• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистондаги қамоқхоналарда маҳкумларнинг қийноққа солиниши ҳақидаги видеолавҳа юзасидан баёнот берилди

    Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси BBC ўзбек хизматининг «Қийноқлар ҳали ҳам борми?» номи остида эълон қилинган видеолавҳаси юзасидан баёнот берди.

    Фото: BBC

    Фото: BBC

    Мазкур лавҳада BBC мухбири томонидан жазо муддатини ўтаётган айрим маҳкумларнинг оила аъзолари билан суҳбат жараёнлари акс этган бўлиб, улар ўзларининг яқинларига нисбатан жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказилаётганлиги, шунингдек, маҳкумларга тиббий ёрдам кўрсатилмаётганлигини ҳамда улар инсонпарварлик тамойили асосида жазодан озод этилмаётганликларини маълум қилинган.

    Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда республика жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланган бўлиб, уларни ахлоқан тузатиш, жаҳон стандартлари асосида жазо ўташлари учун етарли шарт-шароитлар яратиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

    Хусусан, сўнгги 4 йил ичида жиноят содир этган шахсларни меҳнатга тўлиқ жалб этиш орқали уларни ахлоқан тузалиш ва келгусида жамиятимизнинг муносиб аъзоси сифатида шакллантиришга қаратилган Ўзбекистоннинг 3 та қонуни қабул қилинди.

    Мазкур қонунлар билан маҳкумларнинг ижтимоий ҳуқуқлари кенгайтирилди, жумладан:

    — ёпиқ турдаги колонияларда сақланаётган маҳкумларнинг телефон сўзлашувидан фойдаланишлари, жўнатма ва учрашувлар олишлари меъёрлари қарийб икки баробарга оширилди;

    — жазо муддатини ўташ даврида маҳкумларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кучайтирилди;

    — маҳкумларни тарбиялашда уларнинг ота-оналари ролини кучайтириш, тарбиявий тадбирларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида, вояга етмаган маҳкумларга ота-оналари билан учрашувларига нисбатан чекловлар олиб ташланди;

    — жазони ижро этиш муассасаларида жамоатчилик вакиллари, Омбудсман, халқ депутатлари ҳудудий кенгашларидан иборат махсус Комиссиялар фаолияти йўлга қўйилди.

    Шунингдек, тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларни тергов ҳаракатларини ўтказиш учун олиб кетишдан олдин ҳамда олиб келингандан кейин тиббий кўрикдан ўтказиш, ҳар қандай жароҳатлар аниқланганда қайд қилиниши ҳамда зудлик билан прокуратура органларга хабарномалар юборилиши жорий этилган.

    Ҳозирга қадар маҳкумларни сақлаш шароитларининг шаффофлигини таъминлаш ҳамда қийноқ ва жисмоний тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тизимдаги 54 та жазони ижро этиш муассасалари жами 3280 дона замонавий видеокузатув мосламалари билан жиҳозланди.

    Шу билан бирга, маҳкумларнинг Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (Омбудсман) ҳамда прокуратура органларига бевосита мурожаат қилишлари учун алоҳида махсус қутилар жорий этилиб, улар фақатгина Омбудсманнинг ҳудудий вакиллари ва прокуратура ходимлари томонидан очилади ва тушган мурожаатлар ўрганиш учун олиб кетилади.

    Маҳкумлар ҳуқуқлари поймол этилиши, уларга нисбатан қийноқ ёки бошқа турдаги камситувчи ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш, муассасаларда уларга яратилган шарт-шароитларни ўрганиш мақсадида маҳаллий халқ депутатлари кенгашлари, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамда «Интилиш» нодавлат-нотижорат ташкилоти томонидан мунтазам равишда мониторинг ишлари амалга оширилиб келинмоқда. Жорий йилнинг ўтган даври давомида 46 та муассасада ана шундай мониторинг ўтказилиб, 4493 нафар маҳкумлар билан учрашувлар ташкил этилди, 983 нафар маҳкумлар бевосита якка тартибда қабул қилинди.

    Шу билан биргаликда муассасаларда маҳкумларга яратилган шарт-шароитлар, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш борасида дипломатик корпус, халқаро нодавлат-нотижорат ташкилотлар ҳамда хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан 18 та жазони ижро этиш муассасаларига 33 маротаба мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

    Хусусан, БМТнинг мустақил суд ва адвокатлар бўйича махсус маърузачиси Гарсия-Саян, Human Rights Watch халқаро нодавлат-нотижорат ташкилоти вакили Стив Марк Свердлов, Беларусь, Германия, Хитой ва Финляндия давлатлари вакиллари ҳамда «Америка овози» радиоси мухбирининг колонияларда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга яратилган шарт-шароитларни ўрганиш бўйича ташрифлари ташкиллаштирилди.

    Шунингдек, Россия, Қозоғистон, Покистон, Хитой, Ҳиндистон, Афғонистон ва Қирғизистон давлатлари дипломатик корпус вакиллари томонидан ҳам муассасаларга ташрифлар уюштирилиб, маҳкумлар билан бевосита учрашувлар ўтказишди.

