• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда ярим йил COVID-19 беморлари орасида яшаб касал бўлмаган бош шифокор мактабга чиқа бошлаган неварасидан коронавирус юқтириб олди

    Тошкентдаги Вирусология илмий текшириш институти бош шифокори, тиббиёт фанлари доктори Муҳайё Асилова ярим йил COVID-19 беморлари орасида яшаб касал бўлмасдан, мактабга чиқа бошлаган неварасидан коронавирус юқтириб олди. Бу ҳақда у «Kun.uz»га берган интервьюсида сўзлаб берган.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    «Уйдан чиқиб кетаётганимда неварам 7 ойлик эди. Қайтсам, у бир ёшдан ошган, анча катта бўлиб қолган. Тошкентда бўлсангиз ҳам уйга боролмайсиз, уларни бағрингизга босолмайсиз. Шу пайтгача ҳеч қачон бунақа ҳолатга тушмаганмиз.

    Лекин биз жамоа билан астойдил чин юракдан ишладик. Шахсан ўзим эрталаб кириб кетардим, соат 16:00 ларгача ҳам қолиб кетардим. Бу биринчи текширув эди. Ҳар бир касални кўриб, уларнинг тепасида ўтириб, ҳаммасини кўриб чиқардик-да, кейин тушлик қилиб, тушликдан кейин яна соат 18:00 ларда кириб кетиб, соат 00:00 гача қолиб кетардик.

    Албатта, бу айниқса ёз пайтида қийин бўлди. Чилла вақтида комбинезон, ниқоб, респираторда, қўлимизда 2 тадан қўлқоп билан қийин бўлди. Лекин шуни айтишим мумкинки, мен карантинда ишлаган шу 6 ой давомида бўлганимда менга вирус юқмади. Сентябрь ойига келиб, неварам мактабга бора бошлаганда ўша ердан юқтириб олди, келиб менга ҳам юқтирди», — дейди Муҳайё Асилова.

    Шунингдек, у март ойида коронавирус бўлган биринчи касалнинг олдига қандай киргани, беморлар ҳам, шифокорлар ҳам COVID-19 бўйича тажрибага эга бўлмагани сабаб қўрқувга тушгани тўғрисида гапириб берган.

     

    Асилованинг сўзларига кўра, дастлаб март ойида асосий қийинчилик ташкилий масала бўлган. Июль ойи эса Тошкент шаҳрида жуда оғир келган.

    «Асосий оғир касалларга кислород жуда ҳам керак. Шунақа пайтда Юнусобод ҳокимияти томонидан кислород нуқталари кўпайтириб берилди. Бундан ташқари, ҳомийлар 8 та нуқтамизни 40 тагача кўпайтириб беришди. Бу эса жуда ҳам керак эди», — дейди Вирусология илмий текшириш институти бош шифокори.

    Бундан ташқари, у шифокорлар COVID-19’ га чалинган оғир касалларни, вафот этганларни кўриб, руҳан жуда ҳам эзилгани, у ердан чиққандан кейин шифокорнинг руҳан тикланиши осон кечмагани ҳақида гапирган.

    Таъкидланишича, Тошкентда беморлар сони анча камая бошлагани сабаб 1 ноябрдан бошлаб Вирусология илмий текшириш институти ўз фаолиятига қайтган.

    Аввалроқ Муҳайё Асилова август ойининг бошларида Ўзбекистонда пандемия бошланганидан буён коронавирусга чалинганларнинг қайта касалланиши ҳолатлари кузатилмаганини маълум қилганди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда коронавирус билан қайта касалланиш ҳолатлари қайд этилмоқда — ССВ ҳузуридаги штаб

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ биринчи ҳолат 15 март куни қайд этилганди. Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги бемор 14 март куни Республика Вирусология илмий-тадқиқот институти клиникасига COVID-19 коронавирус инфекциясида гумон қилиниб, ётқизилгани ҳақида хабар берган. Бемор 28 февралдан 11 мартга қадар Францияда саёҳатда бўлган. 11 мартда Париж—Тошкент рейси билан Тошкентга учиб келган. Аэропортда санитария-карантин пунктида термометрия ҳамда бирламчи тиббий текширувдан ўтказилган ва касаллик белгилари аниқланмаган. Шундан сўнг йўловчининг яшаш манзилига аниқлик киритилиб, у уй шароитида 14 кунлик тиббий кузатувга олинган.

    09.11.2020, 10:10   Изоҳ (0)   72909
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда олимларнинг янги маошлари эълон қилинди

    09.11.2020, 09:32

    «Энергия экспорти ҳажми импорт билан тенг. Биз импортчи мамлакатмиз дейишимиз нотўғри» – Энергетика вазири ўринбосари

    09.11.2020, 09:21

    Тошкент вилояти СЭОМнинг собиқ сўконғич раҳбари 1,1 млрд сўмни ўзлаштиришда гумон қилинмоқда

    09.11.2020, 08:12

    2020 йилнинг тўққиз ойида тиббиёт ходимларининг қанчаси жиноий жавобгарликка тортилгани маълум бўлди

    09.11.2020, 08:05

    Ўзбекистон газ бўйича «Лукойл» олдидаги қарздорлигини мунтазам қоплаб келмоқда

    09.11.2020, 07:51

    Наманганда СЭС ходими коронавирусдан вафот этган фуқаронинг жасадини қариндошларига бериш учун 2 млн сўм талаб қилди

    09.11.2020, 07:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.