Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол оламида шундай шахслар борки, кўпчилик мухлисларни уларнинг нафақат майдондаги ўйинлари, балки шахсий ҳаёти, соч турмаги ва, албатта, қандай машиналарда юриши қизиқтиради. Бу борада эса Португалия терма жамоаси ва «Ювентус» юлдузи Криштиану Роналду қолганлардан анча илгарилаб кетган. Бугунги келиб, Кришнинг гаражида 20 ортиқ машиналар мавжуд. Қуйида эътиборингизга Роналдунинг энг қиммат «тойчоқ»лари ҳақида ҳикоя қиламиз.

McLaren Senna

Фото: Instagram

Фото: Instagram

McLaren Senna – Роналдунинг энг қиммат спорткарларидан бўлиб, Криштиану уни 2019 йилда харид қилган. Машина нархи 850 минг еврога баҳоланганди. Мазкур автомобиль 2018 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, бу каби машиналарнинг сони дунё бўйлаб атиги 500 донани ташкил қилади. Бундан ташқари, Senna McLaren тарихидаги энг кучли модель ҳисобланади: унинг қуввати 800 от кучига тенг.

Фото: Google Photos

Фото: Google Photos

Bugatti Voiture Noire

Фото: Google Photos

Фото: Google Photos

Bugatti Voiture Noire – Роналдунинг энг қиммат машиналаридан бири айнан шундай номланади. Машина 1500 минг от кучига эга бўлиб, соатига 420 километр тезликда ҳаракатланиши мумкин. Роналду мазкур автомобилни қўлга киритиш учун нақ 11 миллион евродан воз кечган. Voiture Noire расман 2021 йилда ишлаб чиқарилади, аммо Криш аллақачон унга буюртма бериб бўлган, шундай экан у биринчилардан бўлиб мазкур машинани бошқариб кўради.

Rolls-Royce Phantom

Фото: Instagram

Фото: Instagram

«Ювентус» юлдузи Турин кўчаларини оқ рангли Rolls-Royce’да айланишни хуш кўради. Роналду айнан Phantom Drophead Coupe сериясидан кейин Rolls-Royce’ни яхши кўриб қолган. Қайд этиш ўринли Роналдудан олдин Дэвид Бекҳэм ҳам мазкур бренддан фойдаланарди. Ушбу машина португалияликка 410 минг еврога тушган.

Bugatti Chiron

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Ушбу автомобиль Кришнинг гаражидаги энг тезкор (соатига 420 километр тезликда ҳаракатлана олади), қиммат (2,8 миллион евро) ва севимли машиналаридан бири ҳисобланади. Португалиялик унинг «кузов» қисмига CR7 деб ёздириб олган.

Bugatti Veyron

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Роналдунинг Nike рекламасида Bugatti билан беллашганини кўпчилик яхши эсласа керак. Суратга олиш ишларидан сўнг эса Роналду 2,28 миллион евро турадиган машинани ўзи билан олиб кетган.

Ferrari 599 GTB Fiorano

Фото: Instagram

Фото: Instagram

2008 йилги Чемпионлар Лигаси финалидаги ғалабадан кейин сотиб олинган машина Манчестер аэропорти яқинидаги туннелларнинг бирида пачоқ қилиб олинади. Бироқ Роналду бу машинага шунчалик меҳр қўйгандики, «Реал»га ўтганидан кейин бошқа бир Fiorano сотиб олади. Уларнинг ҳар бири учун Криш 360 минг евродан тўлаган.

Lamborghini Aventador LP 700-4

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Олтинчи авлод суперкари учун Роналду, тахминан, 270 минг евро сарфлаганди. Ва уни 27 ёшга тўлгани муносабати ўзига совға қилади.

Koenigsegg CCХ 11

Фото: Google Photos

Фото: Google Photos

CCХ 11 — Кришнинг энг тезкор спорт автомобилларидан бири бўлиб, у 1018 от кучига эга, тезлиги эса 2,9 сонияда 100 км/соатгача етиши мумкин. Унинг нархи 400 минг еврони ташкил қилади.

Maserati GranCabrio

Фото: Google Photos

Фото: Google Photos

2011 йилда Роналду Maserati рекламасида иштирок этади. Бир неча кундан сўнг эса у айнан ўша машинани 150 минг еврога сотиб олади.

Aston Martin DB9

Фото: Google Photos

Фото: Google Photos

Aston Martin DB9 – Криштианунинг фаолиятидаги биринчи элита спорт автомобилларидан бири. Роналду бунинг учун 135 минг евро сарфлаганди. Яъни «Манчестер Юнайтед»даги бир ҳафталик маошини.

Porsche 911 Turbo S

Фото: Instagram

Фото: Instagram

2016 йилнинг баҳорида Криш бренд тарихидаги энг кучли Porsche учун 250 минг евро сарф қилган. Машина 580 от кучи, 3,8 литрли икки цилиндрли двигатель ва уч сонияда 100 км/соатчага тезлашиш имконига эга.

Bugatti Centodieci

Фото: Bugatti Centodieci

Фото: Bugatti Centodieci

Роналду «Ювентус»нинг А Серия 2019/20 йилги мавсумдаги ғалабаси шарафига 8 миллион еврога Bugatti Centodieci сотиб олди, бироқ у ушбу машинани 2021 йилда қабул қилиб олади. Bugatti Centodieci чекланган миқдорда ишлаб чиқарилган. Француз компанияси ушбу машиналарнинг атиги 10 тасини бренднинг 110 йиллигига бағишлаб ишлаб чиқаради. Автомобильнинг максимал тезлиги соатига 380 километрга тенг. У 2,4 сонияда тезлигини 100 км/соатгача кўтариши мумкин.

Билол ЭРКИН тайёрлади

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия Финляндия ва Швециянинг НАТОга кириш ҳақидаги аризаларни алоҳида-алоҳида кўриб чиқиши мумкин
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси пастлади