    Жиноий қилмишига чин дилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган шахсларни афв этиш бўйича 2017—2020 йилларда Ўзбекистон Президентининг фармонлари билан, 4869 нафар маҳкум афв этилди.

    Афв этилиб озодликка чиқарилган ҳар бир фуқаро билан индивидуал тартибда ижтимоийлашув тадбирлари ўтказилиб, уларга уй-жой бериш ёки таъмирлаш, моддий ёрдам кўрсатиш, бандлигини таъминлаш, банк кредитларини ажратиш, тадбиркорлик фаолиятини юритиши учун кўмаклашиш ва бошқа ижтимоий масалалар бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.

    BBC видеолавҳасида қайд этиб ўтилганидек, пандемия муносабати билан маҳкумларнинг соғлиқларини ҳимоя қилиш мақсадида, уларнинг яқинлари ва оила аъзолари билан учрашувлари вақтинча тўхтатилган.

    Жиноят-ижроия кодексига мувофиқ пандемия вақтида маҳкумларнинг яқинлари билан узоқ ва қисқа муддатли учрашувлар уларнинг илтимосларига кўра телефон сўзлашувлари билан алмаштирилиб, етарлича шарт-шароитлар яратилди.

    Жорий йилнинг август ойидан бошлаб, республикамизда карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилаётганлиги муносабати билан карантин қоидаларига риоя этган ҳолда маҳкумларга қисқа муддатли учрашувлар ҳамда жўнатма ва бандероллар берилиши йўлга қўйилди.

    Бундан ташқари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутахассисларининг тавсияларига мувофиқ узоқ муддатли учрашув берилиши йўлга қўйилиб, ҳозирги кунда уни қай тартибда жорий этиш тартиби кўриб чиқилмоқда.

    Жазо ўтаётган маҳкумларнинг яқинлари BBC мухбирига берган интервьюларида жазони ўташ муассасаси ходимлари томонидан жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказилаётганлиги, муассасадаги шароитлардан норозиликларини билдирганлар. Интервьюда келтирилган ҳолатлар бўйича илгари Прокуратура ҳамда Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари томонидан тўлиқ ва атрофлича ўрганилган, жазони ўтаётган маҳкумлар билан суҳбатлашилган, зарурий экспертизалар тайинланган, лекин текширув давомида маҳкумларнинг кўрсатмалари, экспертиза хулосаларидан келиб чиққан ҳолда аризаларда кўрсатилган ҳолатлар ўз тасдиғини топмаганлиги аниқланган.

    Таъкидлаш лозимки, мазкур аризаларда кўрсатилган маҳкумлар жазо муддатини ўташлари давомида муассасаларда ўрнатилган ички тартиб қоидаларга беписандлик билан қараб, уларга риоя этмай, мунтазам равишда белгиланган тартибни бузиб келаётганликлари сабабли, тузалиш йўлига ўтмаган маҳкумлар ҳисобланади.

    Келгусида ҳам жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга нисбатан қийноқ ва жисмоний тазйиқ ўтказиш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш каби ҳолатларга йўл қўймаслик учун ИИВ раҳбарияти томонидан доимий назорат олиб борилади.

    Жазони ижро этиш бош бошқармаси

    Аввалроқ Ўзбекистонда 2020 йилнинг ўтган даврида ички ишлар органларининг 11 ходими қийноққа солиш билан боғлиқ жиноятларда айблангани тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир: Танзила Норбоева қийноқлар масаласида хулоса қилишда Сенат қўмитаси ОАВ ва блогерлар фикрига ҳам таяниш лозимлигини айтди

    Эслатиб ўтамиз, октябрь ойининг бошларида Қашқадарё вилоятида «конденсат иши»да айбланган икки фуқаро тергов жараёнида қийноққа солинганини, соатлаб қўлидан осиб қўйилиб, руҳий ва жисмоний босим ўтказилганини айтганди. Кейинроқ прокуратура ДХХ ҳибсхонасида уларга тазйиқ ўтказилмагани ва жароҳатлар аниқланмаганини маълум қилган.

    10.11.2020, 14:34   Изоҳ (0)   41369
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сирдарёда ёш келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этди

    10.11.2020, 13:58

    «Нега айнан муқаддам судланганлар ишлаяпти?». Ниғматилла Йўлдошев пойтахт бозорлари бош назоратчисини сўроқ қилди

    10.11.2020, 13:24

    Наманганда МИБ туман бўлими бошлиғи ўринбосари 2 минг доллар пора билан қўлга тушди

    10.11.2020, 12:23

    Самарқанд вилоятига янги прокурор тайинланди

    10.11.2020, 11:58

    Андижонда Isuzu билан тўқнашган Labo иккита Nexia ва Damas’ни уриб юборди

    10.11.2020, 11:22

    Навоийдаги йирик ЙТҲ тафсилотлари маълум бўлди: 11 машина зарар кўрган, 11 киши жароҳатланган

    10.11.2020, 10:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.