

    «Таълимдаги ишлар ҳам, тиббиётдаги ҳам игна билан қудуқ қазишдек гап» — Шавкат Мирзиёев

    12.11.2020, 19:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкарлик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31

    АҚШ ва Хитой савдосидаги ўсиш божлар туфайли пасайгани маълум қилинди 

    Дунё | 14 июл, 21:20

    Иссиқда қайси егуликларни етказиб бериш хизмати орқали буюртма бериб бўлмайди?

    Маслаҳатлар | 14 июл, 20:59

    Тошкентда аҳоли банк карталаридан пул ўғирлаган жиноий гуруҳ фош этилди

    Ўзбекистон | 14 июл, 20:45

    Ёзги суперфуд: помидорнинг иммунитетдан юраккача бўлган саломатликка таъсири

    Саломатлик | 14 июл, 20:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.