• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Покистонда 300 минг кишининг ҳаётини олиб кетган Бҳола. ХХ асрнинг энг талафотли бўрони ҳақида

    1970 йилнинг 12 ноябри покистонлик ва ҳиндистонликлар учун тарихнинг қора саҳифасидан ўрин олди. Айнан шу куни бу икки ҳудудда яқин тарихдаги энг хавфли тропик бўрон, табиий офатлардан  бири рўй берди. Умумий ҳисобда ярим миллион одамнинг ёстиғини қуритган офат биргина Покистоннинг ўзида 300 минг кишини ҳаётдан олиб кетди. «Дарё» воқеа тафсилотлари ҳақида ҳикоя қилади.

    <em>Фото: Google Photos</em>

    Фото: Google Photos

    Бу қандай бошланган эди?

    Бўроннинг шаклланиши 8 ноябрь куни Бенгал кўрфази устида, аниқроғи, унинг марказий қисмида содир бўлди. Шимолга қараб ҳаракатланиш давомида у янада кучайиб, 12 ноябрь оқшомига қадар энг юқори чўққисига чиқди. Энг авж палласига етгач, бўрон тўлқини шарқий Покистон (ҳозирги Бангладеш) чизиғига яқинлашди ва оролларни хароб қилди, йўл-йўлакай барча нарсани супуриб кетди.

    Ҳиндистон ҳукумати Бенгал кўрфазидаги кемалардан бўронли циклон яқинлашаётгани ҳақида кўплаб маълумотларни қабул қилди. Аммо Ҳиндистон-Покистон алоқаларида душманлик кайфияти ҳукм сураётгани сабабли бу хабарлар Покистон томонига етказилмади. Шу билан бирга, шарқий Покистонда бўрондан огоҳлантириш тизими яхши ишламаётган эди. Ёвузлик ва пухта иш қилмаслик 100 минглаб одамларни ҳаётдан олиб кетган эди.

    Покистон расмийлари бундан кеч бўлса-да хабар топди. Бу ҳақда расмий маълумот берилгани, радио эшиттиришларда одамлар огоҳлантирилганига қарамай, кеч бўлган эди. Покистонда вазият шундай эдики, одамларда қочишга имкон йўқ эди. Шунингдек, ҳукумат ҳам эвакуация учун етарлича тайёргарлик кўра олмади. Таъмирланмаган йўллар, сув транспортларининг камлиги ва хавф остидаги ҳудудларнинг рельефи, яъни сув босишидан ҳеч қаерга қочиб қутилишнинг иложи йўқлиги вазиятни янада оғирлаштирди.

    Покистон радиоси бўроннинг қуруқлик билан алоқасидан 95 километр шарқда жойлашган Читтагонг метерологик станцияси атрофидаги 13 та оролда тирик қолганлар йўқ, деб хабар берди. Зарар кўрган ҳудудларда бинолар тўлиқ вайронага айланган, экинлар йўқ бўлган. Бҳола ва Хатия оролларида шоли экинлари тўлиқ йўқ бўлди. Шу билан бирга, Бҳолада бинолар вайрон бўлди, шу сабабли ҳам баъзи манбаларда ушбу бўрон «Бҳола бўрони» деб аталади.

    Читтагонг ва Монгла портларидаги қайиқлар ва кемалар жиддий зарар кўрди. Читтагонгдаги аэропортлар бир неча метрлаб сув остида қолиб кетди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Талафотлар

    Циклоннинг кучи 13 ноябргача бўрон билан сақланиб қолди ва ўша куни кечга бориб у ўз кучини тезда йўқотди. Энг кўп талафот кўрган ҳудуд сифатида Тазумуддин эсланади. У ерда 167 минг аҳолининг 45 фоизидан кўпроғи ҳалок бўлди.

    Офатнинг келтирган зарари ҳисоблаб чиқилганида умумий сумма 86,4 миллион долларни ташкил қилди. 1970 йиллардаги нархларга нисбатан ҳисобланса, ҳозирги пайтда бу рақамлар деярли 10 баробарга кўпаяди. Энг кўп зарар кўрган ҳудудлар қирғоқ зоналарига тўғри келади. Қирғоқдаги 85 фоиз уйлар зарар кўрди ва умуман йўқ бўлиб кетди.

    1970 йил балиқчилар учун оғир келди. 70 минг маҳаллий балиқчидан 46 мингтаси офат қурбони бўлди, омон қолганларнинг 40 фоизи жароҳатланган эди. Довул туфайли балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқарилиши 65 фоиз зарарланди, бу эса маҳаллий аҳолининг турмуш тарзига тўғридан-тўғри таъсир ўтказар эди. Чунки аҳолининг оқсилли озиқ-овқатининг 4/5 қисми балиқ эди. Аграр саноат ҳам жиддий зарар кўрди: йўқотилган экинлар ва 280 минг қорамол таннархи 63 миллион доллар деб баҳоланди.

    Покистон ва Жануби-Ғарбий Осиё шартномасидаги давлатлар ҳамкорлари билан ўтказилган тадқиқотларда довул сабабли ўлим даражаси 14,2  фоиз деб баҳоланди, бу 240 минг ўлимга тенг эди. Тадқиқот сўнгида аниқ сон айтилди – 224 минг киши, табиий офатдан зарар кўрган ҳудуддаги умумий ўлим даражаси 16,5 фоиз деб баҳоланди.

