• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарё ҳокимлиги пандемия даврида вафот этган 27 нафар тиббиёт ходимининг исм-шарифларини эълон қилди

    Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон тиббиёти ходимлари кунида коронавирус пандемияси даврида вафот этган шифокор ва ҳамшираларнинг исм-шарифларини эълон қилди.

    Пандемия даврида вафот этган 27 нафар тиббиёт ходими — 21 нафар шифокор ва 6 нафар ҳамширанинг оилаларига бир марталик ёрдам пуллари етказилган. Хабар беришларича, вафот этган шифокорларнинг оилаларига 10 миллион сўмдан, ҳамшираларнинг оилаларига эса 5 миллион сўмдан ёрдам пули берилган.

    «Инсонлар саломатлиги йўлида жонларини фидо қилган шифокор ва ҳамшираларимизнинг оила аъзоларига ажратилаган бир марталик ёрдам пуллари бугунни ўзида етказилади», — дея таъкидлаган Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев.

    Рўйхатда исми келтирилганларнинг айнан қайси санада вафот этгани маълум қилинмаган. Бироқ, «Gazeta.uz»нинг аниқлик киритишича, 2020 йилда вафот этган тиббиёт ходимлари хотирасига бағишланган, уларнинг исмлари ва суратлари эълон қилиб борилаётган «Фидокорлар» Telegram-каналида Қашқадарё ҳокимлиги эълон қилган рўйхатдаги исм-фамилияларни ҳам учратиш мумкин.

    Қашқадарё вилоятида 2020 йилги пандемия даврида вафот этган тиббиёт ходимлари

    1. Нурматов Шерали Назарович — вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган. Қарши шаҳри. «Фидокорлар» канали у ҳақда 22 август куни ёзган (бу ўлим санаси эмас, балки каналда марҳум ҳақида маълумот берилган сана).

    2. Музаффаров Рауль Камолович — вилоят Санитария-эпедимиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати эпедимиология бўлими мудири бўлиб ишлаган. Қарши шаҳри. 14 сентябрь.

    3. Кўчаров Хўжа Умарович — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали токсикология бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган. Қарши шаҳри. 21 октябрь.

    4. Ёқубов Кенгбой Иброҳимович — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали рентгенолог шифокори бўлиб ишлаган. Косон тумани. 14 август.

    5. Боймуродов Ханжар Боҳорович — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали нейрохирургия бўлими шифокори бўлиб ишлаган. Қарши шаҳри. 21 октябрь.

    6. Имомов Бўрон Бўриевич — вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази йирингли хирургия бўлими шифокори бўлиб ишлаган. Қарши тумани. 3 сентябрь.

    7. Вазиров Бекмурод Маъдиевич — вилоят 1-сон асаб-руҳий касалликлар диспансери 6-психиатрия бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган. Қарши шаҳри. 18 август.

    8. Абираҳматов Парда Ҳайитович — Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси «Қовчин» ҚВП умумий амалиёт шифокори бўлиб ишлаган. Ғузор тумани.

    9. Раҳимов Сайфулла Каримович — Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси ШТЁ хирургия бўлими шифокори бўлиб ишлаган. Ғузор тумани. 1 октябрь.

    10. Кўчимова Сетора Эралиевна — Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси ШТЁ терапия бўлими ҳамшираси бўлиб ишлаган. Ғузор тумани. 25 сентябрь.

    11. Элмуродова Элнора Нуриддин қизи — Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси ШТЁ хирургия бўлими ҳамшираси бўлиб ишлаган. Ғузор тумани.

    12. Тошпўлатова Саодат Тожиевна — Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлими ҳамшираси бўлиб ишлаган. Ғузор тумани.

    13. Чаққонова Барно Муҳиддиновна — Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси ШТЁ терапия бўлими орастабонуси бўлиб ишлаган. Ғузор тумани.

    14. Исматова Маҳбуба Ўриновна — Қарши туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлими мудири бўлиб ишлаган. Қарши тумани. 14 август.

    15. Омонова Навбаҳор Раҳматуллаевна — Қарши туман тиббиёт бирлашмаси 57-қишлоқ оилавий поликлиникаси акушер-гинеколог шифокори бўлиб ишлаган. Қарши шаҳри. 14 август.

    16. Худойбердиева Дилбар Раҳмоновна — Қарши кўп тармоқли марказий поликлиникаси иммунолог врачи бўлиб ишлаган. Қарши тумани. 15 август.

    17. Жўраев Баҳодир Кенжаевич — Қарши туман тиббиёт бирлашмаси 52-қишлоқ оилавий поликлиникаси умумий амалиёт шифокори бўлиб ишлаган. Қарши тумани.

    18. Қўшоқов Ҳусан Пардаевич — Деҳқонобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган. Деҳқонобод тумани.

    19. Саодатов Бобомурод Қаҳҳорович — Деҳқонобод туман тиббиёт бирлашмаси 3-сон қишлоқ оилавий поликлиникаси патронаж ҳамшираси бўлиб ишлаган. Деҳқонобод тумани.

    20. Утанов Қулмуҳаммад — Деҳқонобод кўп тармоқли марказий поликлиникаси тери-таносил касалликлари шифокори бўлиб ишлаган. Деҳқонобод тумани.

    21. Иброҳимов Ашур Раҳматуллаевич — Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси 51-сон қишлоқ оилавий поликлиникаси патронаж ҳамшираси бўлиб ишлаган. Қамаши тумани. 17 август.