    Тўфон сиёсий тус олди

    Шарқий Покистондаги сиёсий элита марказий ҳукуматнинг табиий офатга қарши биринчи чораларини танқид қилди.Циклон урилганидан ўн кун ўтиб эълон қилинган ўн бир шарқий Покистон сиёсий раҳбарлари томонидан имзоланган баёнотда ҳукумат «қўпол эътиборсизликда, аёвсиз бепарволикда ва тўлиқ бефарқликда» айбланди. Улар мамлакат президентини вазиятни оммавий ахборот воситаларида паст даражада акс эттирганликда айблади.19 декабрь куни талабалар ҳукумат ҳаракатларининг сустлигига норозилик кўрсатиш мақсадида Дакка кўчалари бўйлаб юриш уюштирди. 24 ноябрь куни митингда Мавлоно Абдулҳамидхон Бахоний 50 минг кишилик оломон олдида нутқ сўзлади, у Покистон президентининг самарасизлигини танқид қилди ва истеъфосини талаб қилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Мужибур Раҳмон бошчилигидаги энг йирик шарқий Покистон сиёсий партияси бўлган Авами Лиг 1970 йил декабрь ойида бўлиб ўтган миллий сайловларда аксарият овозни қўлга киритди, бу қисман марказий ҳукуматнинг Бҳола циклонига ёмон муносабати билан боғлиқ эди. Зарар кўрган округларда миллий ва вилоят кенгашларига сайловлар 1971 йил 17 январга қолдирилди.

    Қутқарув ишларининг секинлиги шарқий Покистонда ғазабни кучайтирди ва маҳаллий қаршилик ҳаракатлари кучайди. Субсидиялар секин келар, машиналар маблағларни керакли нуқталарга шошилмасдан етказар эди. 1971 йил март ойида кескинлик доимий равишда ўсиб борди ва зўравонликдан қўрққан хорижий мутахассислар вилоятни тарк этишни бошлади. Келажакда вазият ёмонлашишда давом этди ва 26 мартда бошланган Мустақиллик урушига айланди. Кейинчалик ўша йилнинг декабрь ойида  можаро Бангладеш давлатининг яратилиши билан якунланган учинчи Ҳиндистон-Покистон урушига айланди.

    Жаҳон ҳамжамияти ёрдами

    Дунёнинг турли нуқталаридан гуманитар, инсонпарварлик ва молиявий ёрдамлар келишни бошлади. Иккала томоннинг душман бўлишига қарамай, Ҳиндистон Покистонга 1,3 миллион доллар ажратди. Дунёнинг бошқа давлатлари ҳам қолишмади, хусусан, АҚШ – 10 миллион, Британия – 1,5 миллион фунт стерлинг, Канада – 2 миллион, Франция – 1,3 миллион, Ватикан – 100 минг ва Япония – 1,65 миллион доллар ва турли хил маҳсулотлар юборди.

    1970 йил декабрда Қизил хоч жамияти Федерацияси тропик циклонлардан зарар кўрган мамлакатлар учун ҳаракатлар режаси лойиҳасини тақдим этди. Шу билан бирга, Қизил хоч вакили шарқий Покистонда иш олиб борган қутқарувчилар малакаси етарли эмаслигини ва шу сабабли федерация мутахассислар маълумотлар базасини тузишини таъкидлади.

    Миржалол Қосимов тайёрлади.

    12.11.2020, 22:23   Изоҳ (0)   37060
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Москва мэри Сергей Собянин шаҳар аҳолисининг қанчаси коронавирусга чалиниб чиққанини айтди

    12.11.2020, 21:46

    Дональд Трамп Жо Байденга ҳокимиятни топширишдан бош тортди. Аммо демократнинг жамоаси ҳокимият транзитига тайёрланишни бошлади

    12.11.2020, 21:10

    Коронавирусга қайта чалиниш ҳолатлари ҳақидаги янгиликлар ҳақиқатми? Шундай бўлиши мумкинми? Вакцина бундан қутқарадими?

    12.11.2020, 20:48

    Россиянинг Кемерово вилоятида «Спутник V» вакцинаси билан эмланган шифокор коронавирусга чалинди. Шундай ҳолат Олтой ўлкасида ҳам кузатилганди

    12.11.2020, 20:24

    Сайловлардаги мағлубиятдан сўнг Трампга нима бўлади? У Оқ уйдан тўғри қамоққа равона бўлиши ростми? Ўзини ўзи афв этишга улгурадими? Унинг келажагига оид саволларг...

    12.11.2020, 20:12

    Россияда COVID-19’дан ўлим ҳолатлари бўйича суткалик антирекорд қайд этилди. Бир кунда 439 киши вафот этди

    12.11.2020, 18:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20

    Қадимги Миср диетаси: машҳур пирамидалар қурувчилари қандай овқатланган?

    Лайфстайл | 18 июл, 22:05

    Бир қатор мамлакатларда Google ишида узилишлар юз берди

    Дунё | 18 июл, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.