    22. Суюнов Бахтиёр Турдиевич — Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси ТТЁ бўлими врачи бўлиб ишлаган. Қамаши тумани.

    23. Хидирова Ҳадича Назаровна — Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси гинекология бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган. Қамаши тумани. 15 октябрь.

    24. Назаров Мамаёқуб Усмонович — Китоб туман тиббиёт бирлашмаси реаниматолог шифокори бўлиб ишлаган. Китоб тумани. 30 сентябрь.

    25. Ашуров Тўлқин Абдуллаевич — Чироқчи туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи бўлиб ишлаган. Қарши шаҳри. 31 август.

    26. Исмоилова Шоира Негматовна — Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси акушер-гинеколог шифокори бўлиб ишлаган. Шаҳрисабз шаҳри. 13 октябрь.

    27. Файзиев Шукрулло — Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмаси педиатор шифокори бўлиб ишлаган. Шаҳрисабз тумани. 6 октябрь.

    «Шифокорлик касбини ёшлигидан севиб, тиббиёт олийгоҳларида ўқиб, умрини шу касбга бағишлаган ва пандемия пайтида вафот этган юқоридаги воҳадошларимиз орасида 1995—1985 йилларда туғилган ҳамда ярим умрини шу соҳанинг сир-асрорларини ўрганишга бағишлаб, эндигина турмуш қурган ёки фаолиятини энди бошлаганлари ҳам бор эди. Афсус... Уларнинг жасорати ва фидойилиги қалбларимизда мангу яшайди», — дейди Қашқадарё вилояти ҳокими.
    Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматидан «Gazeta.uz»га маълум қилишларича, номлари юқорида келтириб ўтилган тиббиёт ходимлари орасида нафақат коронавирусдан, балки ёндош касалликлар, пневмония асоратлари оқибатида вафот этганлар ҳам бор.

    «Фидокорлар» Telegram-канали маълумотларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистонда 485 дан ортиқ тиббиёт ходимлари вафот этган. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса шу кунгача қанча тиббиёт ходими коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этгани ҳақида маълумот бермаган.

    Аввалроқ «Gazeta.uz» нашри Давлат статистика қўмитаси тақдим этган маълумотларга асосланиб, коронавирус пандемияси сабабли Ўзбекистонда июль ойида ўлимлар сони 26,4 фоизга, Тошкент шаҳрида 2,6 баробарга кўпайгани ҳақида ёзган эди. Ўлим ҳолатлари сони ошишига айнан нима сабаб бўлгани ҳақидаги сўровга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳали ҳам жавоб бермаган.

    Бундан ташқари, Давлат статистика қўмитаси сўнгги йилларда биринчи марта йилнинг дастлабки тўққиз ойи якунларига кўра Ўзбекистондаги демографик вазиятга доир ахборотномасига ўлим статистикани киритмади.

    Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юритилаётган расмий статистикага кўра, Ўзбекистонда 7 ноябрь ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида 583 киши вафот этган (ССВ рўйхатида Ўзбекистонда вафот этмаган камида бир киши бор). «Дарё» нашри 22 сентябрга қадар юритган статистикада ССВ статистикага киритилмаган камида 19 та ўлим ҳолати бор эди – ушбу ҳолатлар инобатга олинса, Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 7 ноябрь куни 600 кишидан ошган.

    08.11.2020, 15:41   Изоҳ (0)   67771
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Коррупция ўзи бозордан бошланади». Шерзодхон Қудратхўжаев бозорлардаги пуллик автотураргоҳларни танқид қилди

    08.11.2020, 14:40

    «Ким Ўзбекистонда миллатни соғлом қилади? Фақат шифокорлар»

    08.11.2020, 13:20

    Бош прокуратурада ўтказилган коррупция ҳолатлари бўйича идоралараро йиғилиш — суратларда

    08.11.2020, 12:15

    Ўзбекистондаги мактабларда 6 фанни бирлаштирган Science фани жорий этилади

    08.11.2020, 07:16

    Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ходими нострификация учун 6,5 минг доллар пора олган

    07.11.2020, 23:38

    Андижонда ҳокимлик вакили ноқонуний равишда ўзлаштирган бинони бузиб ташлаб, қурилиш материалларини 760 млн сўмга сотиб юборгани маълум қилинди

    07.11.2020, 22:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркияда 8-қаватдан тушиб кетган сайёҳ ўлиб, сўнгра тирилди

    Дунё | 22 июн, 23:50

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Ювентус” Марокаш клубини йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

    Спорт | 22 июн, 23:24

    Хитойда чивиндек келадиган ҳарбий дрон ишлаб чиқилди (видео)

    Дунё | 22 июн, 23:05

    Суриядаги черковда худкуш террорчи ўзини портлатди (видео, фото)

    Дунё | 22 июн, 22:39

    Суперлига. “Пахтакор” “Қўқон-1912”ни, “Шўртан” “Сурхон”ни мағлуб этди

    Спорт | 22 июн, 22:33

    Эрон олий раҳнамоси ўз ўлими эҳтимолига ворисларини танлади — NYT

    Дунё | 22 июн, 22:06

    АҚШ ҳужумига жавобан Эрон Ҳормуз бўғозини ёпмоқчи. Бу нимани англатади? 

    Дунё | 22 июн, 21:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.